Махсус психология


“Мактабгача таълим тизимининг меъёрий-ҳуқуқий ҳужжатлари” ўқув модули бўйича тестлар тўплами


Download 70.96 Kb.
bet33/43
Sana17.08.2023
Hajmi70.96 Kb.
#1667814
1   ...   29   30   31   32   33   34   35   36   ...   43
Bog'liq
Toifaga testlar MMT

1.2. “Мактабгача таълим тизимининг меъёрий-ҳуқуқий ҳужжатлари” ўқув модули бўйича тестлар тўплами.
МТ-1,Ю2,3,4,5,6,7,8,9,10,11,12,13,14,15,16,17,18,19
(барча йўналишлар учун)
1. Конституция бу .....
+ “constitution” лотинча сўз бўлиб, “тузиш” деган маъноларини англатади.
- “constitution” юнонча сўз бўлиб, “тузиш” деган маъноларини англатади.
- “constitution” французча сўз бўлиб, “тузиш” деган маъноларини англатади.
- “constitution” инглизча сўз бўлиб, “тузиш” деган маъноларини англатади.
2. Конституцияда ......... белгилаб берилади.
+ жамоат ва давлат тузилиши, давлат ҳокимияти ва бошқарувининг асослари, фуқароларнинг асосий ҳуқуқ ва мажбуриятлари
- фақат фуқаролар, жамоат ташкилотлар ҳамда жисмоний ва юридик шахсларнинг даъволари ва ҳуқуқлари
- республиканинг барча фуқароларни меҳнат қилиш ва ушбу соҳада субъект сифатида иштирок этиб боришини
- барча содир этган ижтимоий-хавфли қилмиш ва ҳаракат ҳамда ҳаракатсизликлари учун қонун олдида жавоб беришлари
3. Фармон нима?
+ Тегишли соҳа ёки муҳим объектга, воқейликка нисбатан чиқарилган Ўзбекистон Республикаси Президентининг топшириқ ва кўрсатмаларини ифодаловчи меъёрий ҳужжат
- ижро этиш муддати тезликни, оперативликни талаб этувчи ваколатли идоралар раҳбарлари томонидан чиқариладиган меъёрий ҳужжат
- Давлат халқ хўжалигининг тегишли соҳасига оид меъёрларни белгиловчи, маълум бир соҳанинг стратегик ривожланишини ифодаловчи, узоқ муддатга мўлжалланган, такомиллашиб борувчи ҳужжат
- юқори ташкилотларнинг турли кўрсатмалар ижросини таъминлаш ҳамда корхона, муассаса, ашкилотлар бошқарувини амалга ошириш учун чиқарилган меъёрий ҳужжат
4. Ижтимоий кўмакка муҳтож оилалар бу ........
- Кам таъминланган оилалар
- оила аъзолари ногирон бўлган оилалар
- бокувчисини йукотган оилалар
+ барча жавоб тўғри
5. НМТМ квоталар асосида қабул қилиш жараёнида боланинг ота-онаси квоталар бўйича минтакаларга ишга юборилган ижтимоий соҳа ходимлари бўлган оилалар қуйидаги қайси оилар тоифасига киради?
+ Ижтимоий кўмакка муҳтож оилалар
- болаларни МТМларга қабул қилишда махсус имтиёзга эга оилалар
- улар хеч қандай имиётзага эга ҳисобланмайдилар
- фақат уларга давлат МТМларида бадал пулининг маълум қисмини тўлашда имтиёзлар мавжуд
6. Мактабгача таълимни ривожлантириш жамғармаси тўғрисидаги низом қуйидаги қайси қарор асосида тасдиқланган?
+ Вазирлар Маҳкамасининг 1027-сонли қарори асосида
- Вазирлар Маҳкамасининг 999-сонли қарори асосида
- Вазирлар Маҳкамасининг 241-сонли қарори асосида
- Вазирлар Маҳкамасининг 378-сонли қарори асосида
7. Фармойиш нима?
+ ижро этиш муддати тезликни, оперативликни талаб этувчи ваколатли идоралар раҳбарлари томонидан чиқариладиган меъёрий ҳужжат
- Давлат халқ хўжалигининг тегишли соҳасига оид меъёрларни белгиловчи, маълум бир соҳанинг стратегик ривожланишини ифодаловчи, узоқ муддатга мўлжалланган, такомиллашиб борувчи ҳужжат
- юқори ташкилотларнинг турли кўрсатмалар ижросини таъминлаш ҳамда корхона, муассаса, ашкилотлар бошқарувини амалга ошириш учун чиқарилган меъёрий ҳужжат
- Тегишли соҳа ёки муҳим объектга, воқейликка нисбатан чиқарилган Ўзбекистон Республикаси Президентининг топшириқ ва кўрсатмаларини ифодаловчи меъёрий ҳужжат
8. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Ўзбекистон Республикасини ривожлантириш давлат дастурларини молиялаштириш жамғармасининг махсус ҳисобварағи маблағларидан фойдаланиш тартиби тўғрисида низом қуйидаг қайси қарор асосида тасдиқланган?
+ Вазирлар Маҳкамасининг 378-сонли қарори асосида
- Вазирлар Маҳкамасининг 1027-сонли қарори асосида
- Вазирлар Маҳкамасининг 999-сонли қарори асосида
- Вазирлар Маҳкамасининг 241-сонли қарори асосида
9. Қонун нима?
+ Давлат халқ хўжалигининг тегишли соҳасига оид меъёрларни белгиловчи, маълум бир соҳанинг стратегик ривожланишини ифодаловчи, узоқ муддатга мўлжалланган, такомиллашиб борувчи ҳужжат
- ижро этиш муддати тезликни, оперативликни талаб этувчи ваколатли идоралар раҳбарлари томонидан чиқариладиган меъёрий ҳужжат
- юқори ташкилотларнинг турли кўрсатмалар ижросини таъминлаш ҳамда корхона, муассаса, ашкилотлар бошқарувини амалга ошириш учун чиқарилган меъёрий ҳужжат
- Тегишли соҳа ёки муҳим объектга, воқейликка нисбатан чиқарилган Ўзбекистон Республикаси Президентининг топшириқ ва кўрсатмаларини ифодаловчи меъёрий ҳужжат
10. 2017-2021 йилларда мактабгача таълим муассасаларида болаларни мактаб таълимига тайёрлаш бўйича қисқа муддатли гуруҳларни ташкил қилишнинг асосий параметрларини тасдиқлаш вазифалари қуйидаги қайси хужжатда белгилаб берилди?
+ Ўзбекистон Республикаси Президентинингг 2016 йил 29 декабрдаги “2017 — 2021 йилларда Мактабгача таълим тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-2707-сонли қарорида
- Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 9-сентябрдаги “Мактабгача таълим тизимини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида” ги ПҚ-3261-сонли қарорида
- Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 18 июлдаги “Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги таълим сифатини назорат қилиш давлат инспекцияси фаолиятини ташкил этиш тўғрисида”ги 515-сонли қарорида
- Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг2017 йил 19 июлдаги “Мактабгача таълим муассасаларининг фаолиятини такомиллаштириш тўғрисида”ги 528-сонли қарорида
11. Қуйидаги қайси ҳудудларда жойлашган давлат мактабгача таълим муассасаларида ота-оналар томонидан ҳар ойда болалар таъминоти учун тўланадиган ҳақ миқдори ўрнатилган тарифнинг 50 фоизи миқдорида белгиланди?
- Сурхондарё вилоятининг Қизириқ, Музработ, Олтинсой, Бойсун, Қумқўрғон, Узун, Сариосиё туманларида
- Бухоро вилоятининг Олот, Шофиркон, Қоракўл, Пешку ва Ромитант туманларида
- Қашқадарё вилоятининг Деҳқонобод, Касби, Миришкор, Қамаши, Чироқчи, Нишон, Яккабоғ ва Ғузор туманларида
+Барча жавоблар тўғри.
12. Қуйидаги қайси ҳудудларда жойлашган давлат мактабгача таълим муассасаларида ота-оналар томонидан ҳар ойда болалар таъминоти учун тўланадиган ҳақ миқдори ўрнатилган тарифнинг 50 фоизи миқдорида белгиланди?
- Навоий вилоятининг Қандим, Учқудуқ, Конимех, Нурота туманлари ва Зарафшон шаҳрида
- Хоразм вилоятида
- Қорақалпоғистон Республикасида
+Барча жавоблар тўғри.
13. Давлат-хусусий шерикчилиги шаклига қараб хусусий шерик зиммасига инвестиция мажбуриятларининг қуйидаги қайси турлари юкланиши мумкин?
+ижтимоий мададга муҳтож оила тарбияланувчиларнинг ота-оналари учун имтиёзли тўловлар
- мактабгача таълим муассасалари тармоғини кенгайтириш ва моддий-техника базасини мустаҳкамлаш
- болаларнинг мактабгача таълим тизимига янада кенгроқ қамраб олинишини таъминлаш
- мактабгача таълим хизматлари нодавлат секторини янада ривожлантириш
14. Қорақалпоғистон Республикаси Мактабгача таълим вазирлиги, вилоят ва Тошкент шаҳар мактабгача таълим бошқармалари, мактабгача таълим туман (шаҳар) бўлимлари раҳбарлари Ўзбекистон Республикаси мактабгача таълим вазири томонидан қай тартибда лавозимига тайинланади ва озод этилади?
+ Ўзбекистон Республикаси мактабгача таълим вазири томонидан жойлардаги давлат ҳокимияти органлари билан келишилган ҳолда
- Фақат Ўзбекистон Республикаси мактабгача таълим вазири томонидан
- Ўзбекистон Республикаси мактабгача таълим вазирининг биринчи ўринбосари томонидан
- Ўзбекистон Республикаси мактабгача таълим вазирининг биринчи ўринбосари томонидан жойлардаги давлат ҳокимияти органлари билан келишилган ҳолда
15. 2019 йил 1 январдан бошлаб Мактабгача таълим вазирлиги қандай асосларга кўра нодавлат мактабгача таълим муассасасининг лицензиясини тўхтатиши ёки бекор қилиш мумкин?
+Мактабгача таълимни бошқаришнинг ахборот тизимида мактабгача таълим муассасаси, унинг тарбияланувчилари, педагоглари ва таълим-тарбия жараёни тўғрисидаги ишончли ахборотнинг йўқлиги
- Солиқ ва бошқа тўловларни ўз вақитида тўламаганлиги
- Давлат томонидан ажратилган субсидиялардан мақсадли фойдаланмаганлиги учун
- МТМ қуриш ёки тамирлаш учун давлат имтиёзли асосида берилган кридит ёки имтиёзлардан нотўғри фойдаланганлиги учун
16. Берилган жавоблардан мудиранинг иш хужжатлари тўғри берилган жавоб вариат аниқланг?
+ МТМ ходимларининг иш вақти ҳисоботини олиб бориш табели
- Тарбияланувчиларга берилган йўлланмалар
- Семинар баённомалари ва хужжатлари
- Муассасага ташриф буюрувчилар мониторинги китоби

17. Давлат мактабгача таълим муассасаларини ташкил этиш, қайта ташкил этиш, тугатиш, уларга тегишли ер участкалари ва кўчмас мулкни олиб қўйиш фақат ......... билан келишилган ҳолда амалга оширилади?


+фақат Мактабгача таълим вазирлиги
- Маҳаллий ҳокимият
- Мактабгача таълим вазирлиги билан келишган ҳолда ҳокимят
- Вазирлар Маҳкамасининг қарори билан
18. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги таълим сифатини назорат қилиш давлат инспекциясининг асосий вазифалари нималардан иборат?
- Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг Нодавлат таълим муассасалари фаолиятини лицензиялаш комиссиясининг ишчи органи сифатида нодавлат таълим муассасаларига лицензиялар бериш
- хорижий мамлакатларда берилган таълим тўғрисидаги ҳужжатларни тан олиш ва нострификациялаш (эквивалентлигини аниқлаш)ни ташкил этиш
- республика ҳудудида хорижий таълим муассасаларининг таълим фаолиятини юритиш ҳуқуқига рухсатномалар бериш учун тақдим этилган ҳужжатларни экспертизадан ўтказиш
+Барча жавоблар тўғри
19. Нодавлат мактабгача таълим муассасалари қайси йилгача фойдаланилган электр энергияси ва табиий газ хизматлари учун тўловнинг 50 фоизини тўланиши белгиланди?
+2023 йил 1 январгача
- 2022 йил 1 январгача
- 2025 йил 1 январгача
- 2021 йил 1 январгача
20.Мактабгача таълим муассасаларидаги бўш ўринларнинг электрон ҳисобини юритиш ва болаларни муассасага қабул қилиш бўйича электрон навбатларни шакллантириш кимнинг ваколатига киради?
- Мактабгача таълим муассасаси мудираси
+Туман Мактабгача таълим бўлими
- Ягона интерактив давлат хизматлари портали
- Вилоят Мактабгача таълим муассасалари
21. Мактабгача таълим соҳасида ягона давлат сиёсатини ишлаб чиқувчи ва амалга ошириш учун жавоб берувчи ваколатли орган қайси?
- Ўзбекистон Республикаси Парламенти
- Давлат тест маркази
+ Ўзбекистон Республикаси Мактабгача таълим вазирлиги.
- Ҳудудий мактабгача таълим бошқармалари
22. . Давлат мактабгача таълим муассасасида қайси қисқа муддатли гуруҳлар фаолият кўрсатиши мумкин?
+ Ривожлантириш, келажакдаги ўқувчи, интеграллашган, муаммоли бола гуруҳлари
- Куни узайтирилган, ўқув махсус, ривожлантириш, мактабга тайёрлаш гуруҳлари
- Келажакдаги ўқувчи, интеграллашган, мактабга тайёрлаш, ақлий ривожланиш гуруҳлари
- Мактабга тайёрлаш, ақлий ривожланиш, интеграллашган, муаммоли бола гуруҳлари
23. Нодавлат мактабгача таълим муассасаси қачондан бошлаб таълим фаолиятини амалга ошириш ҳуқуқига эга?
- Банкдан кредит юридик шахс мақомини олиб муассасани тўла жиҳозлаганидан кейин
+ Ҳужжатларига мувофиқ белгиланган тартибда лицензия олган вақтдан бошлаб
-Таълим муассасаси биносини қуриб солиқ тўловларини амалга оширгандан бошлаб
- Мактабгача таълим вазирлигидан рўйҳатдан ўтгандан кейин
24. Хусусий инвестицияларни жалб қилиш, ресурсларни бирлаштириш ва хавф-хатарларни тақсимлаш мақсадида аниқ муддатга юридик расмийлаштирилган мактабгача таълим соҳасидаги ўзаро самарали ҳамкорлиги нима дейилади?
+ Давлат-хусусий шериклиги
- Нодавлат мактабгача таълим муассасаси
- Мактабгача таълим муассасаларини ташкил этиш учун бериладиган кредитлар.
- Давлат мактабгача таълим муассасаси

Download 70.96 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   29   30   31   32   33   34   35   36   ...   43




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling