119
Иккинчи савол бўйича дарс мақсади: Уруғни униши жараёни
босқичлари, униш учун керакли омиллар тўғрисида тушунчалар бериш.
Идентив ўқув мақсадлари:
Уруғ униши босқичини ажратиб бера олади.
Уруғ униши учун керакли омилларни кўрсата олади.
Иккинчи савол баёни:
Уруғнинг униши мураккаб жараёндир. У
асосан маданий
ўсимликларда жуда яхши ўрганилган. Уруғ униши жараёни бир қанча
босқичларга ажратилади:
а) бўкиш босқичи;
б) фаоллашиш босқичи;
в) муртакнинг ўсиши босқичи;
а) бўкиш босқичида ўсимлик уруғи ташқаридан сувни шимади.
Одатда ўсимлик уруғи 10-15% сувни сақлайди. Бўкиш даврида бу сув
миқдори уруғ огирлигига нисбатан буғдойда 35-50, маккажўхорида 50-55,
нўхатда - 98, кандлавлагида 120, себаргаларда 140-150 % га етади. Шуни
айтиш керакки, майда уруғлар кўпроқ сув шимадилар.
Do'stlaringiz bilan baham: