Махсус қисм б и р и н ч и б ў л и м шахсга қарши жиноятлар I боб. ҲАётга қарши жиноятлар 97 м о д д а. Қасддан одам ўлдириш
Download 1.53 Mb.
|
jinoyat kodeksiga sharx maxsus qism qo`l bola
- Bu sahifa navigatsiya:
- субъектив томондан
- Ўртача ҳажмдаги майдонда тақиқланган экинларни етиштириш, экиш
Тақиқланган экинларни етиштириш деганда, экилган вақтдан бошлаб пишиш босқичигача бўлган давр ичида уларни парвариш қилишни (суғориш, чопиқ қилиш, ўғитлаш ва ҳоказоларни) тушуниш керак. Тақиқланган экинларни етиштиришни, уларни етиштириш технологиясининг ўсиши, янги навларини яратиш, улар ҳосилдорлигини ошириш, ноқулай об-ҳаво шароитларига чидамлилигини ошириш кабиларни эътиборга олиб квалификация қилиш керак.
Тақиқланган экинларни етиштириш, уларни ўзи ёки бошқа шахслар учун етиштирганлиги, пишиб етилганлигидан, ҳосил йиғиб олиш вақтидан қатъи назар, тугалланган жиноят деб топилади. 7. Айбдорнинг ҳаракатлари экин майдони ўлчамидан келиб чиққан ҳолда ЖК 270-моддасининг тегишли қисмлари билан квалификация қилинади, бунда ушбу модданинг 1-қисми билан квалификация қилиш учун экин майдонининг ўлчами 250 квадрат метргача бўлиши кўзда тутилади[395]. Агар етиштирилиши тақиқланган ўсимликларни экиш ва етиштириш келгусида наркотик моддаларни ўтказиш мақсадини кўзлаб тайёрлаш, сақлаш, ташиш, жўнатиш, шунингдек, ўтказиш ёки сотиш билан боғлиқ бўлса, бундай ҳаракатлар ЖК 270-моддаси ва тегишли моддаларида назарда тутилган жиноятлар мажмуи билан квалификация қилиниши лозим. 8. Тақиқланган экинларни етиштириш ёки экиш бундай ўсимликларни етиштириш махсус рухсат (лицензия) билан амалга оширилган тақдирда жиноий жавобгарлик истисно этилади. Таркибида гиёҳвандлик моддаси бўлган ўсимликлар ўстириш билан боғлиқ фаолиятни лицензиялаш Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги томонидан амалга оширилади. Бунда лицензиат зиммасига фаолиятни қатъий тартибда лицензия талаблари ва шартларига риоя қилган ҳолда амалга ошириш мажбурияти юкланади[396]. Агар амалга ошириладиган фаолият лицензия доирасидан четга чиқса, жавобгар шахс зарур шартлар мавжуд бўлганида, шарҳланаётган модда бўйича жиноий жавобгарликка тортилиши мумкин. 9. Жиноят субъектив томондан қасддан содир этилади. Айбдор гиёҳвандлик моддалари бўлган экин ёки психотроп ўсимликларини қонунга хилоф равишда етиштираётганлигини билади ва мазкур ҳаракатни хоҳлайди. 10. Жиноятни квалификация қилиш учун тақиқланган экинларни етиштиришнинг мотиви ва мақсади аҳамиятга эга эмас. Қонун жиноят таркибига гиёҳвандлик воситалари ёки психотроп моддалар бўлган ўсимликларни етиштиришдан мақсад шахсий истеъмол ёки сотиш эканлиги белгисини киритмайди. 11. Мазкур экинларнинг уларни ўтказиш учун эмас, балки хўжалик манфаатларида (тола, ёғ, уруғ олиш ва бошқа) фойдаланиш учун экилгани ёки етиштирилгани қилмишнинг ижтимоий хавфлилигини йўқотмайди (бошқа шахслар бундан гиёҳвандлик воситалари олишда фойдаланиши мумкин). Шунинг учун бундай ҳолатларда қилмиш ЖК 270-моддаси бўйича квалификация қилинади. 12. Тақиқланган ўсимликларни экиш ва етиштириш келгусида наркотик моддаларни ўтказиш мақсадини кўзлаб тайёрлаш, сақлаш, ташиш, жўнатиш, шунингдек, ўтказиш ёки сотиш билан боғлиқ бўлса, бундай ҳаракатлар ЖК 270-моддаси ва ЖК 273-моддасида назарда тутилган жиноятлар мажмуи билан квалификация қилиниши керак[397]. 13. Мазкур қилмишни содир этиш чоғида ўн олти ёшга тўлган хар қандай жисмоний шахслар жиноят субъекти бўлишлари мумкин. 14. ЖК 270-моддасининг 2-қисмида: а) илгари гиёҳвандлик воситалари ёки психотроп моддалар билан қонунга хилоф равишда муомала қилишдан иборат жиноятни содир этган шахс томонидан; б) бир гуруҳ шахслар томонидан олдиндан тил бириктириб; в) ўртача катталикдаги экин майдонида содир этилган жиноятнинг квалификация қилинган турлари учун жавобгарликни назарда тутади. 15. Тақиқланган экинларни етиштирган шахс илгари ЖК 127-моддаси 2-қисмида ёки 3-қисми “а”, “б”, “в” бандларида, ЖК 270-276-моддаларда белгиланган жиноятлардан бирини содир этган бўлса, судланганлик факти, илгари содир этилган жиноят муддатининг ўтиш вақти тугамаганлиги, қонунда белгиланган тартибда судланганлик бекор қилинмаган ва олиб ташланмаганлигидан қатъи назар, шарҳланаётган модданинг 2-қисми “а” банди бўйича квалификация қилиш керак. (Бир гуруҳ шахслар томонидан олдиндан тил бириктириш тушунчаси тўғрисида ЖК 29-моддаси шарҳига қаранг.) 16. Ўртача ҳажмдаги майдонда тақиқланган экинларни етиштириш, экиш деганда, 250 квадрат метрдан 1000 квадрат метргача майдонда мазкур экинлар уруғини қадаш ёки уларни ўстириш тушунилади. Бунда ер майдони ҳажми фактик фойдаланилган майдондан келиб чиқиб аниқланиши керак, яъни етиштирилиши тақиқланган экинлар уруғи ўсаётган майдоннинг ўзи тушунилади. Экинлар етиштирилаётган ер майдонига гиёҳванд ўсимликлар ёки улар уруғлари мавжуд бўлмаган майдонларни қўшиш мумкин эмас, бу – қонунга зиддир. Шунинг учун етиштирилаётган ер майдонини аниқлашда экин амалда экилган умумий майдонни ҳисобга олиш керак. 17. Агар айбланувчи тақиқланган экинларни турли майдонларда етиштирган бўлса, тергов ва суд органлари таркибида наркотик модда бўлган ўсимликларни етиштириш мақсадини аниқлаши керак. Агар айбланувчи камида икки марта шу ўсимликларни турли вақт, турли майдонларда эккан ёки етиштирган бўлиб, яна жиноят содир этишга қасд қилган бўлса, унинг қилмиши ЖК 270-моддаси 2-қисми “а” банди билан ёки шу модданинг тегишли банди ва қисми билан квалификация қилинади. Download 1.53 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling