Махсус қисм б и р и н ч и б ў л и м шахсга қарши жиноятлар I боб. ҲАётга қарши жиноятлар 97 м о д д а. Қасддан одам ўлдириш
Бир гуруҳ шахслар томонидан содир этилган қасддан одам ўлдириш жиноятининг субъектлари
Download 1.53 Mb.
|
jinoyat kodeksiga sharx maxsus qism qo`l bola
- Bu sahifa navigatsiya:
- Қотилликни уюшган гуруҳ аъзоси томонидан ёхуд ўша гуруҳ манфаатларини кўзлаган ҳолда содир этиш
- Такроран ёки хавфли рецидивист томонидан қасддан одам ўлдириш
- Ўта хавфли рецидивист томонидан қасддан одам ўлдирилиши
Бир гуруҳ шахслар томонидан содир этилган қасддан одам ўлдириш жиноятининг субъектлари сифатида фақат биргаликда ижро этганларни, яъни жабрланувчини ҳаётдан маҳрум этишга қаратилган ягона қасд билан қотиллик жараёнида бевосита қатнашган шахсларни эътироф этиш зарур.
Агар жабрланувчи соғлиғига бир гуруҳ шахслар томонидан шикаст етказиш натижасида, иштирокчилардан бири, бошқа иштирокчиларда бундай ният бўлмагани ҳолда, жабрланувчининг ўлимига олиб келган зарба берса, ўлим келтириб чиқарган зарбани берган шахснинг қилмишини ЖК 97-моддаси 2-қисмининг “п” банди билан квалификация қилишга йўл қўйилмайди. Бундай ҳолда ўлимга олиб келувчи зарба берган шахснинг ҳаракатларини унинг жиноят содир этиши сабабларини инобатга олган ҳолда қотиллик сифатида квалификация қилиш зарур, гуруҳнинг бошқа аъзолари ҳаракатларини эса бир гуруҳ шахслар томонидан жабрланувчининг соғлиғига шикаст етказиш деб баҳолаш зарур. Икки ёки ундан ортиқ шахснинг биргаликда жиноий фаолиятни амалга ошириш учун олдиндан бир гуруҳга бирлашиши уюшган гуруҳ ҳисобланади. ЖК 97-моддаси 2-қисмининг “п” банди диспозициясида кўрсатилган уюшган гуруҳ деганда, унинг барқарорлигини, унда ташкилотчининг мавжудлигини, қоида тариқасида бир қанча жиноятларни мўлжаллаганини, жиноятлар режалаштирилганини ва унинг қисмлари ишлаб чиқилганлигини, ҳар бир иштирокчининг вазифалари тақсимлаганлигини, техникавий қуролланганлигини, жиноятни яшириш чоралари кўрилганлигини, жиноий гуруҳда гуруҳий интизомга ва ташкилотчининг кўрсатмаларига бўйсуниш мавжудлигини ва ҳоказоларни тушуниш зарур. Одам ўлдириш уюшган гуруҳ томонидан содир этилган, деб топилган тақдирда, жиноят барча иштирокчиларининг ҳаракатлари, уларнинг жиноятни амалга оширишдаги ролидан қатъи назар, ЖКнинг 28-моддасига ҳавола қилинмаган ҳолда, 97-моддасининг тегишли қисми билан квалификация қилинади[29]. Қотилликни уюшган гуруҳ аъзоси томонидан ёхуд ўша гуруҳ манфаатларини кўзлаган ҳолда содир этиш, деб квалификация қилиш учун, содир этилган қотиллик натижасида, гарчи қотилликни бажарувчи уюшган гуруҳ аъзоси бўлмаса ҳам, уюшган гуруҳ ўзининг муайян манфаатларини ҳал этган бўлиши лозим. Бундай ҳолатда қотилликнинг бажарувчиси жиноятчиларнинг уюшган гуруҳи манфаатларини кўзлаб жабрланувчини ҳаётдан маҳрум этиш нияти бўлганлигини эътироф этиш лозим. Бундай турдаги қотилликни амалга оширишда қўшимча сабаблар (тамагирлик, жабрланувчини ўз хизмат ёки фуқаролик бурчини бажариши билан боғлиқ равишда ўлдириш) ҳам бўлиши мумкин. Мазкур ҳолатда қотилликнинг асосий сабабини – уюшган гуруҳнинг манфаатини аниқлаш муҳим, лекин уни квалификация қилишда содир этилган одам ўлдиришнинг оғирлаштирувчи ҳолатларини кўрсатиш керак, бу жазо тайинлашда судлар томонидан ҳисобга олиниши лозим. Қасддан одам ўлдириш иштирокчиликда содир этилганда, жиноят субъектини тавсифловчи квалификация белгилари (қотиллик ўта хавфли рецидивист ёки илгари ҳам қасддан одам ўлдирган шахс томонидан содир этилганлиги), ушбу белгилар бевосита тааллуқли бўлган иштирокчиларнинг ҳаракатларини квалификация қилишда эътиборга олиниши лозим[30]. 33. Такроран ёки хавфли рецидивист томонидан қасддан одам ўлдириш ЖК 97-моддаси 2-қисмининг “р” банди билан квалификация қилинувчи белги сифатида кўзда тутилган. Агар шахс олдин ЖК 97-моддаси 1 ёки 2-қисмида кўрсатилган белгиларга эга бўлган жиноятни қасддан содир этган ва бунинг учун у судланмаган бўлса, бундай қотиллик такроран содир этилган қасддан одам ўлдириш деб топилиши лозим. Агар шахс ЖК 97-моддасининг 1 ёки 2-қисмида назарда тутилган қасддан одам ўлдириш учун илгари судланган ва яна қасддан одам ўлдирган бўлса, у ҳолда қотиллик хавфли рецидивист томонидан содир этилган деб топилади. Жиноятчи, олдин тугалланган қотиллик содир этганлигидан ёки унга суиқасд қилганлигидан, у биринчи қотилликнинг бажарувчиси ёки иштирокчиси бўлганлигидан қатъи назар, одам ўлдириш такроран ёки хавфли рецидивист томонидан содир этилганлиги аломати бўйича квалификация қилиниши керак. Агар шахс илгари ЖК 97-моддасининг 1 ёки 2-қисмлари белгиларига эга бўлган, янада оғир жиноят таркибига мансуб бўлган, масалан, терроризм, Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳаётига тажовуз қилиш аломатларига эга бўлган қотилликни қасддан содир этган бўлса, қотиллик ЖК 97-моддаси 2-қисмининг “р” банди бўйича квалификация қилиниши лозим. Агар шахс муқаддам содир этилган қасддан одам ўлдирганлик учун жавобгарликдан ёки жазодан озод этилган бўлса ёки ушбу қотилликлар учун судланганлик ҳолати тугалланган ёхуд қонунда белгиланган тартибда олиб ташланган бўлса, ёки айбдор шахсни жиноий жавобгарликка тортиш муддати[31] ёки жазолаш муддати ўтган бўлса, қотиллик такроран содир этилган ёки хавфли рецедивист томонидан содир этилган деб ҳисобланиши мумкин эмас. Агар шахс аввал енгиллаштирувчи ҳолатларда ёки эҳтиётсизлик орқасида одам ўлдирган бўлса, ЖК 97-моддасида назарда тутилган кейинги қотиллик такроран қасддан одам ўлдириш сифатида кўрилиши мумкин эмас. Такроран одам ўлдиришни ЖК 97-моддаси 2 қисмининг “а” бандида кўзда тутилган икки ёки ундан ортиқ одамни қасддан ўлдиришдан фарқлаш лозим. Такроран одам ўлдиришни икки ёки ундан ортиқ шахсни ўлдиришдан фарқлашда, такроран ёки хавфли рецидивист томонидан амалга оширилган қасддан одам ўлдиришда икки ёки ундан ортиқ қотилликни содир этиш учун ягона қасднинг йўқлиги ва жиноятлар, одатда, ҳар хил вақтда содир этилганлиги назарда тутилиши лозим[32]. 34. Ўта хавфли рецидивист томонидан қасддан одам ўлдирилиши ЖК 97-моддаси 2-қисмининг “с” банди бўйича квалификация қилиниши керак (Ўта хавфли рецидивист тушунчаси тўғрисида ЖК 34-моддасининг шарҳига қаранг). Қотиллик содир этилгунга қадар қонуний кучга кирган ҳукм билан қонунда белгиланган тартибда ўта хавфли рецидивист деб топилган шахсларгина ушбу жинояти учун судланганлик олиб ташланмаган ёки қонунда белгиланган тартибда судланганлик холати тугалланмаган бўлса, ЖК 97-моддаси 2 қисмининг “с” банди бўйича квалификация қилинади[33]. Иштирокчиликда қасддан одам ўлдириш мазкур жиноятни содир этишдан олдин қонун билан белгиланган тартибда ўта хавфли рецидивист деб топилмаган қотиллик шерикларини ЖК 97-моддаси 2-қисмининг “с” банди бўйича квалификация қилинишига олиб келмаслиги керак. 35. Тўсатдан юз берган кучли руҳий ҳаяжонланиш ҳолатида содир этилган, шунингдек, зарурий мудофаа чегарасидан ёки ижтимоий хавфли қилмиш содир этган шахсни ушлашнинг зарурий чоралари чегарасидан четга чиқиб, ЖК 97-моддаси 2-қисми “а”, “в”, “д”, “ж”, “р”, “с” бандларида назарда тутилган вазиятларда содир этилган қотиллик оғирлаштирувчи ҳолатларда содир этилган қотиллик сифатида квалификация қилинмаслиги керак. 36. Ҳокимият ёки мансаб ваколати доирасидан четга чиққан ҳолда қасддан одам ўлдирган айбдорнинг қилмиши Жиноят кодексининг қасддан одам ўлдирганлик учун жавобгарликни белгиловчи моддалари ҳамда 206-моддасининг тегишли қисмларида назарда тутилган жиноятлар мажмуи бўйича квалификация қилиниши лозим. 37. Озодликдан маҳрум қилиш тариқасидаги жазони ўтаётган шахс томонидан жазони ижро этиш муассасаси ходимини, шунингдек, маҳбусни унинг ахлоқан тузалишига тўсқинлик қилиш ёхуд жамоат вазифасини бажарганлиги учун ўч олиш мақсадида ўлдириш ЖК 97-моддасининг тегишли қисмидан ташқари, Жиноят кодексининг озодликдан маҳрум қилиш жазосини ижро этиш муассасаларининг ишини издан чиқарувчи ҳаракатлар учун жавобгарликни назарда тутувчи 220-моддаси бўйича ҳам квалификация қилиниши лозим[34]. 38. Судларнинг эътиборини қасддан одам ўлдиришда айбдор бўлган шахсларни жазолашни индивидуаллаштириш принципига қатъий риоя этилиши зарурлигига қаратиш зурур. Судлар шуни назарда тутишлари лозимки, қонун жавобгарликни оғирлаштирувчи ҳолатларда қасддан одам ўлдириш жиноятини содир этганлик учун ўлим жазосини қўллаш мумкинлигини назарда тутади, бироқ ушбу жазони албатта қўллашни талаб этмайди[35]. Download 1.53 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling