Махсус қисм
Download 0.82 Mb.
|
4-í«íí.
- Bu sahifa navigatsiya:
- Руҳий ожизлик деганда
- Ожизлик ҳолати
- Икки ёки бир неча шахснинг номусига тегиш ЖК 118-моддаси 2-қисмининг “а” бандида назарда тутилган.
- Бир гуруҳ шахслар томонидан номусга тегиш ЖК 118-моддаси 2-қисмининг “в” банди бўйича квалификация қилинадиган жиноят таркибини вужудга келтиради.
Жисмоний ожизлик деганда, жабрланувчи ўзининг жинсий алоқага кираётганини англаб етса-да, ўзидаги жисмоний камчиликлар, ногиронлиги, қарилиги ёки балоғат ёшига етмаганлиги ва бошқа сабаблар туфайли зўрловчига қаршилик кўрсатиш имкониятига эга бўлмаслиги тушунилади.
Руҳий ожизлик деганда, жабрланувчи ўзининг руҳий касаллиги, ақли норасолиги, жуда ёшлиги ва ҳоказолар боис ўзи билан содир этилаётган воқеани англаб етмаслиги тушунилади. 11. Жабрланувчининг вояга етмаганлиги ўз-ўзидан у билан ихтиёрий равишда жинсий алоқа қилишни унинг ожизлигидан фойдаланиб номусига тегиш сифатида квалификация қилишга асос бўлмайди. Жабрланувчи ўзи билан содир этилаётган ҳаракатнинг моҳиятини ёшидан келиб чиқиб тушуниши мумкинлиги ёки мумкин эмаслигини ҳар бир муайян ҳолатда аниқлаш зарур. Агар вояга етмаган шахс ўзи билан содир этилаётган жинсий алоқанинг аҳамиятини тушуниб, ўз ихтиёри билан жинсий алоқага розилик берган бўлса, айбдорнинг ҳаракатлари жабрланувчининг ўн олти ёшга тўлмаганлигини била туриб қилинган ҳаракат сифатида ЖК 128-моддаси бўйича квалификация қилинади. Вояга етмаган шахс ўзи билан бўладиган ҳаракатларнинг хусусияти ва аҳамиятини тушунмаган ҳоллар номусга тегиш каби квалификация қилиниши лозим. 12. Жинсий алоқани жабрланувчининг мастлик ҳолатида (алкогол ёки гиёҳванд моддадан мастлик ҳолатида) жисмоний зўрлик ишлатмай ёхуд қўрқитмай содир этиш ўз-ўзидан, жабрланувчининг ожизлигидан фойдаланиб содир этилган номусга тегиш деб топиш учун асос бўла олмайди. Ожизлик ҳолати деганда, жабрланувчининг ўзи билан жинсий алоқага киришилаётганлигини англай олмайдиган ва қаршилик кўрсата олмайдиган даражадаги мастлик ҳолатини тушуниш керак. Бундай ҳолатларни квалификация қилиш учун жабрланувчини бу аҳволга ким – ўзими ёки бошқа бировми – солганлигининг аҳамияти йўқ. 13. Жинсий алоқа қилишга кўндириш учун алдаш, масалан, уйланишга, қандайдир моддий ёки бошқача фойда ҳақида ваъдалар бериб жинсий алоқа қилишни номусга тегиш сифатида квалификация қилиб бўлмайди. 14. Жиноят содир этиш вақтида ўн тўрт ёшга етган эркак жинсига мансуб шахслар тўғридан-тўғри номусга тегиш жиноятининг субъекти бўлишлари мумкин. Аёл жинсига мансуб шахслар билвосита иштирокчи сифатида мазкур жиноятнинг субъекти булиши мумкин. 15. Жинсий эҳтиёжни қондиришни зўрлик ишлатиб амалга ошириш эркак киши томонидан ўзи билан бир жинсдаги шахсга нисбатан содир этилса, ЖК 119-моддасига кўра жавобгарлик келиб чиқади. 16. Жинсий эҳтиёжни қондиришни зўрлик ишлатиб амалга ошириш аёл киши томонидан ўзи билан бир жинсдаги шахсга нисбатан содир этилса, ЖК 119-моддасига кўра жавобгарлик келиб чиқади. 17. Икки ёки бир неча шахснинг номусига тегиш ЖК 118-моддаси 2-қисмининг “а” бандида назарда тутилган. Айбдор икки ёки ундан ортиқ жабрланувчилар билан жинсий алоқа қилганда, унинг қилмишини мазкур банд билан баҳолаш керак. Зўрловчида икки ёки ундан ортиқ шахснинг номусига тегиш нияти бўлиб, ўзига боғлиқ бўлмаган сабаблар билан мазкур ниятини амалга ошира олмай қолганда, унинг ҳаракатлари икки ёки бир неча шахснинг номусига тегишга суиқасд қилиш сифатида ЖК 25-моддасининг 2-қисми ва 118-моддаси 2-қисмининг “а” банди билан квалификация қилинади. Агар айбдорда икки ёки ундан ортиқ шахснинг номусига тегиш нияти бўла туриб, фақат бир шахс билан жинсий алоқа қилган ва ўзига боғлиқ бўлмаган сабабларга кўра бошқасининг номусига тега олмаган бўлса, унинг ҳаракатлари жиноятлар мажмуи сифатида ЖК 118-моддасининг 1-қисмига кўра тугалланган жиноят тариқасида, ЖК 25-моддаси орқали 118-моддасининг “а” бандига кўра икки ёки ундан ортиқ шахснинг номусига тегишга суиқасд қилиш сифатида квалификация қилиниши лозим. 18. Номусга тегиш такроран ёки хавфли рецидивист томонидан ёхуд илгари ЖК 119-моддасида назарда тутилган жиноятни содир этган шахс томонидан содир этилган бўлса, ЖК 118-моддаси 2-қисмининг “б” банди бўйича квалификация қилинади. ЖК 118-моддаси 2-қисми “б” банди билан айбдор иккинчи маротаба номусга текканда, унинг илгариги номусга тегиш жинояти тугалланганми ёки йўқми, айбдор зўрлик ишлатиб жинсий алоқа қилиш жиноятининг бевосита бажарувчиси бўлганми ёки бошқа иштирокчиси бўлганми (уларнинг ҳеч бири учун жиноий жавобгарликка тортилмаган ҳоллар бундан мустасно) – квалификация қилишда аҳамият касб этмайди. Айбдор унча узоқ бўлмаган муддатда бир жабрланувчининг айнан ўзи билан зўрлик ишлатиб бир неча бор жинсий алоқа қилган ва номусга тегишнинг содир этилиш ҳолатлари айбдорнинг ягона ниятидан гувоҳлик берган ҳолларда, бир жабрланувчи билан икки ва ундан кейинги жинсий алоқалар такроран содир этилган номусга тегиш деб эмас, балки давомий жиноят сифатида баҳоланиши ва айбдорнинг ҳаракатлари ЖК 118-моддасининг 1-қисми билан квалификация қилиниши лозим. Бироқ икки ёки ундан ортиқ шахс билан кетма-кет ёхуд унча узоқ бўлмаган вақт оралиғида зўрлик ишлатиб содир этилган жинсий алоқани такрорийлик белгиси бўйича ЖК 118-моддаси 2-қисмининг “б” банди бўйича ҳуқуқий баҳолаш лозим. Жабрланувчининг айнан бир одам ёки бошқа эканлигидан қатъи назар жиноят такрорий деб ҳисобланади. Агар олдинги жиноят билан янги содир этилган жиноятнинг ўртасида судланганлик муддати ёки жазога тортиш муддати ўтиб кетган бўлса, жиноят такрорий ҳисобланмайди. Айбдорнинг қилмишлари, агар у хавфли рецидивист бўлса (ЖК 34-моддаси шарҳига қаранг) ёхуд илгари ЖК 119-моддасида назарда тутилган жиноятни содир этган бўлса, мазкур жиноят, унинг илгари судланган ёки судланмаганлигидан қатъи назар, ЖК 118-моддаси 2-қисми “б” банди бўйича квалификация қилинади. 19. Бир гуруҳ шахслар томонидан номусга тегиш ЖК 118-моддаси 2-қисмининг “в” банди бўйича квалификация қилинадиган жиноят таркибини вужудга келтиради. Download 0.82 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling