Махсус таълим вазирлиги қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги
Download 0.71 Mb.
|
buxoro shaxrida ichimlik suvi bilan taminlash jarayonini avtomatlashtirilgan tizimini ishlab chiqish
- Bu sahifa navigatsiya:
- Электрон автоматика (гидроконтроллер).
Магнитли юритгич
Уловчи фланец Босим фарқини бошқарувчи гайка Узиш босимини бошқарувчи гайка 6. Электрик уланиш клеммалари Ерга уланиш клеммалари Кабелни қисиш муфталари Мана шундай автоматизацияга мисол 2.3.1- расмда келтирилган. 2.3.2- расм. Чўкма насос автоматизация схемаси. Баён: насос коммутацияси (уланиши) контактор ѐрдамида амалга оширилади. Сувсиз ишлашдан ҳимояни электродлар юклатилган контроллер бажаради. Қуйи электрод – умумий. Ўрта электрод сатҳигача сув пасайса, насос ўчади ва сув сатҳи юқори электродга етганидагина у уланади. Бу сув манбасининг тўлишини ва насоснинг камроқ ишга туширилишини таъминлайди. Мазкур автоматика паст дебитли скважиналарда кенг тарқалган. Агар бу ҳолатнинг пайдо бўлиш эҳтимоллиги катта бўлмаса, унда оддий ечим билан чекланиб қолиш мумкин, яъни босим релеси билан бирга LP 3 босим релесини ѐки шунга ўхшашини ўрнатиш керак. Реле қуйидагича ишлайди: тизимда >0,3 бар босим бўлганида, реле контактлари берк бўлади, босим тушганида контактлар очилали ва насос таъминоти узилади. Контактор орқали уланган гидропневматик автоматиканинг типик схемасига мисол 2.3.3- расмда келтирилган. 2.3.3- расм. Контактор орқали уланган гидропневматик автоматиканинг типик схемаси Электрон автоматика (гидроконтроллер). Гидроконтроллерлар нисбатан яқинда пайдо бўлдилар, аммо улар насосларнинг маиший автоматизациясида ўзларининг тез қўлланишларини топдилар. Автоматиканинг бундай блокларига визуал мисоллар қуйида келтирилади (2.3.4- расм) . 2.3.4- расм. Гидроконтроллерлар турлари Гидроконтроллер кириш ва чиқиш патрубкасига эга. Насос ва сув тақсимотининг ихтиѐрий нуқталарида қувур узилишига киради. Баъзан битта уланиш нуқтасига эга бўлган контроллерларни учратиш мумкин, аммо уларга эгалик қилишдан қочиш керак, чунки уларнинг ишлаш мантиғи бир мунча ихчам эмас. Гидроконтроллерларнинг афзаллиги уларнинг ихчамлиги ва уланишининг оддийлигидадир. Бу қурилма насоснинг, сувсиз ишлаш ҳимоясига эга, уланиш / узилишнинг тўла автоматикасидан иборат. Ишлаш тамойили қуйидагича: тизим босими гидроконтроллерда ўрнатилган созланишлардан пасайганида насос ишга тушади ва таъминот тахминан 10 секундча мажбурий равишда узатилади. Шундан кейин гидроконтроллернинг электроникаси сув оқими борлигини текширади (гидроконтроллерда оқим датчиги ўрнатилган). Агар оқим бўлса, унда насосни таъминлаш узлуксиз, оқим тугамагунча, давом этади. Агар оқим пайдо бўлмаган бўлса, унда автоматика ишни, қўлда қайта ишга тушириш хатоси билан ѐки, баъзи бир моделларда, автоматик циклик қайта ишга тушириш билан тўхтатади. Оқим тўхташи билан, автоматика, тизимда босимга келиш учун, қайтадан 10 секундли мажбурий тўхташни ҳосил қилади. Агар босимни ҳосил қилиб бўлмаса, унда насос хатолик билан узиб қўйилади. Принцип оддий ва ишга яроқли. Гидроконтроллернинг сув заҳирасига эга эмаслигини ва краннинг ҳар бир қисқа вақтга очилишида насоснинг уланишини унинг камчиликларидан бири сифатида кўрсатиш мумкин. Бундан ташқари электрон ―начинка‖ электр тармоғидаги ток кучланишининг тушиб, кўтарилишларига жуда сезгир, электромеханик қисм эса кўп миқдордаги темир элементига эга бўлган сувни ѐқтирмайди. 2.3.5- расмда гидроконтроллер орқали уланган насос автоматикасининг схемаси 2.3.5- расм. Гидроконтроллер орқали уланган насос автоматикасининг схемаси Download 0.71 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling