Махсус қисм


- м о д д а. Бесоқолбозлик


Download 0.82 Mb.
bet6/7
Sana18.06.2023
Hajmi0.82 Mb.
#1555002
1   2   3   4   5   6   7
Bog'liq
4-í«íí.

120 - м о д д а. Бесоқолбозлик


Бесоқолбозлик, яъни эркакнинг эркак билан зўрлик ишлатмас­дан жинсий эҳтиёжини қондириши -
уч йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади.

1. Жиноят объекти – нормал жинсий алоқа қилиш.


2. Объектив томондан – эркакнинг эркак билан икки томон­лама мутлақо ихтиёрий жинсий эҳтиёжини қондиришида ифода­ланади.
3. Агар бесоқолбозлик иштирокчиларидан бири ўн олти ёшга етмаган шахс бўлса, иккинчи шахснинг ҳаракатларини ЖК 128-моддаси билан квалификация қилиш лозим.
4. Жинсий эҳтиёжни қондиришга қаратилган ҳаракатлар со­дир этила бошланиши билан бесоқолбозлик жинояти тугалланган ҳисобланади.
5. Субъектив томондан жиноят қасддан содир этилади.
6. Жиноят субъекти – фақат эркак шахслар бўлиб, бесоқолбозликнинг ҳар иккала (фаол ва фаол бўлмаган) қатнашчисидир.


121 - м о д д а. Аёлни жинсий алоқа қилишга маж­бур этиш


Хизмат, моддий ёки бошқа жиҳатлардан айбдорга қарам бўлган аёлни жинсий алоқа қилишга ёки жинсий эҳтиёжни ғай­ритабиий усулда қондиришга мажбур этиш -
икки йилгача ахлоқ тузатиш ишлари ёки олти ойгача қамоқ билан жазоланади.
Ўша ҳаракат жинсий алоқада бўлиш ёки жинсий эҳтиёжни ғайритабиий усулда қондириш билан боғлиқ ҳолда содир этилган бўлса, -
икки йилдан уч йилгача ахлоқ тузатиш ишлари ёки уч йилдан беш йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади.

1. Жиноят объекти – аёлнинг жинсий эркинлигидир.


2. Жиноят объектив томондан шахсга хизмат, моддий ёки бошқача тарздаги боғлиқликни кўзда тутиб, аёлни жинсий алоқа қилишга ёки жинсий эҳтиёжни ғайритабиий усулда қондиришга мажбур қилишда кўринади.
3. Мажбур этиш деб, аёлга у билан жинсий алоқа қилиш мақ­садида ёки унинг хоҳишига хилоф равишда жинсий эҳтиёжни ғайритабиий усулда қондириш учун руҳий тазйиқ ўтказишга ай­тилади. Мажбур этиш мажбурловчи билан, шунингдек, бошқа шахс билан аёлни жинсий алоқа қилишга ёки жинсий эҳтиёжини ғайритабиий усулда қондиришга кўндиришга қаратилган бўлиши мумкин.
Мажбур этиш – бу аёлни ёмон ҳолатга туширишга қаратил­ган ҳаракатлар, масалан, ишдан бўшатиш, кам ҳақ тўланадиган лавозимга кўчириш, мукофотдан маҳрум этиш, агар талаба бўлса унга ёмон баҳо қўйиш, кредит беришни рад этиш билан қўрқитиш ва ҳока­золар.
4. Муайян енгилликлар бериш, иш учун яхши шароит ва имтиёзлар яратиш, совғалар тақдим этиш, қонуний ва ноқону­ний тарзда жинсий муносабат билан боғлиқ бўлмаган муайян хизматлар кўрсатиш мажбур этиш деб топилмайди. Жинсий алоқа қилишни аёлга таклиф этишнинг ўзи мазкур жиноят таркибини ҳосил қилмайди.
5. Мажбур этиш аёлни жинсий алоқа қилишга ёки жинсий эҳ­тиёжни ғайритабиий усулда қондиришга кўндириш мақсадида содир этиладиган руҳий тазйиқнинг махсус шаклидир.
Номусга тегишдаги руҳий тазйиқ ўтказишдан фарқли ра­вишда, мажбурлашнинг бундай шакли қўрқитишнинг дарҳол амалга оширилмаслигида ифодаланади. Айни вақтда қўрқитиш орқали етказиладиган зарар жабрланувчи шахсига тегишли бўлмай, балки унинг мулкий ва бошқа шахсий ҳуқуқларига таал­луқлидир. Бундан ташқари, зарарнинг хусусиятига кўра, уни фақат жабрланувчи моддий, хизмат ёки бошқа жиҳатлардан қарам бўлган шахслар етказа олиши мумкин, бунда аёлнинг ўзига боғ­лиқ бўлган вариантни танлаш имконияти бор.
6. Агар аёл хизмат, моддий ёки бошқа жиҳатлардан қарам бўлган шахс, номусга тегишга хос руҳий тазйиқ ўтказиб, аёл би­лан жинсий алоқа қилмоқчи ёки жинсий эҳтиёжини ғайритабиий усулда қондирмоқчи бўлса, унинг ҳаракатини ЖК 118 ёки 119-моддасининг тегишли қисми билан квалификация қилиш керак.
7. Хизмат жиҳатидан қарамлик деганда, аёлнинг мажбур­ловчи шахсга хизмат бўйича бевосита тобелиги тушунилади.

Download 0.82 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling