Махсус қисм б и р и н ч и б ў л и м шахсга қарши жиноятлар I боб. ҲАётга қарши жиноятлар 97 м о д д а. Қасддан одам ўлдириш


- м о д д а. Темир йўлнинг ҳаракатланадиган


Download 1.53 Mb.
bet232/277
Sana13.11.2023
Hajmi1.53 Mb.
#1771718
1   ...   228   229   230   231   232   233   234   235   ...   277
Bog'liq
jinoyat kodeksiga sharx maxsus qism qo`l bola

264 - м о д д а. Темир йўлнинг ҳаракатланадиган
таркибини, ҳаво, денгиз ёки дарё
кемасини олиб қочиш ёки эгаллаб олиш
Темир йўлнинг ҳаракатланадиган таркибини, ҳаво, денгиз ёки дарё кемасини олиб қочиш ёки эгаллаб олиш -
беш йилдан ўн йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазо­ланади.
Ўша ҳаракатлар:
а) бир гуруҳ шахслар томонидан олдиндан тил бириктириб;
б) зўрлик ишлатиб ёки зўрлик ишлатиш билан қўрқитиб содир этилган бўлса, -
ўн йилдан ўн беш йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади.
1. Шарҳланаётган жиноятнинг ижтимоий хавфлилиги шун­даки, темир йўлнинг ҳаракатланадиган таркибини, ҳаво, денгиз ёки дарё кемасини олиб қочиш ёки эгаллаб олиш ундан фойдала­ниш тартибини бузади, транспорт ҳаракати ва ундан фойдаланиш хавфсизлигига, фалокатли вазиятларни юзага келтириш, моддий ҳамда бошқача зарар етказиш, одамлар ўлиши ёки улар соғлиғига зарар етказилиши хавфини пайдо қилади.
Транспорт воситаларини олиб қочиш ёки эгаллаб олиш аксар ҳолларда бошқа жиноий мақсадларни амалга ошириш учун, хусу­сан, чегарани қонунга хилоф равишда кесиб ўтиш, кейин ульти­матум баён этиш шарти билан одамларни гаровга олиш, транс­портдаги қимматбаҳо мол-мулк, шу жумладан қурол-яроқ ва ўқ-дориларни талаб қилиш, ўғирлаш восита сифатида қўлланади. Бундай ҳолларда айбдор ҳаракатлари содир этилган жиноятлар мажмуи бўйича квалификация қилинади.
2. Жиноят объекти – парвозлар, кемалар қатнови, темир йўлнинг ҳаракатланадиган таркибининг хавфсизлиги, йўловчилар, ҳаво ёки денгиз кемалари экипажлари, поезд брига­далари аъзоларининг соғлиғи ҳисобланади.
Қўшимча объект сифатида жамоат хавфсизлигини таъмин­лашга қаратилган ижтимоий муносабатлар, инсонлар ҳаёти, мол-мулк бутлиги иштирок этиши мумкин.
3. Транспорт воситаларининг чекланган доираси жиноят предмети бўла олади: темир йўлнинг ҳаракатланадиган таркиби, ҳаво, денгиз ёки дарё кемаси.
Темир йўлнинг ҳаракатланадиган таркиби бу локомотив­лар, алоҳида вагонлар, платформа ва ҳоказолар (баъзан таъмир­лаш ва ёрдамчи ишларда қўлланадиган дрезина ҳамда мотрисалар мазкур жиноят предметига кирмайди).
Ҳаво кемаси – ҳаво билан ўзаро ҳаракатга киришиши оқиба­тида, ер сатҳига урилиб қайтган ҳаво бундан мустасно, атмосфе­рада муаллақ ҳаракатланадиган ҳар қандай аппарат.

Download 1.53 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   228   229   230   231   232   233   234   235   ...   277




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling