Махсус қисм б и р и н ч и б ў л и м шахсга қарши жиноятлар I боб. ҲАётга қарши жиноятлар 97 м о д д а. Қасддан одам ўлдириш
- м о д д а. Транспорт воситалари ҳаракати ёки
Download 1.53 Mb.
|
jinoyat kodeksiga sharx maxsus qism qo`l bola
- Bu sahifa navigatsiya:
- Фойдаланиш хавфсизлиги
- Механик транспорт воситаси
- ЖК 260-269-моддаларида кўзда тутилган “транспорт воситалари деганда
266 - м о д д а. Транспорт воситалари ҳаракати ёки
улардан фойдаланиш хавфсизлиги қоидаларини бузиш Транспорт воситасини бошқарувчи шахс томонидан транспорт воситалари ҳаракати ёки улардан фойдаланиш хавфсизлиги қоидаларини бузиш баданга ўртача оғир ёки оғир шикаст етказилишига сабаб бўлса, - энг кам ойлик иш ҳақининг эллик бараваригача миқдорда жарима ёки уч йилгача ахлоқ тузатиш ишлари билан жазоланади. Ўша қилмиш одам ўлишига сабаб бўлса, - муайян ҳуқуқдан маҳрум қилиб, етти йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади. Ўша қилмиш: а) одамлар ўлимига; б) ҳалокатга; в) бошқа оғир оқибатларга сабаб бўлса, - муайян ҳуқуқдан маҳрум қилиб, ўн йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади. 1. Жиноят объекти жамоатчилик хавфсизлиги, одамлар ҳаёти ва соғлиғи, ўзгалар мулки ҳисобланади. Ҳаракат хавфсизлиги деганда, фақат йўл ҳаракати хавфсизлиги, яъни йўл ҳаракати иштирокчиларининг йўл-транспорт ҳодисалари ва уларнинг оқибатларидан ҳимояланганлик даражасини акс эттирувчи йўл ҳаракати ҳолати[381] тушунилади. Фойдаланиш хавфсизлиги – бу, тегишли равишда, транспорт воситаларидан йўл ҳаракати иштирокчиларининг йўл-транспорт ҳодисалари ва уларнинг оқибатларидан муҳофазаланганлигини таъминлайдиган тарзда фойдаланиш. 2. Жиноят предмети ҳар қандай транспорт воситалари – ҳар қандай автомобиллар (юк, йўловчи ташийдиган, енгил автомобиллар, спорт автомобиллари ва ҳоказолар), трамвайлар, троллейбуслар, тракторлар ва бошқа механик транспорт воситалари бўлиши мумкин. 3. Механик транспорт воситаси – двигатель ёрдамида ҳаракатга келтириладиган транспорт воситасидир. Ушбу атама тракторлар ҳамда ўзиюрар машиналарга ҳам тааллуқлидир. ЖК 260-269-моддаларида кўзда тутилган “транспорт воситалари деганда, енгил ва юк автомашиналарнинг барча тури, автобуслар, махсус машиналар, тракторлар, троллейбуслар, трамвайлар, двигателининг иш ҳажми 50 см3дан кам бўлмаган мотоцикл ва мотороллерлар, йўл қурилиши, қишлоқ хўжалиги учун мўлжалланган ўзиюрар машиналар (экскаватор, бульдозер, автокран ва бошқалар) тушунилади”[382]. 4. Механик транспорт воситалари ўзи юрар бўлиши, яъни мустақил двигателига эга бўлиши шарт. Агар машина двигатели ишдан чиққан ҳолда ва у қўл ёрдамида силжитилса, у ҳолда шарҳланаётган жиноят предмети мавжуд эмас, амалда содир этилган қилмиш муайян шарт-шароитда транспортнинг хавфсиз ишлаши қоидаларининг бузилиши деб баҳоланиши мумкин (ЖК 268-моддаси). Бироқ, ана шундай машина бошқа транспорт воситаси томонидан тортиб кетилаётган бўлса, тортиб кетилаётган транспорт воситаси ҳайдовчисининг белгиланган қоидаларни бузиши ЖК 266-моддасида кўзда тутилган жиноят таркиби белгиларига мос тушади. Айбдор ҳаракатларини квалификация қилиш учун транспорт воситаси фойдаланишдаги ёки ўқув машинаси эканлиги аҳамиятга эга эмас, чунки ҳар қандай ҳолатда ҳам у юқори хавф манбаи бўлиб қолаверади. 5. Жанговар, махсус ва транспорт машинаси ана шу жиноят предмети бўлиб кела олмайди, чунки бундай машиналар ҳаракати ва улардан фойдаланиш хавфсизлигини бузганлик учун жавобгарлик ЖК 298-моддасида кўзда тутилган. Бироқ, агар йўл-транспорт ҳодисаси фуқаро шахс томонидан ҳарбий машинани бошқариш чоғида юзага келса, у ҳолда ушбу қилмишни ЖК 266-моддаси бўйича квалификация қилиш керак бўлади[383]. 6. Транспорт воситасини бошқараётган шахс 266-модда бўйича, транспорт ҳодисаси ҳаракат ёки транспортдан фойдаланиш хавфсизлиги қоидаси бузилиши билан боғлиқ бўлган ҳолда жавобгарликка тортилиши мумкин. Агар мазкур шахс муайян ишларни амалга ошириш қоидалари, хавфсизлик техникаси қоидалари ёки меҳнатни муҳофаза қилишнинг бошқа қоидаларини бузган бўлса, бу қоидабузарликларга машина ҳаракатланиши вақтида йўл қўйилган бўлишига қарамай, айбдор ҳаракатлари ЖК 257-моддаси бўйича, тегишли ҳолларда эса фуқароларнинг ҳаёти ва соғлиғига қарши, ўзганинг мулкни нобуд қилиш ва унга зарар етказишни назарда тутувчи жиноятлар бўйича квалификация қилиниши керак[384]. 7. Шарҳланаётган жиноят объектив томондан қуйидаги учта зарурий белги билан тавсифланади: t транспорт воситалари ҳаракати ва улардан фойдаланиш хавфсизлиги қоидаларининг бузилиши; t қонунда кўзда тутилган зарарли оқибатларнинг келиб чиққанлиги; t кўрсатилган қоидабузарлик билан унинг оқибатида келиб чиққан зарарли оқибатлар ўртасидаги сабабий боғланишнинг мавжудлиги. 8. ЖК 266-моддаси диспозицияси бланкетли бўлиб, жиноят белгиларини аниқлаш учун Йўл ҳаракати қоидалари – ҳаракат иштирокчиларининг ҳуқуқ ва мажбуриятларини белгилаб берадиган асосий меъёрий ҳужжатга ишора қилади. Транспорт воситасини бошқарган шахсни ЖК 266-моддаси бўйича жиноий жавобгарликка тортиш учун, биринчи навбатда, у томонидан ижтимоий хавфли оқибатлар келтириб чиқарган қоиданинг у ёки бу банди бузилганлигини аниқлаш шарт. Тергов идоралари шахсни ишда айбланувчи сифатида жалб этиш тўғрисидаги қарорда, айблов хулосасида, судлар эса ўз ҳукмида “Йўл ҳаракати қоидалари” банди бузилганлигини кўрсатиш билан чекланмай, бу каби қоидабузарликлар нимадан иборатлигини аниқ кўрсатиб ўтишлари зарур (масалан, транспорт воситасини маст ҳолда бошқариш, тезликни ошириш ва ҳоказолар). 9. Фойдаланиш – транспортдан унинг мақсади ва техник имкониятларига мувофиқ хавфсиз фойдаланишга қаратилган ташкилий ва техник чора-тадбирлар мажмуидир. Download 1.53 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling