Махсус қисм


Download 0.82 Mb.
bet3/7
Sana18.06.2023
Hajmi0.82 Mb.
#1555002
1   2   3   4   5   6   7
Bog'liq
4-í«íí.

Жисмоний ожизлик деганда, жабрланувчи ўзининг жинсий алоқага кираётганини англаб етса-да, ўзидаги жисмоний камчиликлар, ногиронлиги, қарилиги ёки балоғат ёшига етмаганлиги ва бошқа сабаблар туфайли зўрловчига қаршилик кўрсатиш имкониятига эга бўлмаслиги тушунилади.
Руҳий ожизлик деганда, жабрланувчи ўзининг руҳий касал­лиги, ақли норасолиги, жуда ёшлиги ва ҳоказолар боис ўзи билан содир этилаётган воқеани англаб етмаслиги тушунилади.
11. Жабрланувчининг вояга етмаганлиги ўз-ўзидан у билан ихтиёрий равишда жинсий алоқа қилишни унинг ожизлигидан фойдаланиб номусига тегиш сифатида квалификация қилишга асос бўлмайди. Жабрланувчи ўзи билан содир этилаётган ҳара­катнинг моҳиятини ёшидан келиб чиқиб тушуниши мумкинлиги ёки мумкин эмаслигини ҳар бир муайян ҳолатда аниқлаш зарур. Агар вояга етмаган шахс ўзи билан содир этилаётган жинсий алоқанинг аҳамиятини тушуниб, ўз ихтиёри билан жинсий алоқага розилик берган бўлса, айбдорнинг ҳаракатлари жабрла­нувчининг ўн олти ёшга тўлмаганлигини била туриб қилинган ҳаракат сифатида ЖК 128-моддаси бўйича квалификация қилинади. Вояга етмаган шахс ўзи билан бўладиган ҳаракатларнинг хусу­сияти ва аҳамиятини тушунмаган ҳоллар номусга тегиш каби ква­лификация қилиниши лозим.
12. Жинсий алоқани жабрланувчининг мастлик ҳолатида (ал­когол ёки гиёҳванд моддадан мастлик ҳолатида) жисмоний зўрлик ишлатмай ёхуд қўрқитмай содир этиш ўз-ўзидан, жабрла­нувчининг ожизлигидан фойдаланиб содир этилган номусга те­гиш деб топиш учун асос бўла олмайди.
Ожизлик ҳолати деганда, жабрланувчининг ўзи билан жин­сий алоқага киришилаётганлигини англай олмайдиган ва қарши­лик кўрсата олмайдиган даражадаги мастлик ҳолатини тушуниш керак. Бундай ҳолатларни квалификация қилиш учун жабрланув­чини бу аҳволга ким – ўзими ёки бошқа бировми – солганлиги­нинг аҳамияти йўқ.
13. Жинсий алоқа қилишга кўндириш учун алдаш, масалан, уйланишга, қандайдир моддий ёки бошқача фойда ҳақида ваъдалар бериб жинсий алоқа қилишни номусга тегиш сифатида квалификация қилиб бўлмайди.
14. Жиноят содир этиш вақтида ўн тўрт ёшга етган эркак жинсига мансуб шахслар тўғридан-тўғри номусга тегиш жиноятининг субъекти бўлишлари мумкин. Аёл жинсига мансуб шахслар билвосита иштирокчи сифатида мазкур жиноятнинг субъекти булиши мумкин.
15. Жинсий эҳтиёжни қондиришни зўрлик ишлатиб амалга ошириш эркак киши томонидан ўзи билан бир жинсдаги шахсга нисбатан содир этилса, ЖК 119-моддасига кўра жавобгарлик ке­либ чиқади.
16. Жинсий эҳтиёжни қондиришни зўрлик ишлатиб амалга ошириш аёл киши томонидан ўзи билан бир жинсдаги шахсга нисбатан содир этилса, ЖК 119-моддасига кўра жавобгарлик ке­либ чиқади.
17. Икки ёки бир неча шахснинг номусига тегиш ЖК 118-моддаси 2-қисмининг “а” бандида назарда тутилган. Айбдор икки ёки ундан ортиқ жабрланувчилар билан жинсий алоқа қил­ганда, унинг қилмишини мазкур банд билан баҳолаш керак. Зўрловчида икки ёки ундан ортиқ шахснинг номусига тегиш нияти бўлиб, ўзига боғлиқ бўлмаган сабаблар билан мазкур ния­тини амалга ошира олмай қолганда, унинг ҳаракатлари икки ёки бир неча шахснинг номусига тегишга суиқасд қилиш сифатида ЖК 25-моддасининг 2-қисми ва 118-моддаси 2-қисмининг “а” банди билан квалификация қилинади. Агар айбдорда икки ёки ундан ортиқ шахснинг номусига тегиш нияти бўла туриб, фақат бир шахс билан жинсий алоқа қилган ва ўзига боғлиқ бўлмаган са­бабларга кўра бошқасининг номусига тега олмаган бўлса, унинг ҳаракатлари жиноятлар мажмуи сифатида ЖК 118-моддасининг 1-қисмига кўра тугалланган жиноят тариқасида, ЖК 25-моддаси­ орқали 118-моддасининг “а” бандига кўра икки ёки ун­дан ортиқ шахснинг номусига тегишга суиқасд қилиш сифатида квалификация қилиниши лозим.
18. Номусга тегиш такроран ёки хавфли рецидивист томо­нидан ёхуд илгари ЖК 119-моддасида назарда тутилган жи­ноятни содир этган шахс томонидан содир этилган бўлса, ЖК 118-моддаси 2-қисмининг “б” банди бўйича квалификация қилинади.
ЖК 118-моддаси 2-қисми “б” банди билан айбдор иккинчи маротаба номусга текканда, унинг илгариги но­мусга тегиш жинояти тугалланганми ёки йўқми, айбдор зўрлик ишлатиб жинсий алоқа қилиш жиноятининг бевосита бажарув­чиси бўлганми ёки бошқа иштирокчиси бўлганми (уларнинг ҳеч бири учун жиноий жавобгарликка тортилмаган ҳоллар бундан мустасно) – квалификация қилишда аҳамият касб этмайди.
Айбдор унча узоқ бўлмаган муддатда бир жабрланувчининг айнан ўзи билан зўрлик ишлатиб бир неча бор жинсий алоқа қил­ган ва номусга тегишнинг содир этилиш ҳолатлари айбдорнинг ягона ниятидан гувоҳлик берган ҳолларда, бир жабрланувчи би­лан икки ва ундан кейинги жинсий алоқалар такроран содир этилган номусга тегиш деб эмас, балки давомий жиноят сифатида баҳоланиши ва айбдорнинг ҳа­ракатлари ЖК 118-моддасининг 1-қисми билан квалификация қи­линиши лозим.
Бироқ икки ёки ундан ортиқ шахс билан кетма-кет ёхуд унча узоқ бўлмаган вақт оралиғида зўрлик ишлатиб содир этилган жинсий алоқани такрорийлик белгиси бўйича ЖК 118-моддаси 2-қисмининг “б” банди бўйича ҳуқуқий баҳолаш лозим. Жабрланувчининг ай­нан бир одам ёки бошқа эканлигидан қатъи назар жиноят такрорий деб ҳисобланади. Агар олдинги жиноят билан янги содир этилган жиноятнинг ўртасида судланганлик муддати ёки жазога тортиш муддати ўтиб кетган бўлса, жиноят такрорий ҳисобланмайди.
Айбдорнинг қилмишлари, агар у хавфли рецидивист бўлса (ЖК 34-моддаси шарҳига қаранг) ёхуд илгари ЖК 119-мод­дасида назарда тутилган жиноятни содир этган бўлса, мазкур жи­ноят, унинг илгари судланган ёки судланмаганлигидан қатъи на­зар, ЖК 118-моддаси 2-қисми “б” банди бўйича квалифика­ция қилинади.
19. Бир гуруҳ шахслар томонидан номусга тегиш ЖК 118-моддаси 2-қисмининг “в” банди бўйича квалификация қили­надиган жиноят таркибини вужудга келтиради.

Download 0.82 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling