Махсус қисм б и р и н ч и б ў л и м шахсга қарши жиноятлар I боб. ҲАётга қарши жиноятлар 97 м о д д а. Қасддан одам ўлдириш


Шарҳланаётган модданинг 3-қисми маъносида зўрлик ишлатиш


Download 1.53 Mb.
bet240/277
Sana13.11.2023
Hajmi1.53 Mb.
#1771718
1   ...   236   237   238   239   240   241   242   243   ...   277
Bog'liq
jinoyat kodeksiga sharx maxsus qism qo`l bola

Шарҳланаётган модданинг 3-қисми маъносида зўрлик ишлатиш деганда, жабрланувчига ҳар қандай оғирлик даражаси­даги тан жароҳати етказилишини тушуниш лозим.
Жабрланувчига нисбатан зўрлик ишлатилган ҳолларда айбдор шахс ҳаракатлари инсон соғлиғига зарар етказилганлиги учун жавобгарликни назарда тутувчи жиноятлар бўйича қўшимча ква­лификация қилишга муҳтож эмас. Мазкур ҳаракатлар ушбу мод­данинг учинчи қисми билан қамраб олинади.
Зўрлик ишлатиш билан қўрқитиш деганда, жабрланувчига ҳар қандай оғирлик даражасидаги тан жароҳати етказиш билан қўрқитиш тушунилади.
Транспорт воситасини олиб қочиш чоғида ўлдириш билан қўрқитиш жиноятлар мажмуи тариқасида ЖК 112-моддаси ҳамда ЖК 267-моддаси бўйича квалификация қилиниши керак.
268 - м о д д а. Транспортнинг хавфсиз ишлашини
таъминлашга доир қоидаларни бузиш
Йўловчи, пиёда, велосипед, от-улов транспортининг ҳай­довчиси ёки йўл ҳаракатининг бошқа қатнашчилари томони­дан, ушбу Кодекснинг 261-26З, 265 ёки 266-моддаларида назарда тутилган шахслардан ташқари, ҳаракат хавфсизлиги қоида­ларини ёки барча турдаги транспорт воситаларидан фой­даланиш қоидаларини бузиш баданга ўртача оғир ёки оғир шикаст етказилишига сабаб бўлса, -
энг кам ойлик иш ҳақининг йигирма беш бараваригача миқ­дорда жарима ёки уч йилгача ахлоқ тузатиш ишлари ёхуд уч йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади.
Ўша ҳаракат одам ўлишига сабаб бўлса, -
олти ойгача қамоқ ёки уч йилдан беш йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади.
Ўша ҳаракат:
а) одамлар ўлимига;
б) бошқа оғир оқибатларга сабаб бўлса, -
беш йилдан саккиз йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади.
1. Транспортдан фойдаланиш ёки ҳаракат хавфсизлиги  на­фақат ҳайдовчи ҳамда транспорт воситасининг техник  ҳолатига, балки ҳаракатнинг бошқа қатнашчилари бўлган йўловчилар, пиё­далар, от-улов транспорти ҳайдовчилари,  велосипед ҳайдовчила­рига ҳам боғлиқ. Турли хилдаги транспорт воситалари учун ҳам ҳаракат қоидалари (масалан, йўл ҳаракати қоидалари, метрополи­тендан фойдаланиш қоидалари,  авиайўловчилар ҳаракати қоида­лари) ўрнатилган. Юқоридаги қоидаларни бузган шахс ҳам шах­сан ўзи учун, ҳам ҳаракатнинг бошқа қатнашчилари учун хавф туғдириши мумкин.
2. Шарҳланаётган жиноятнинг объекти транспорт воситалари ҳаракати ва улардан фойдаланиш соҳасида жамоат  хавфсизли­гини таъминлашдан иборат ижтимоий муносабатлар ҳисобла­нади. Қўшимча объект жабрланувчиларнинг ҳаёти ва соғлиғи, ўзганинг мулки ҳисобланади.
3. Жиноят объектив томондан ЖК 261-263, 265 ва 266-модда­ларида белгиланган шахслардан ташқари йўловчилар, пиё­далар, велосипед ҳайдовчилари, от-улов транспорти ҳайдовчи­лари ёки бошқа турдаги ҳаракат қатнашчилари томонидан барча турдаги транспорт воситалари ҳаракати ёки фойдаланиш хав­фсизлигининг бузилиши натижасида баданга ўртача оғир ёки оғир тан жароҳатлари етказишдан иборат.
4. ЖК 268-моддаси диспозицияси бланкетли бўлиб, жиноят белгиларини аниқлаш учун транспорт воситалари ҳаракати ёки шу транспорт воситаларидан фойдаланиш жойларида (261-263, 265 ва 266-моддаларида белгиланган шахслардан ташқари) йўловчилар, пиёдалар, ҳаракатнинг бошқа қатнашчилари ҳара­кати қоидаларини белгиловчи махсус қоидаларга мурожаат қи­лиш зарур. Ушбу қоидалар темир йўл, сув, автомобиль ёки бошқа турдаги транспорт воситаларининг идоравий норматив ҳужжат­ларида берилган.
5. Ҳаракат хавфсизлиги қоидаларининг бузилиши ҳаракат қатнашчиларига тақдим этиладиган транспорт воситаларининг ҳаракати ва фойдаланиш хавфсизлигини таъминловчи талаблар бажарилмаганлигидан далолат беради.
Қоидаларнинг бузилиши темир йўл ёки бошқа йўлларни бел­гиланмаган жойларда кесиб ўтиш, тақиқловчи сигналлар остида йўловчининг ўзбошимчалик билан аэродромнинг учув-қўнув майдонига чиқиши, стоп-краннинг олиб ташланиши ҳамда шу йўл билан темир йўлнинг ҳаракатланадиган таркибининг тўхташи, транспортдаги ўзгалар учун кириш тақиқланган жой­ларга (масалан, пилот кабинасига) киришда ифодаланиши мум­кин.
Шарҳланаётган жиноятнинг аниқ ифодаланиши турлича бўлиши мумкин, шу туфайли уларнинг тўлиқ рўйхатини бериш­нинг иложи йўқ. Қонунда белгиланган қоидалар кўпинча йўлларни белгиланмаган жойларда кесиб ўтувчи, ҳаракатланаёт­ган транспортга яқин бўлган жойларда бирданига пайдо бўлувчи пиёдалар томонидан бузилади. Жиноят ишларини кўриб чиқишда ва тергов қилишда айбдор томонидан бузилган қоидалар ва улар нималарда ифодаланишини аниқлаш лозим.
6. Жиноят баданга ўртача оғир ёки оғир тан жароҳатлари ет­казилиши пайтидан бошлаб тугалланган ҳисобланади. Жиноят­нинг юқорида келтирилган оқибатлари мавжуд бўлмаган тақ­дирда қилмиш маъмурий жавобгарлик тартибида кўрилади.
7. Жиноят субъектив томондан айбнинг эҳтиётсизлик шакли билан тавсифланади. Шахс транспорт воситалари ҳаракати ва фойдаланиш хавфсизлиги қоидаларининг бузилиши натижасида ижтимоий хавфли оқибатларнинг келиб чиқишини кўра олади, лекин етарли асосларсиз уларнинг олди олинишига ишонади ёки ўзининг ҳаракатлари (ҳаракатсизлиги) натижасида ижтимоий хавфли оқибатлар келиб чиқишини олдиндан кўра билиши лозим ҳамда мумкин бўлган бўлса-да, уларни кўра билмайди.
8. Жиноят субъекти ЖК 261-263, 265, 266-моддаларида на­зарда тутилган жавобгарликка тортилувчи шахслардан ташқари, пиёдалар, от-улов транспорти ҳайдовчилари, велосипед ёки юк транспортини бошқарадиган шахслар, тиркамали аравачалар, чана, болалар ва ногиронлар аравачаларини олиб ўтувчи шахслар ҳисобланади1. От-улов транспорти ҳайдовчилари ҳаракатлари­нинг шарҳланаётган модда бўйича квалификация қилиш имко­нияти, улар томонидан ҳаракат хавфсизлиги қоидаларининг бузи­лиши механик транспорт воситаси билан йўл-транспорт ҳодисаси юз беришига олиб келгандагина амалга оширилади. Бошқа барча ҳолатларда (масалан, пиёдани босиб кетиш) ЖК 268-моддаси бўйича уларнинг жавобгарлиги истисно этилади.
Агар транспорт воситалари ҳаракати ва фойдаланиш хавфсиз­лиги қоидаларининг бузилиши бир неча транспорт воситалари ҳайдовчилари ёки йўл ҳаракати бошқа қатнашчиларининг жиноий ҳаракатлари билан сабабий боғланишда бўлса, уларнинг барчаси Жиноят кодексининг муайян моддалари билан жавобгарликка тортилади.
9. “Ҳаракат қатнашчиси” атамасини кенг қамровда кўриб бўлмайди. Уларга ҳаракатни назорат қилувчи милиция ходимла­рини, “назорат қилувчи” тушунчасини ўз ичига олувчи бошқа шахс­ларни, йўл қурилиши (ўтиш қисмини таъмирлаш, белгилар қўйиш, қор тозалаш ва ҳоказолар) билан боғлиқ бўлган шахсларни киритиш мумкин эмас. Бу шахсларнинг ҳуқуқ ва мажбуриятлари Йўл ҳара­кати қоидаларига асосланган бўлса-да, мустақил характерга эга бўлган муайян идоравий йўриқномалар билан белгиланади.
10. Шарҳланаётган модданинг 2 ва 3-қисмларида белги­ланган оқибатларнинг квалификация қилинган ва махсус квали­фикация қилинган таркиби ажратиб кўрсатилган. Квалификация қилинадиган белги сифатида одам ўлими тарзидаги оқибат, мах­сус квалификация қилинадиган белги сифатида – одамларнинг ўлими, ҳалокат ёки бошқа оғир оқибатлар келтирилган. Ушбу белгилар ЖК 26-моддасининг 2, 3-қисми таҳлили жараёнида шарҳланган.
269 - м о д д а. Автомобиль йўлларидан фойдаланиш
ва уларни қўриқлаш қоидаларини бузиш
Автомобиль йўлларидан фойдаланиш ва уларни қўриқлаш қои­даларини бузиш, яъни автомобиль йўлларида ва шу йўллар учун ажратилган минтақада тегишли рухсатсиз ер ос­ти ва ер усти коммуникациялари ўтказиш, уларни таъмирлаш, бу ишларни ба­жаришнинг белгиланган шартлари ва муддатларига риоя қил­маслик, ўзбошимчалик билан арклар, тўсиқлар, шлагбаумлар ёки бошқа иншоотлар ўрнатиш, йўлларга материал ва бошқа нарса­ларни уюб қўйиш, йўл устини бузиш баданга ўртача оғир ёки оғир шикаст етказилишига сабаб бўлса, -
энг кам ойлик иш ҳақининг эллик бараваригача миқдорда жа­рима ёки уч йилгача ахлоқ тузатиш ишлари ёки олти ойгача қа­моқ ёхуд уч йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади.
Ўша қилмиш одам улишига сабаб бўлса, -
уч йилдан беш йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазо­ланади.
Ўша қилмиш:
а) одамларнинг ўлимига;
б) бошқа оғир оқибатларга сабаб бўлса, -
беш йилдан саккиз йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади.
1. Жиноят объекти – жамоат хавфсизлиги, инсонлар ҳаёти, соғлиғи.
2. Жиноят предмети автомобиль йўллари, ер ости ва ер усти коммуникациялари ҳисобланади.
3. Жиноят объектив томондан автомобиль йўлларидан фойда­ланиш ва уларни қўриқлаш қоидаларини бузишда ифодаланади, яъни ўртача оғир ёки оғир шикаст етказилишига олиб келган авто­мобиль йўлларида ва шу йўллар учун ажратилган минтақада ер ости ва ер усти коммуникацияларни тегишли рухсатсиз таъмирлаш, бу ишларни бажаришнинг белгиланган шартлари ва муддатларига риоя қилмаслик, ўзбошимчалик билан арклар, тўсиқлар, шлагбаумлар ёки бошқа иншоотларни ўрнатиш, йўлларга материал ва бошқа нарса­ларни уюб қўйиш, йўл устини бузиш билан тавсифланади.
4. Мазкур жиноят моддий таркибли жиноят бўлганлиги учун баданга ўртача оғир ёки оғир шикаст етказилган пайтдан бошлаб тугалланган ҳисобланади.
5. Жиноятнинг зарурий белгиси шарҳланаётган модда диспо­зициясида келтирилган муайян қилмишнинг содир этилиши ва оқибатлари ўртасидаги сабабий боғланиш ҳисобланади.
6. Жиноят субъектив томондан қасддан ёки эҳтиётсизликдан содир этилади.
7. Жиноят субъекти ўн олти ёшга тўлган ҳар қандай ақли расо шахс ҳи­собланади.
8. ЖК 269-моддаси 2-қисмида одам ўлишига сабаб бўлган автомобиль йўлларидан фойдаланиш ва уларни қўриқлаш қоида­ларини бузганлик учун жавобгарлик кўзда тутилган.
9. Шарҳланаётган модданинг 3-қисмида шу қилмиш одамлар ўлими ва бошқа оғир оқибатларга сабаб бўлганлиги учун жавобгар­ликни белгилайди.
XIX бобГИЁҳВАНДЛИК ВОСИТАЛАРИ
ЁКИ ПСИХОТРОП МОДДАЛАР БИЛАН ҚОНУНГА хИЛОФ РАВИШДА МУОМАЛА қилИШДАН ИБОРАТ ЖИНОЯТЛАР
270-модда. Тақиқланган экинларни етиштириш
Тақиқланган экинларни, яъни кўкнор ёки мойли кўкнор, канна­бис ўсимлиги ёхуд таркибида гиёҳвандлик воситалари ёки психо­троп моддалар бўлган экинларни қонунга хилоф равишда экиш ёки етиштириш -
энг кам ойлик иш ҳақининг йигирма беш бараваридан эллик бараваригача миқдорда жа­рима ёки уч йилгача ахлоқ тузатиш ишлари ёхуд уч йилгача озодликдан маҳрум қилиш би­лан жазола­нади.
Ўша ҳаракат:
а) илгари гиёҳвандлик воситалари ёки психотроп моддалар би­лан қонунга хилоф равишда муомала қилишдан иборат жино­ятни содир этган шахс томонидан;
б) бир гуруҳ шахслар томонидан олдиндан тил бириктириб;
в) ўртача катталикдаги экин майдонида содир этилган бўлса, -
энг кам ойлик иш ҳақининг эллик барава­ридан юз баравари­гача миқдорда жарима ёки олти ойгача қамоқ ёхуд уч йилдан беш йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади.
Ўша ҳаракат:
а) ўта хавфли рецидивист томонидан;
б) уюшган гуруҳ ёки унинг манфаатларини кўзлаб;
в) катта экин майдонида содир этилган бўлса,
беш йилдан ўн йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазо­ланади.
1. Тақиқланган экинларни етиштиришнинг ижтимоий хавфлилиги шундаки, бу қилмиш одамларнинг соғлиғи ва хавф-сизлигига жиддий таҳдид солади, республикадаги криминоген вазиятга, жамиятнинг иқтисодий ва маданий негизига салбий таъсир кўрсатиб, кўп ҳолларда уюшган жиноятчилик билан узвий боғлиқ бўлади[391]. Бундан ташқари, гиёҳвандлик воситалари ва психо­троп моддалардан таркиб топган тақиқланган экинларни етиштириш наркомафиянинг ҳаракатини наркохомашё билан таъминлаб, аҳолининг муайян қисмининг харидорлар билан ҳам­корлигини рағбатлантиради ҳамда гиёҳвандликнинг тарқалишини қўллаб-қувватлайди.
2. Шарҳланаётган жиноятнинг объекти аҳолининг хавфсиз­лиги ва соғлиғи ҳисобланади.
ЖК 270-моддасида келтирилган жиноят предмети кўкнор ёки мойли кўкнор, каннабис ўсимлиги ёхуд таркибида гиёҳвандлик воситалари ва психотроп моддалар бўлган экинларни қонунга хилоф равишда экиш ёки етиштириш ҳисобланди.

Download 1.53 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   236   237   238   239   240   241   242   243   ...   277




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling