Махсус қисм б и р и н ч и б ў л и м шахсга қарши жиноятлар I боб. ҲАётга қарши жиноятлар 97 м о д д а. Қасддан одам ўлдириш
Download 1.53 Mb.
|
jinoyat kodeksiga sharx maxsus qism qo`l bola
- Bu sahifa navigatsiya:
- Денгиз ва дарё транспорти
- Ҳаракат хавфсизлиги қоидаларининг бузилиши
- Темир йўл, денгиз, дарё ёки ҳаво транспортидан
- ЖК 260-моддасининг 2-қисми
- Шарҳланаётган модданинг 3-қисми
- Одамлар ўлими
Темир йўл транспорти деганда, “Ўзбекистон темир йўллари” ДАТК ихтиёридаги рельсли транспорт, шунингдек, саноат ҳамда бошқа корхоналарга олиб келадиган темир йўллар, махсус мақсаддаги темир йўллар, метрополитен тушунилади.
Фақат ишлаб чиқариш вазифаларини бажарадиган шахта, цех ичи (электровозлар, вагонеткалар) транспорт воситалари технология жараёни билан боғлиқ бўлиб, ушбу транспорт турига оид деб ҳисобланиши мумкин эмас. Улар билан боғлиқ ҳодисаларга ҳаракат ҳамда фойдаланиш хавфсизлиги қоидаларининг бузилиши, муайян ишларни амалга ошириш, хавфсизлик ёки бошқа меҳнатни муҳофаза қилиш қоидаларига риоя қилмаслик сабаб бўлади. Айбдорлар ҳаракатлари бундай ҳолларда – ЖК 257-моддасига биноан, тегишли вазиятларда эса – фуқароларнинг ҳаёти ёки соғлиғига қарши, ўзгалар мулкини нобуд қилганлик ёки унга зарар етказиш билан боғлиқ жиноятлар учун жавобгарликни кўзда тутган моддалар бўйича квалификация қилиниши шарт. Ҳаво транспорти – бу барча фуқаролик авиацияси ва фуқаролик ҳавода учиш воситалари: самолётлар, вертолётлар, планёрлар, дирижабллар, аэростатлар ва ҳоказолар. Ҳаво кемасининг қайси идорага тегишлилиги аҳамиятга эга эмас. Авиация техникаси соҳасидаги тажриба-конструкторлик, синов ва илмий-тадқиқот ишлари учун мўлжалланган ҳаво кемалари – синов ҳаво кемалари шарҳланаётган ижтимоий хавфли қилмиш предмети бўла олмайди. Бундай кемалардан фойдаланиш хавфсизлиги қоидалари бузилган ҳолларда жавобгарлик ЖК 256-моддасига биноан келиб чиқади. Денгиз ва дарё транспорти кема инспекциялари рўйхатидан ўтиши керак бўлган барча ўзиюрар кемалар ҳисобланади. Идоравий меъёрий ҳужжатларда сув транспорти ҳисобига киритилган ўзи юрмайдиган транспорт воситалари шарҳланаётган жиноят предмети бўла олмайди. Ушбу сузиш воситалари (аксарият ҳолларда бу – баржа, плашкоутлар) мустақил транспорт аҳамиятига эга эмас ва фақат ўзиюрар транспорт воситаси ёрдамидагина ҳаракатланади. Ўзи юрмайдиган сузиш воситасидан фойдаланишнинг зарарли оқибатлари ўзиюрар кемадан фойдаланиш қоидаларининг бузилиши натижасидагина келиб чиқиши мумкин. Ҳарбий транспорт воситалари, шу жумладан жанговар ва махсус турлари ҳам шарҳланаётган меъёрда кўзда тутилган жиноят предметига кирмайди. Ушбу транспорт воситалари ҳаракати ёки улардан фойдаланиш қоидаларининг бузилиши тегишли равишда Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 298-300-моддаларида кўзда тутилган жиноятларни ташкил қилади. Автомобиллар, трамвайлар ё бошқа механик транспорт воситаларининг хавфсиз ишлаши ЖК 266-моддаси билан муҳофазаланади. 3. Механик бўлмаган транспорт воситаси шарҳланаётган модда доирасида транспорт воситаси ҳисобланмайди. Хусусан, бундай воситалар қаторига автодрезиналар ва автомотрис(а)лар, от-улов киради. Бундан ташқари, ҳаво ёки денгиз кемаси, ёхуд темир йўл транспорти сифатларига эга бўлиш билан ўз таърифига кўра юк ёки йўловчи ташиш мақсадида фойдаланиб бўлмайдиган воситалар – масалан, ҳаво зонди, автоматлаштирилган батискаф ва шу кабиларни ҳам транспорт санаб бўлмайди. Тегишли белгилари мавжуд бўлганида бундай буюмлардан фойдаланганлик учун жавобгарлик ЖК 256-моддаси бўйича келиб чиқиши мумкин. 4. Жиноятнинг объектив томони ўз ичига: t темир йўл, ҳаво, денгиз ёки дарё транспортидан ҳаракат ёки фойдаланиш хавфсизлиги қоидаларини бузиш; t инсон соғлиғига оғир ёки ўртача оғирликда шикаст етказиш; t қилмиш ҳамда оқибатлар келиб чиқиши ўртасидаги сабабий боғланишни олади. 5. Шарҳланаётган модданинг транспорт ҳаракати ёки ундан фойдаланишга оид махсус хавфсизлик қоидаларини бузганлик учун жавобгарликни кўзда тутган диспозицияси бланкетли ҳисобланади. Ана шу қоидаларнинг ўзи эса транспортнинг кўрсатиб ўтилган турлари фаолиятини тартибга соладиган норматив ҳужжатларда мавжуддир. Шуни ҳам унутмаслик керакки, ҳаракат қоидалари – транспорт ҳаракати хавфсизлиги қоидаларига нисбатан анча кенг тушунча. Иккинчиси бузилмаган экан, демак, жиноят таркиби мавжуд эмас. 6. Бузилиши туфайли шарҳланаётган жиноят таркибини юзага келтирадиган норматив ҳужжатлар ҳисобига транспорт ҳаракати ҳамда ундан фойдаланиш хавфсизлиги қоидалари (йўриқномалари) деб номланган меъёрларгина кирмайди. Норматив ҳужжат номи – расмий (формал) белги, холос. Идоравий меъёрий ҳужжатларда транспорт ҳаракати ва улардан фойдаланиш хавфсизлиги қоидалари турлича ифодаланган. Улардан баъзилари қатъий кўрсатмалардан иборат бўлса, бошқалари қатъий тақиқлашдан иборат. Уларнинг бузилиши шарҳланаётган модда бўйича жиноий жавобгарлик келтириб чиқариши мумкин. Баъзи норматив ҳужжатларда кўрсатма ҳамда тақиқлаш билан бирга тавсиялар ҳам учраб туради. Улар мажбурий эмас, шу билан бирга уларни умум қабул қилинган маънода қоида сифатида эътироф этиб ҳам бўлмайди, шунинг учун бу тавсияларнинг бузилиши мазкур жиноят таркибини ташкил эта олмайди. Қилмиш ҳуқуқий меъёрларда белгиланган қоидаларнинг бузилишида ифодаланган ҳолдагина жиноят таркибини ҳосил қилиши мумкин. Умум қабул қилинган эҳтиёт чораларини бундайлар ҳисобига киритиб бўлмаслиги туфайли уларнинг бузилиши мазкур модда бўйича жавобгарликни келтириб чиқармайди. Ҳаракат ёки транспортдан фойдаланиш хавфсизлиги қоидаларининг бузилиши факти бўйича тергов идоралари ёки суд шахс эҳтиёт чораларини кўрмаганлиги ва ҳоказолар билан жиноят мавжудлигини асослаши мумкин эмас. Ҳар бир иш юзасидан а) қайси қоида бузилганлиги; б) қоидабузарлик айнан нимада ифодаланганлиги аниқ белгилаб олиниши шарт. 7. Ҳаракат ёки транспортдан фойдаланиш хавфсизлиги қоидалари орасида баъзилари нисбатан умумий, яна бирлари эса бирмунча муайян кўринишга эга. Дастлабки тергов идоралари ва судлар ҳам униси, ҳам бунисига ҳавола қилишлари лозим. Шуни ҳам айтиб ўтиш керакки, ҳаракат ҳамда транспортдан фойдаланиш хавфсизлиги қоидалари доимий ривожланиш ва ўзгариш жараёнини бошидан кечирмоқда. Шу боис хавфсизлик қоидаларининг бузилганлиги фактини аниқлаш учун тергов ва суд идоралари айбдор бузганликда айбланаётган хавфсизлик қоидалари амалда эканлиги ёки ўз кучини йўқотганлигини текшириб туриши шарт. 8. Ҳаракат хавфсизлиги қоидаларининг бузилиши – бу транспорт воситасини бошқаришнинг белгиланган тартибидан турлича четга чиқишдир. Ҳаракат хавфсизлиги қоидаларининг бузилиши қуйидагиларда ифодаланиши мумкин: t темир йўл транспортида – йўл бўш ё бўш эмаслигини кузатмаслик, тезликни ошириб юбориш, семафорнинг тақиқловчи белгисига ўтиб кетиш ва ҳоказо; t ҳаво транспортида – парвозлар схемасини бажармаслик, парвоз ҳамда экипаж ишига қўйиладиган талабларни менсимаслик, бошқариш техникасига, ҳаво кемасини бошқариш қоидаларига риоя қилмаслик ва ҳоказо; t сув транспортида – кузатувни қониқарсиз амалга ошириш ва шу билан боғлиқ тарзда кема ёки бошқа тўсиқни кечикиб аниқлаш (илғаш); катта тезликда ҳаракатланиш ва номақбул шароитда ошиб ўтишга йўл қўйиш; кема бошқарувчисининг асосланмаган тахминлари ва вазиятни нотўғри баҳолаши; хавфли яқинлашувнинг олдини олиш чораларини кўришга кечикиш, портга яқинлашганда кеманинг йўл қўйиладиган тезлигини ошириб юбориш ва ҳоказолар. 9. Қонунда кўрсатилган қоидабузарликлар ҳам ҳаракат, ҳам ҳаракатсизлик шаклида ифодаланиши мумкин. Шахс ҳаракатсизлиги учун фақат муайян ҳаракатларни амалга ошириш масъулияти унинг зиммасига юклатилган ҳолдагина жавобгарликка тортилиши мумкин. Ушбу мажбурият қонуности меъёрий ҳужжатларда белгилаб берилган. 10. Темир йўл, денгиз, дарё ёки ҳаво транспортидан фойдаланиш қоидаларининг бузилиши транспорт воситаларидан уларнинг вазифасига кўра фойдаланмаслигини кўзда тутади. Фойдаланиш қоидаларини бузиш, шунингдек, темир йўл, ҳаво ҳамда сув транспортининг ҳалокатсиз фаолият кўрсатишини таъминлайдиган тизим ва агрегатларнинг бошқа мақсадларда ишлатилишини ҳам ўз ичига олади. Мазкур қилмиш ҳалокатсиз фаолият кўрсатишини таъминлайдиган эҳтиёт қисм ва механизмларга техник хизмат кўрсатиш талабларидан четга чиқиш, йўловчиларни чиқариш ва туширишда, юкларни ортиш ва туширишда ҳамда транспорт воситаларидан фойдаланишнинг хавфсиз шароитларини таъминлайдиган тартибни бошқача бузишларда ифодаланади. 11. Транспортдан фойдаланиш – унинг ҳаракатига нисбатан анча кенг тушунча. Ҳаракат жараёнини фойдаланишдан ажратиб бўлмайди, фойдаланиш эса – ҳам ҳаракат доирасида, ҳам ундан ташқарида ҳам амалга оширилиши мумкин (масалан, кема рейдда тўхтаган пайтида, портда, кемани парвоздан аввалги тайёрлаш даврида ва ҳоказоларда). Транспортнинг фалокатсиз иши билан боғлиқ бўлмаган фойдаланиш қоидаларининг бузилиши шарҳланаётган жиноятни келтириб чиқармайди. 12. Объектив томоннинг зарурий белгиси баданга ўртача ёки оғир шикаст етказиш каби жиноий оқибатлардир (Баданга ўртача ёки оғир шикаст етказиш тушунчаси тўғрисида ЖК 104-моддаси ва 105-моддаси шарҳига қаранг). 13. Шарҳланаётган қилмиш ва келиб чиққан оқибатлар орасида сабабий боғланиш мавжудлиги аниқланиши шарт. Бунда бу каби алоқа ҳаракат ёки ҳаракатсизлик орқалигина белгиланмай, балки айнан бевосита ижтимоий хавфли оқибатларни келтириб чиқарган хавфсизликка оид тегишли қоидаларнинг бузилиши билан аниқланиши шарт. Сабабий боғланиш оқибат фақат ҳаракат ё ҳаракатсизлик билан эмас, балки ҳар бири алоҳида ҳолда ҳам, ё бошқалари билан биргаликда оғир оқибатлар келтириб чиқариши мумкин бўлган бир неча қилмиш билан шартлашилган ҳолда ҳам мавжуд бўлиши мумкин. Шундай ҳоллар бўладики, бир шахс ҳаракатлари билан хавфли шароит юзага келади, иккинчиси эса вазиятга нотўғри баҳо бериб, ўзи транспорт хавфсизлигига тажовуз қиладиган қилмишга йўл қўяди. Бундай вазиятда келиб чиққан зарарли оқибатлар ҳар иккала транспорт ходими томонидан йўл қўйилган қоидабузарликларнинг қонуний натижаси ҳисобланади. 14. Жиноят баданга ўртача ёки оғир шикаст етказилган вақтдан бошлаб тугалланган деб эътироф этилади. 15. Субъектив томондан жиноят ҳаракат ёки транспортдан фойдаланиш хавфсизлиги қоидаларининг бузилишига нисбатан қасд кўринишидаги ҳамда жиноий ўзига ўзи ишониш ёки келиб чиққан оқибатларга нисбатан жиноий бепарволик каби айбнинг мураккаб шакли билан таърифланади. Айбдор ҳаракат хавфсизлиги ёки транспортдан фойдаланиш хавфсизлигига оид муайян қоидалар бузилиши натижасида бирон-бир ижтимоий хавфли оқибатлар келиб чиқиши мумкинлигини кўра билади, аммо етарлича асоссиз равишда енгилтаклик билан уларнинг олдини олишига ишонади ёхуд талаб даражасидаги эътибор ва кўра билиш орқали аниқлай олиши керак бўлган ижтимоий хавфли оқибатлар келиб чиқиши мумкинлигини кўра билмайди. Ўрта ёки оғир тан жароҳати айбдор томонидан жабрланувчига бевосита ё билвосита қасддан етказилган бўлса, у ҳолда сўз ЖК 104 ёки 105-моддаси бўйича жавобгарлик тўғрисида бориши мумкин. 16. Ўн олти ёшга тўлган, фаолияти транспортнинг хавфсиз ҳаракатланишини ташкил этиш билан боғлиқ бўлган шахслар (масалан, ҳаракат хизмати, ҳавода ҳаракатланишни бошқариш маркази, диспетчерлик хизмати, катта штурман, ҳаво транспорти ташкилотида парвозлар раҳбари), шунингдек, бевосита транспорт воситасини бошқарадиган шахслар (ҳаво кемаси командири, штурмани, машинист, унинг ёрдамчиси ва бошқалар) жиноят субъекти бўлиши мумкин. Бунда шахс белгиланган тартибда берилган транспортни бошқариш ҳуқуқини берадиган рухсатномага эга ёки эга эмаслиги, ё рухсатсиз бошқараётганлиги (масалан, олиб қочиш оқибатида) аҳамиятга эга эмас. Шунингдек, айбдор шахс ҳаракатларини мазкур модда бўйича квалификация қилишга транспорт воситасини бошқариш ҳуқуқини берадиган гувоҳноманинг бирор сабабга кўра бор ёки йўқлиги ҳам таъсир кўрсатмайди. Агар айбдор транспорт воситасини бошқариш ҳуқуқига бошқа жиноят содир этиш орқали (масалан, ҳаво кемасини олиб қочиш) эга бўлган бўлса, бундай қилмиш жиноятлар мажмуи бўйича квалификация қилинади. 17. Темир йўл, денгиз, дарё ёки ҳаво транспорти ҳаракати ёки улардан фойдаланиш қоидаларининг бузилиши одам ўлимига сабаб бўлиши ЖК 260-моддасининг 2-қисми бўйича квалификация қилинади. 18. Шуни ҳам қайд этиш керакки, жабрланувчининг ўлимига нисбатан айбдорда айбнинг эҳтиётсизлик шакли мавжуд бўлади. Акс ҳолда унинг ҳаракатларини ЖК 97-моддаси бўйича, яъни қасддан одам ўлдириш деб квалификация қилиш талаб этилади. 19. Шарҳланаётган модданинг 3-қисми хавфсизлик қоидаларининг бузилиши қуйидаги оқибатлардан бирини: а) одамлар ўлимини; б) ҳалокатни; в) бошқа оғир оқибатларни келтириб чиқарган бўлса, алоҳида квалификация қилинган таркибни вужудга келтиради. 20. Одамлар ўлими деганда, транспорт ҳодисаси натижасида икки ё ундан ортиқ кишининг ҳалок бўлиши назарда тутилади. 21. Шарҳланаётган жиноят маъносида ҳалокат деганда, ўхшаш шарт-шароитда кўп сонли одамлар ҳалок бўлиши, атроф муҳитга етказилган жиддий зарар, ўта йирик ҳажмдан ҳам ортиқ ҳажмдаги мол-мулкнинг нобуд қилиниши ёки унга зарар етказилиши билан таърифланадиган йирик кўламли ҳалокат ва бошқалар тушунилади. Ҳалокатлар ҳам табиат кучлари туфайли келиб чиқиши (масалан, зилзила), ҳам техноген тусга эга бўлиши, яъни инсон фаолияти оқибатида келиб чиқиши мумкин. Ҳалокат деганда, атроф муҳит, инсонлар ҳаёти ва соғлиғи учун хавф туғдирган темир йўл, денгиз, дарё, ҳаво транспортининг инсонлар ҳалок бўлишига сабаб бўлган (автобус, троллейбус ва ҳоказолар) фалокати орқали етказилган жиддий зарар англанади[371]. 22. Темир йўл, денгиз, дарё ёки ҳаво транспорти ҳаракати ёки улардан фойдаланиш хавфсизлиги қоидаларининг бузилиши турли кўринишдаги ҳалокатларга олиб келиши мумкин бўлиб, уларнинг ҳар бири кўрсатиб ўтилган умумий белгилари билан бирга алоҳида хусусиятларга ҳам эга. Масалан: t авиаҳалокатлар экипаж аъзолари ҳамда йўловчилар ҳалок бўлиши, ҳаво кемаларининг буткул вайрон бўлиши ёки оғир зарарланиши билан ажралиб туради ва қидирув ҳамда ҳалокат-қутқарув ишлари ўтказилишини талаб этади; t темир йўлдаги ҳалокатлар ёнғинлар, портлашлар, ҳаракат таркибининг вайрон бўлиши ва темир йўл ходимлари, йўловчилар ҳамда ҳалокат жойига яқин темир йўл платформаси, вокзал ва шаҳар биноларидаги одамларнинг ҳалок бўлиши, шунингдек, ҳалокат жойи ва чор атрофнинг ташилаётган, кучли таъсир кўрсатадиган заҳарли моддалар билан зарарланиши билан ажралиб туради;[372] t денгиз ва дарё транспортидан фойдаланиш билан боғлиқ ҳалокатлар экипаж аъзолари ҳамда йўловчиларнинг ҳалок бўлиши, кеманинг йўқ қилиниши, шунингдек, чор атрофдаги сув сатҳининг ташилаётган, кучли таъсир кўрсатадиган заҳарли моддалар билан зарарланиши билан ажралиб туради. 23. Бошқа оғир оқибатлар деганда, йўл-транспорт ҳодисаси натижасида бир қанча кишиларнинг одам ўлиши билан биргаликда яна оғир тан жароҳатлари олишлари, поезд, кема ёки самолётлар ҳаракати тизимининг узоқ муддатга издан чиқиши, ташиладиган юкларга жуда кўп миқдорда зарар етказилиши, атрофдаги уй-жой ва бошқа иншоотларнинг бузилиши (портлаш, ёниб кетиши, вайрон бўлиши) билан боғлиқ жуда кўп миқдорда зиён етказилиши каби холатлар тушунилади. Шунингдек, судлар муайян иш шарт-шароитидан келиб чиққан ҳолда жиноий натижага оғир оқибатларни келтириб чиқарган сифатида ҳуқуқий баҳолашлари мумкин. Бунда теран мулоҳаза ва кенг мушоҳадага таяниб иш кўрмоқ зарур[373]. 24. Ҳодиса оқибатида ҳаёти хавф остида қолган ҳамда ўзини ўзи асраш чораларини кўриш имкониятидан маҳрум этилган жабрланувчига ёрдам кўрсатмаган айбдорнинг ҳаракатлари жиноятлар мажмуи бўйича ЖК 117-моддаси ва ЖК 260-моддаси бўйича квалификация қилиниши зарур. Жабрланувчига ҳодиса оқибатида унинг ҳаёти учун хавфли бўлмаган баданига енгил шикаст етказилганлиги, ёки унинг ўлими бевосита йўл-транспорт ҳодисаси вақтида юз берганлиги, ё айбдор жабрланувчига ёрдам бериши шарт бўлган, аммо унинг ўзининг ҳаёти ёхуд соғлиғига муқаррар хавф туғилган, яъни у ёрдам бериш имконига эга бўлмаган ҳолларда ЖК 117-моддасида кўрсатилган жавобгарлик юзага келмайди[374]. 25. Транспорт ҳаракати ёки улардан фойдаланиш хавфсизлиги қоидаларининг бузилиши оқибатида ЖК 260-моддасининг турли қисмларида кўрсатилган оқибатлар келиб чиққан ҳолда, барча оқибатлар айб сифатида олиниб, ҳаракатлар нисбатан оғирроқ жазони назарда тутувчи қисмига кўра квалаификация қилинади. Кўрсатиб ўтилган турлича оқибатли қилмишлар, улар турли вақтда содир этилган ҳолларда ҳамда келиб чиққан оқибатлар ўзаро боғлиқ бўлмаган транспорт ҳаракати ёки улардан фойдаланиш хавфсизлиги қоидаларининг бузилиши оқибати бўлганида, жиноятлар мажмуи тариқасида квалификация қилиниши лозим[375]. Download 1.53 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling