Махсус қисм б и р и н ч и б ў л и м шахсга қарши жиноятлар I боб. ҲАётга қарши жиноятлар 97 м о д д а. Қасддан одам ўлдириш


- м о д д а. Темир йўл, денгиз, дарё, ҳаво


Download 1.53 Mb.
bet231/277
Sana13.11.2023
Hajmi1.53 Mb.
#1771718
1   ...   227   228   229   230   231   232   233   234   ...   277
Bog'liq
jinoyat kodeksiga sharx maxsus qism qo`l bola

263 - м о д д а. Темир йўл, денгиз, дарё, ҳаво
транспорти воситаси ёки алоқа
йўлларини яроқсиз ҳолатга келтириш
Темир йўл, денгиз, дарё ва ҳаво транспорти воситалари, алоқа йўллари, улардаги иншоотларни, сигнализация қурилмалари, алоқа ёки бошқа транспорт ускуналарини қасддан бузиш, уларга шикаст етказиш ёхуд уларни бошқа усулда фойдаланиш учун яроқсиз ҳолатга келтириш баданга ўртача оғир ёки оғир шикаст етказилишига сабаб бўлса, -
энг кам ойлик иш ҳақининг юз бараваригача миқдорда жа­рима ёки уч йилгача ахлоқ тузатиш ишлари ёхуд беш йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади.
Ўша ҳаракат одам ўлишига сабаб бўлса, -
беш йилдан ўн йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазо­ланади.
Ўша ҳаракат:
а) одамлар ўлимига;
б) ҳалокатга;
в) бошқа оғир оқибатларга сабаб бўлса, -
ўн йилдан ўн беш йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади.
1. Шарҳланаётган жиноят объекти сифатида темир йўл, ден­гиз, дарё ва ҳаво транспорти ҳаракати ва улардан фойдаланиш соҳасидаги жамоат хавфсизлигини таъминлайдиган ижтимоий муносабатлар майдонга чиқади.
Мазкур жиноятнинг қўшимча объекти сифатида жабрланув­чиларнинг ҳаёти ва соғлиғи, бегоналар мулки иштирок этади.
2. Жиноят предмети ЖК 260 ва 262-моддалари шарҳида кўрсатилган ва таҳлил қилинган предметлар билан бир хил.
3. Жиноятнинг объектив томони қуйидагилардан ташкил топади:
t жиноят предметларини бузиш, уларга шикаст етказиш ёки уларни бошқа усулда фойдаланиш учун яроқсиз ҳолатга келти­риш;
t инсон соғлиғига оғир ёки ўртача оғир шикаст етказиш кўринишидаги жиноий оқибатлар;
t улар ўртасидаги сабабий боғланиш.
4. Бузиш – тизимнинг буткул издан чиқиши бўлиб, бунинг натижасида у ўз мақсадига мувофиқ фаолият юрита олмайди. Бу­зилганда жиноят предметини тиклашга оид техник имконият ё йўқотилади, ё бу иқтисодий нуқтаи назардан мақсадга номувофиқ бўлиб қолади.
5. Шикаст етказиш – техник тизим тузилиши ва шаклида қисман ўзгаришлар келтириб чиқариб, натижада бу тизим ўз функционал имкониятларини тўлиқ ёки қисман йўқотади, лекин бунда у тикланиши мумкин.
6. “Яроқсиз” ҳолат деганда, жиноят предметининг асосий мақсадига кўра умуман ёки дастлабки таъмирсиз хавфсиз фойда­ланиш имкони йўқлигини тушунмоқ зарур. Бу билан боғлиқ ра­вишда йўловчи вагонларини синдириш, уларнинг ички анжомла­рини, ўриндиқларини бузиб ташлаш ё зарарлантириш шарҳлана­ётган жиноят таркибини ҳосил қилмайди. Бундай ҳолларда жа­вобгарлик тегишли жиноятларнинг зарур белгилари мавжуд бўлган ҳолатларда Жиноят кодексининг бошқа моддаларига (ма­салан, ЖК 173 ёки 277-моддаларига) мувофиқ келиб чиқиши ло­зим.
7. Техник ускунани яроқсиз ҳолатга келтиришнинг бошқа усули – бу буткул бузилиш ёки зарарланишга олиб келмаган, би­роқ шунга қарамай мосламани фойдаланиш, транспорт фаолияти­нинг хавфсизлигини таъминлаш тизимидан чиқаришга қаратил­ган ҳаракатлардан иборат. Масалан, аэродромдаги маркировка белгиси жойининг ўзгартирилиши самолёт учиши ва қўниши хавфсизлигига таъсир кўрсатади. Тажовуз объектига зарар сигна­лизация воситаси мақсадга мувофиқ ишлатилмаслиги билан етка­зилади.
Қилмишнинг мазкур тури ишлаб турган темир йўлларга бошқа оғир буюмлар, масалан, телеграф симёғочи, тўсинлар, шпаллар, тормоз мосламаси, тош каби нарсалар қўйишни ҳам ўз ичига олади, чунки бу каби шароитда темир йўл улардан хавфсиз фойдаланиш учун яроқсиз бўлиб қолади.
8. Шарҳланаётган жиноят оқибатлари моҳиятига кўра ЖК 260-моддасида кўзда тутилган оқибатлар билан мос тушади.
9. Жиноят ижтимоий хавфли бўлган оқибатлар келиб чиққан вақтдан бошлаб тугалланган ҳисобланади.
10. Темир йўл, денгиз, дарё ва ҳаво транспорти воситалари ёки алоқа йўллари, улардаги иншоотлар, сигнализация қурилма­лари, алоқа ёки бошқа транспорт ускуналарини бузиш, уларга шикаст етказиш ёхуд уларни бошқа усулда фойдаланиш учун яроқсиз ҳолатга келтириш баданга ўртача оғир ёки оғир шикаст етказмаса, айбдор ҳаракатларини ЖК 173-моддаси (мулкни қас­ддан нобуд қилиш ёки унга зарар етказиш) бўйича квалификация қилиш лозим.
11. ЖК 263-моддаси бўйича жавобгарлик масаласини ҳал қи­лиш учун транспортни яроқсиз ҳолатга келтирган ҳаракатлар би­лан келиб чиққан оқибатлар ўртасидаги сабабий боғланишни аниқлаб олиш зарур.
12. Субъектив томон айбнинг аралаш шакли билан ифодала­нади. ЖК 263-моддаси диспозициясидан кўриниб турибдики, айбдор ижтимоий хавфли қилмишга тўғри қасд билан, унинг оқи­батларига эса – ўзига ўзи ишониш ёки жиноий бепарволик билан муносабатда бўлади.
13. Ўн тўрт ёшга тўлган ҳар қандай ақли расо шахс жиноят субъекти бўлиши мумкин. Бунда у транспорт ходими ёки ходими эмасли­гининг аҳамияти йўқ.
14. Шарҳланаётган модданинг 2 ва 3-қисмлари аввал шарҳланган темир йўл, денгиз, дарё ёки ҳаво транспортининг ҳа­ракати ёки улардан фойдаланиш хавфсизлиги қоидаларини бу­зишнинг квалификация қилинган таркиби белгиларига ўхшаш квалификация қилинадиган белгиларга эга (ЖК 260-моддаси шарҳига қаранг). Улар шарҳланаётган жиноятга нисбатан бирор-бир ўзига хос жиҳатга эга эмас ва алоҳида кўриб чиқишни талаб қилмайди.
15. Шарҳланаётган қилмиш ЖК 173-моддасида кўзда тутилган жиноятдан тажовуз предметига кўра ажралиб туради. Транс­портга оид бўлишига қарамай, унинг хавфсиз фаолият кўрсатиш­ини таъминламайдиган бу каби иншоот ва воситаларни зарарлаш транспортга оид жиноят сифатида эмас, балки бировнинг мулкига тажовуз сифатида кўриб чиқилиши керак. Транспортнинг ишдан чиқарилган техник тизимининг унинг авариясиз ишлашига таъси­рини ҳар бир алоҳида ҳолда аниқлаш зарур, акс ҳолда қилмишни квалификация қилишда хатоликларга йўл қўйилади.
Шарҳланаётган жиноят предметини яроқсиз ҳолга келтириш бирон-бир қисм ё деталини ўғирлаш орқали амалга оширилган бўлса, у ҳолда қилмишни жиноятлар мажмуи бўйича Жиноят ко­дексининг тегишли моддасига кўра талон-торож қилиш сифатида ва ЖК 263-моддасида назарда тутилган жиноят билан квалифика­ция қилиш зарур.

Download 1.53 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   227   228   229   230   231   232   233   234   ...   277




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling