Махсус қисм


Download 0.82 Mb.
bet1/7
Sana18.06.2023
Hajmi0.82 Mb.
#1555002
  1   2   3   4   5   6   7
Bog'liq
4-í«íí.



I бўлим. Шахсга қарши жиноятлар



IV боб. ЖИНСИЙ ЭРКИНЛИККА ҚАРШИ ЖИНОЯТЛАР


118 - м о д д а. Номусга тегиш


Номусга тегиш, яъни зўрлик ишлатиб, қўрқитиб ёки жабрла­нувчининг ожизлигидан фойдаланиб, жинсий алоқа қилиш, -
уч йилдан етти йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жа­золанади.
Номусга тегиш:
а) икки ёки бир неча шахсга нисбатан;
б) такроран ёки хавфли рецидивист томонидан ёхуд илгари ушбу Кодекснинг 119-моддасида назарда тутилган жиноятни содир этган шахс томонидан;
в) бир гуруҳ шахслар томонидан;
г) ўлдириш билан қўрқитиб содир этилган бўлса, -
етти йилдан ўн йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жа­золанади.
Номусга тегиш:
а) шахснинг ўн саккиз ёшга тўлмаганлиги айбдорга аён бўлган ҳолда;
б) яқин қариндошга нисбатан;
в) оммавий тартибсизликлар қатнашчиси томонидан;
г) ўта хавфли рецидивист томонидан содир этилган бўлса;
д) оғиp оқибатларга олиб келган бўлса, -
ўн йилдан ўн беш йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади.
Ўн тўрт ёшга тўлмаганлиги айбдорга аён бўлган шахснинг номусига тегиш -
ўн беш йилдан йигирма йилгача озодликдан мaҳpyм қилиш би­лан жазоланади.

1. Жиноятнинг объекти бўлиб жабрланувчининг жинсий эр­кинлиги ёки жинсий дахлсизлиги, яъни алоҳида олинган ҳар бир ҳолда айрим шахсларга нисбатан жинсий эҳтиёж қон­дирилишига ўзининг рухсат бериши ёки рухсат бермаслиги эркинлиги ҳисобланади.


2. Жиноятнинг объектив томони зўрлик ишлатиб, қўрқитиб ёки жабрланувчининг ожизлигидан фойдаланиб, жинсий алоқа қилишда ифодаланади.
3. Номусга тегиш тарзидаги жинсий алоқа қилиш деганда, фақат табиий жинсий алоқани, яъни қарама-қарши жинсдан бўлган шахсларнинг қовушишида эркак жинсий аъзосининг аёл жинсий аъзо­сига аёлнинг эркига зид ҳолатда киритилишини тушуниш лозим.
4. Номусга тегишдан жабрланувчи фақат аёл жинсида бўлади ва мазкур жиноят икки (эркак ва аёл) жинсдаги жуфтларнинг ихтиёрий розилиги асосида амалга ошадиган нор­мал жинсий ҳаёт тарзини таъминлайдиган ижтимоий муносабат­ларга тажовуз қилади.
5. Номусга тегиш оргазм (жинсий майл қондирилиши-қонди­рилмаслиги) ёки эякуляция (шаҳват жавҳари тўкилиши-тўкилмаслиги)дан қатъи назар, жинсий алоқа бошланган вақтда­ноқ тугалланган жиноят деб топилади. Объектив томон бажари­лишининг бошланишини кўрсатадиган ҳаракатлар, улар айбдорга боғлиқ бўлмаган вазиятлар туфайли жинсий алоқанинг бошлани­шига олиб келмаган ҳолларда, номусга тегишга суииқасд қилишни вужудга келтириб, ЖК 25-моддасининг 2-қисми ва 118-моддаси­нинг тегишли қисми билан квалификация қилинади. Бундай ҳара­катларга, масалан, кийим-кечакни мажбуран ечиш ёки йиртиб ташлаш, зарба бериш ёки калтаклаш, бўғиш, оғиp қийноққа со­лиш ва жабрланувчининг иродасини букадиган бошқа шунга ўхшаш қилмишлар тааллуқлидир. Жинсий алоқага киришишни талаб қилиш, таклиф қилиш ҳисобланмайди.
6. Агар жабрланувчига нисбатан шахснинг шаъни ва ғурурига дахлдор ҳаракатлар содир этилган бўлса-ю, бироқ айбдорда айни вақтда зўрлик ишлатиб жинсий алоқа қилиш нияти бўлмаса, қилмишни шахсга қарши қаратилган жиноят сифатида квалифи­кация қилиш керак. Масалан, баданга шикаст етказиш, ҳақорат­лаш ва ҳоказо. Бироқ мазкур қилмишни номусга тегишга суииқасд сифатида квалификация қилиб бўлмайди.
7. Башарти шахс зўрлик ишлатиб ёки зўрлик ишлатиш билан қўрқитиб ёхуд жабрланувчининг ожизлигидан фойдаланиб, унинг номусига тегишни истаган бўлса-ю, айни вақтда бундай қил­мишни амалга ошириш имконига эга бўла туриб жинсий алоқани содир этмаса, мазкур қилмиш номусга тегишдан ихтиёрий қайтиш сифатида баҳоланиши лозим.
Шахснинг жинсий алоқани амалга ошириш учун реал им­конияти бўла туриб, онгли равишда, ўз иродаси билан мазкур ҳа­ракатни тўхтатиши ва жабрланувчининг жинсий эркига тажовуз қилишни охирига етказмаслиги номусга тегишдан ихтиёрий қайтиш деб топилади (ЖК 26-моддаси шарҳига қаранг). Бундай ҳолатда ЖК 26-моддасига мувофиқ, жиноятга тайёргар­лик кўриш ёки суиқасд учун жавобгарлик истисно этилади. Би­роқ, агар жиноятдан ихтиёрий қайтган шахснинг қилмишларида яна бошқа бир жиноят таркиби мавжуд бўлса, шахс ўша ҳара­катлари учун жавобгарликка тортилади. Масалан, баданга шикаст етказиш, ҳақоратлаш, мол-мулкка шикаст етказиш ва бошқалар.
Ихтиёрий қайтишнинг мотиви аҳамиятга эга эмас (раҳм қилиш, жавобгарликдан қўрқиш, ВИЧ инфекциясини юқтириб олиш ҳисси).
8. Номусга тегиш пайтида ишлатиладиган зўрлик жисмоний ёки pуҳий бўлиши мумкин.

Download 0.82 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3   4   5   6   7




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling