Махсус қисм б и р и н ч и б ў л и м шахсга қарши жиноятлар I боб. ҲАётга қарши жиноятлар 97 м о д д а. Қасддан одам ўлдириш
Download 1.53 Mb.
|
jinoyat kodeksiga sharx maxsus qism qo`l bola
- Bu sahifa navigatsiya:
- Киши аъзоларини кесиб олиб бошқа кишига кўчириш (трансплантат) ёки мурданинг қисмларидан фойдаланиш мақсадида одам ўлдириш
- Бошқа бирор жиноятни яшириш ёки унинг содир этилишини осонлаштириш мақсадида қасддан одам ўлдириш
- Бир гуруҳ шахслар ёки уюшган гуруҳ аъзоси томонидан ёхуд ўша гуруҳ манфаатларини кўзлаган ҳолда қасддан одам ўлдириш
Диний таассуб деганда, диний ғояларга ўта юқори даражада кўр-кўрона берилиб кетиш, амалий ҳаётда уларга оғишмай риоя қилиш, бошқа диндагилар, ўзгача фикрлайдиганларга муросасизликдан иборат диний фанатизмга асосланган ниятлар тушунилиши лозим.
Шарҳланаётган модданинг 2-қисми “м” банди бўйича квалификация қилиш жиноятнинг мақсадидан қатъи назар (масалан, муайян конфессиянинг шаъни ва қадр-қимматини камситиш, диний адоват ёки нифоқни келтириб чиқариш) амалга оширилади[24]. 30. Киши аъзоларини кесиб олиб бошқа кишига кўчириш (трансплантат) ёки мурданинг қисмларидан фойдаланиш мақсадида одам ўлдириш (ЖК 97-моддаси 2-қисмининг “н” банди), ўлдирилган шахснинг ундаги қандайдир аъзони бошқаларга кўчириб қўйиш учун ғаразли ният ёки бошқа мақсадда (яқин кишининг ҳаётини сақлаб қолишда ўзга шахсни ўлдириш ҳисобига тиббий тажрибалар ўтказиш ва ҳоказо) содир этилади. Бунда айбдорнинг қотилликдан кўзлаган мақсадига амалда эришган ёки эришмаганлиги квалификацияга таъсир қилмайди[25]. Ўлган одамдан трансплантатни ёки мурданинг қисмларини унинг ҳаётлик пайтидаги ўзининг ёки ўлгандан сўнг унинг яқин қариндошларининг розилигисиз кесиб олиш ЖК 133-моддасининг тегишли қисми бўйича жавобгарликни келтириб чиқаради. Ҳақ эвазига трансплантат олиш ёхуд мурданинг қисмларидан бошқача фойдаланиш мақсадида содир этилган одам ўлдиришда жиноят субъектининг қилмиши ЖК 97-моддаси 2-қисмининг “и”, “н” бандлари бўйича квалификация қилиниши лозим. 31. Бошқа бирор жиноятни яшириш ёки унинг содир этилишини осонлаштириш мақсадида қасддан одам ўлдириш (ЖК 97-моддаси 2-қисми “о” банди) фақат тўғри қасд билан содир этилиши мумкин. Бундай қотиллик яширилиши кўзда тутилган ёки содир этилишини осонлаштириш учун қотиллик қилинган жиноят билан бирга жиноятлар мажмуини вужудга келтиради. Агар жабрланувчи ўзига аниқ бўлган жиноий воқеанинг содир бўлганлиги, содир этилиши ёки унга тайёрланаётганлиги тўғрисида тегишли идораларга хабар етказмаган бўлса, унда мазкур жиноят ЖК 97-моддаси 2-қисмининг “о” банди билан квалификация қилинади. Агар бундай мурожаат қилинган бўлса-ю, айбдор қотилликни содир эта туриб, бундан хабардор бўлса, унинг хатти-ҳаракати ЖК 97-моддаси 2-қисмининг “г” бандида назарда тутилган аломатни, яъни жабрланувчи шахсининг ўз хизмат ёки фуқаролик бурчини бажариши муносабати билан содир этилган қотилликни вужудга келтиради. ЖК 97-моддаси 2-қисмининг “о” бандида назарда тутилган қотилликни тугалланган деб топиш учун, айбдор қотиллик натижасида мақсадга эришган-эришмаганлиги ва бошқа жиноят содир этилганлигини яширишга ёки унинг содир этилишини осонлаштиришга эришган бўлиши талаб этилмайди. Айбдорнинг қилмишини ЖК 97-моддаси 2-қисмининг “о” банди билан квалификация қилиш учун қотиллик ушбу мақсад билан содир этилганлиги фактини аниқлашнинг ўзи етарлидир. Жиноятчи қотилликни бошқа бир жиноят содир этишни осонлаштириш мақсадида содир этган бўлса, бироқ ўзига боғлиқ бўлмаган сабаблар туфайли бошқа жиноятни бошлай олмаса ёки охирига етказа олмаса, бундай ҳолда ЖКнинг 97-моддаси 2-қисмининг “о” бандига, шунингдек, тегишли жиноятни содир этишга тайёргарлик қилингани ёки уни содир этишга суиқасд қилингани учун жавобгарлик белгиланиши лозим. “Қасддан одам ўлдириш жинояти ЖК 97-моддаси иккинчи қисмининг “о” банди билан квалификация қилинганда, айбдорнинг ҳаракатларини мазкур модда иккинчи қисмининг бошқа мақсад ва сабабларни назарда тутувчи яна бирон-бир банди билан квалификация қилишга йўл қўймайди. Масалан, агар жабрланувчи тамагирлик ниятида ёки безорилик оқибатида ўлдирилганлиги аниқланса, қилмиш айни бир вақтнинг ўзида ЖК 97-моддаси иккинчи қисмининг “о” банди билан квалификация қилиниши мумкин эмас”[26]. 32. Бир гуруҳ шахслар ёки уюшган гуруҳ аъзоси томонидан ёхуд ўша гуруҳ манфаатларини кўзлаган ҳолда қасддан одам ўлдириш ЖК 97-моддаси 2-қисмининг “п” бандига биноан квалификация қилинади. Бунда суд-тергов органлари ушбу тоифа ишлар бўйича ҳар қайси иштирокчининг жиноятдаги иштироки даражаси ва хусусиятини аниқлаши, олдиндан тил бириктирув бўлган-бўлмаганлиги ва улар ўртасида вазифалар ўзаро тақсимланган-тақсимланмаганини пухта текшириши лозим[27]. Икки ёки ундан ортиқ шахснинг олдиндан тил бириктирмасдан ёки тил бириктирган ҳолда жабрланувчини ҳаётдан маҳрум этиши бир гуруҳ шахслар томонидан содир этилган қасддан одам ўлдириш деб топилади. Қотилликни ЖК 97-моддаси 2-қисмининг “п” банди бўйича квалификация қилиш учун гуруҳнинг ҳамма аъзоларида жабрланувчини ҳаётдан маҳрум қилиш қасди мавжуд бўлганлигини аниқлаш лозим. Одам ўлдириш мақсади билан биргаликда ҳаракат қилган гуруҳнинг ҳар бир аъзоси жабрланувчини ҳаётдан маҳрум этишда келишиб иш қилган шахслар қотилликнинг бажарувчилари деб топилиши керак. Бундан ташқари, ҳар бир иштирокчи жабрланувчини ҳаётдан маҳрум этишда бир-бирларига кўмаклашаётганлигини англаган бўлиши лозим. Жабрланувчини ҳаётдан бевосита маҳрум этган шахсларнинг ҳаракатларигина эмас, балки гуруҳнинг жабрланувчига зўрлик ишлатиб қотилликни содир этишда кўмаклашган барча иштирокчиларнинг хатти-ҳаракати ҳам гуруҳ бўлиб қотиллик содир этиш сифатида квалификация қилиниши лозим. Бунда ўлимга олиб келган жароҳатлар уларнинг ҳар бири томонидан етказилган (масалан, иштирокчилардан бири жабрланувчининг қаршилигини бартараф этиб, уни ўзини ҳимоя қилиш имкониятидан маҳрум этган, бошқаси эса унга тўсқинлик этувчи шикаст етказган) бўлиши шарт эмас. Қасддан одам ўлдиришда бевосита иштирок этмаган ҳамда жабрланувчига нисбатан жисмоний зўрлик ишлатмаган, бироқ ўзгалар томонидан қотиллик содир этилишида кўмаклашган бошқа шахсларнинг ҳаракатлари ЖКнинг 28-моддаси ва 97-моддасининг тегишли қисми бўйича квалификация қилинади[28]. Download 1.53 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling