Махсус қисм б и р и н ч и б ў л и м шахсга қарши жиноятлар I боб. ҲАётга қарши жиноятлар 97 м о д д а. Қасддан одам ўлдириш
Download 1.53 Mb.
|
jinoyat kodeksiga sharx maxsus qism qo`l bola
- Bu sahifa navigatsiya:
- Қиморхона ташкил этиш
- Қиморхонани сақлаш
- Ҳарбий жиноятлар
- Ҳарбий судлар судловига
- Объектив томондан
Қиморхона деганда, пул ёки бошқа қимматликлар, мулкий ёки бошқа манфаатларга асосланган ҳар қандай ўйин ўтказишга мўлжалланган хона тушунилади.
Қиморхонанинг зарурий белгиси номаълум шахслар гуруҳи томонидан иштирок этиш, шунингдек, қиморхонанинг доимий ишлаб туриши ҳисобланади. 3. Қиморхона ташкил этиш деганда, қиморхона очиш ва уни ишлатишга йўналтирилган ҳар қандай ташкилий ҳаракатларни тушуниш керак. Бундай ҳаракатлар хона излаш, уни махсус жиҳозлаш (мебель, ўйин мосламалари билан), мижозларни излаш, унда хизмат кўрсатадиган шахсларни қидириш ва бошқалардан иборат бўлиши мумкин. 4. Қиморхонани сақлаш деганда, қиморхона ишлаб туришини таъминлашни, уни доимий иш билан таъминлашни (таъмирлаш, қўриқчилар билан таъминлаш ва ҳоказоларни) тушуниш лозим. 5. Жиноят қиморхона ташкил этиш ёки уни тайинлашга қаратилган ҳаракатлар содир этилган пайтдан бошлаб тугалланган ҳисобланади. 6. Шарҳланаётган жиноятнинг субъектив томони айбнинг қасд шакли билан тавсифланади. Жиноят содир этиш мотиви ва мақсади жиноятни квалификация қилишга таъсир кўрсатмайди. 7. Жиноятнинг субъекти фақат ўн олти ёшга тўлган, қиморхона ташкил этган ва уни таъминловчи шахслар бўлиши мумкин. Қиморхона мижозлари жиноят субъекти бўла олмайди. Е т т и н ч и б ў л и м Ҳарбий хизматни ўташ тартибига қарши жиноятлар XXI боб. Бўйсуниш ва ҳарбий шаънга риоя этиш тартибига қарши жиноятлар 279 - м о д д а. Бўйсунмаслик Бўйсунмаслик, яъни буйруқни бажаришдан очиқдан-очиқ бош тортиш, шунингдек, буйруқни бошқа тарзда қасддан бажармаслик - икки йилгача хизмат бўйича чеклаш ёки бир йилгача интизомий қисмга юбориш билан жазоланади. Ўша қилмиш: а) бир гуруҳ шахслар томонидан содир этилган бўлса; б) оғир оқибатларга сабаб бўлса, - уч йилдан беш йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади. Ўша қилмиш жанговар вазиятда содир этилган бўлса, - беш йилдан ўн беш йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади. 1. Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари, бошқа ҳарбий тузилмалар давлат суверенитети ва мамлакатнинг ҳудудий яхлитлигини, тинч ҳаёт ва аҳолисининг хавфсизлигини таъминлаш учун тузилган. Қуролли Кучлар фаолияти ва бошқа ҳарбий тузилмаларнинг асоси, шунингдек, улар томонидан вазифаларнинг бажарилиши кафолатлари ҳарбий хизматни ўташ тартибига қатъиян риоя қилиш ҳисобланади. 2. Ҳарбий судлар ҳарбий жиноятларнинг ижтимоий хавфлилиги ҳарбий интизом ва қўшинларнинг жанговар тайёргарлигини сусайтириб, мамлакат мудофаасига зарар етказишида намоён бўлишини кўзда тутмоғи лозим. Ҳарбий жиноятлар орасида энг кўп тарқалган жиноятлар ҳарбий хизматдан бош тортиш, ҳарбийлар орасидаги муносабатлар устав қоидаларига бўйсунмаслик, ҳокимиятнинг суиистеъмол қилиниши ёки ҳокимият доирасидан четга чиқиш, бошқа ҳарбий жиноятлардир. Ундан ташқари, ҳарбийлар томонидан умумжиноий хусусиятга эга, шу жумладан оғир ва ўта оғир жиноятлар ҳам содир этилмоқда. 3.Ҳарбий жиноятлар деганда, ҳарбийлар ёки ҳарбий хизматга мажбурлар томонидан йиғинлар даврида ҳарбий хизматни ўташда ўрнатилган тартибга қарши содир этилган жиноятлар тушунилади. Ҳарбий хизмат ўташ тартиби қонун, қўшинларнинг турмуш тарзи ва жанговар тайёргарлиги жараёнида вужудга келадиган, ҳарбий ташкилотчилик тамойиллари акс этган ҳарбий қасамёд ва ҳарбий низомларда мустаҳкамланган: ҳарбий хизмат фуқаронинг конституциявий мажбурияти, яккабошчилик ва шунга асосланиб ходимларнинг раҳбарга бўйсуниш муносабатлари, мазкур муносабатлар субъектларининг ҳуқуқ ва мажбуриятларини аниқ белгилашни англатади. 4. Ҳарбий жиноятлар субъекти Қуролли Кучлар, Давлат чегарасини ҳимоя қилиш қўмитаси, Ички ишлар вазирлигининг ички ва соқчи қўшинлари, Миллий хавфсизлик хизмати, Фавқулодда ҳодисалар вазирлиги, ҳарбий бўлим ва идоралар ҳарбийлари, шунингдек, уларда ҳарбий йиғин ўтовчи шахслар ҳисобланади. 5. Ҳарбий судлар судловига тегишли жиноят ишлари “Ҳарбий судларни ташкил қилиш тўғрисида”ги Низомда белгилаб қўйилган[420]. Жумладан, ҳарбий судлар судловига фавқулодда ҳолатлар туфайли умумий судлар фаолият кўрсатмаётган жойлардаги барча жиноят ишлари, давлат сирларига дахлдор ишлар, шунингдек, ҳарбий хизмат даврида ҳарбий хизматчилар томонидан содир этилган, бироқ иш судда кўриладиган пайтга келиб ҳарбий хизматдан бўшатилган шахслар содир этган жиноятлар тўғрисидаги ишлар тааллуқлидир. 6. Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари тузилиши, унга раҳбарлик қилиш ва ҳарбийлар ўртасидаги муносабатлар тамойилларидан бири яккабошчилик ва шунга асосан ходимларнинг раҳбарга бўйсуниши ҳисобланади[421]. Бу бошлиқларнинг (раҳбарларнинг) бўйсунувчиларга нисбатан бошқарув ҳокимияти билан тўла таъминланиши ва уларга ҳарбий қисм, бўлинма ва ҳар бир ҳарбий хизматчи ҳаёти ва фаолиятининг барча томонлари учун давлат олдидаги шахсий жавобгарлик юклатилишида ўз аксини топади. Бўйсунувчи томонидан бошлиқ буйруғининг бажарилмаслиги ҳарбий тадбирлар ва қўйилган вазифаларнинг ижросининг тўхтаб қолишига, баъзан, жанговар вазиятларда оқлаб бўлмайдиган қурбонларга олиб келади. 7. Шарҳланаётган жиноятнинг объекти бўйсунишнинг ўрнатилган тартиби ва ҳарбий устав муносабатлари ҳисобланади. Қўшимча объект сифатида шахс ва командирлар ҳамда бошлиқларнинг хизмат мавқеи эътироф этилади. бироқбуйруқ бўйсунувчининг нафақат хизмат фаолиятига, балки унинг хизматдан ташқари, жамоатчилик жойларидаги хатти-ҳаракатига ҳам тегишли бўлиши мумкин. 8. Объектив томондан жиноят бўйсунмасликда, яъни буйруқни очиқдан-очиқ бажаришдан бош тортишда, шунингдек, буйруқни бошқача тарзда бажармасликда ўз ифодасини топади. Download 1.53 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling