Махсус таълим вазирлиги самарқанд иқтисодиёт ва сервис институти


Download 1.65 Mb.
bet6/50
Sana17.06.2023
Hajmi1.65 Mb.
#1547347
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   50
Bog'liq
1 Мол ҳисобот таҳ ЛИЯ ФАОЛ ТАҲЛИ РИСОЛА 5 12 16

2. МОЛИЯВИЙ ҲИСОБОТЛАР ТАРКИБИ


2.1. Молиявий ҳисоботлар таркибини шакллантиришда асосланадиган меъёрий ҳужжат

Корхонанинг молиявий ҳисоботи Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигининг ҳар йилги ўзгаришларни ўзида ифода этадиган «Молиявий ҳисоботлар шакли ва уларни расмийлаштириш қоидалари» бўйича буйруғига асосан тузилади. Мазкур буйруқ 2002 йил 27 декабрда 140-рақам билан тасдиқланган. Мазкур буйркуқ Ўзбекистон Республикаси адлия вазирлиги томонидан 2013 йил 24 январда 1209 рақам бмлан рўйхатга олинган. Мазкур буйруққа 2003 йилда, 2004 йилда, 2005 йилда, 2007 йилда, 20012 йилда, 2015 йилда ўзгартириш ва қўшимчалар киритилган.


Ушбу буйруққа асосан барча юридик шахслар (бюджет, суғурта, банк муассасаларидан ташқари) тегишли ташкилотларга ўзларининг молиявий ҳисоботларини топширадилар. Ҳисоботларни кимга, қачон, қай тарзда топширилиш муддатлари ҳам аниқ кўрсатиб қўйилган.


2.2. Йиллик ҳисоботларнинг таркибий тузилиши
Корхоналар тузадиган ва тегишли тарзда топширадиган йиллик, ярим йиллик ва чораклик ҳисоботларнинг таркибига қуйидагилар киради:
1-шакл «Бухгалтерия баланси»
2-шакл «Молиявий натижалар тўғрисидаги ҳисобот»
2а-шакл «Дебиторлик ва кредиторлик қарзлар тўғрисида маълумотнома»
3-шакл «Асосий воситалар ҳаракати тўғрисидаги ҳисобот» (Ҳозирги кунда расман тапшириш талаб қилинмайди).
4-шакл «Пул оқимлари тўғрисидаги ҳисобот»
5-шакл «Ўз маблағлари (капитали) тўғрисидаги ҳисобот»
Ярим йиллик ҳисобот таркибига:
1-шакл «Бухгалтерия баланси»
2-шакл «Молиявий натижалар тўғрисидаги ҳисобот»
2а-шакл «Дебиторлик ва кредиторлик қарзлар тўғрисида маълумотнома»
4-шакл «Пул оқимлари тўғрисидаги ҳисобот»
Чораклик ҳисобот таркибига:
1-шакл «Бухгалтерия баланси»
2-шакл «Молиявий натижалар тўғрисидаги ҳисобот»
2а-шакл «Дебиторлик ва кредиторлик қарзлар тўғрисида маълумотнома».
Ўзбекистон Республикаси Молия Вазирлигининг 1998 йил 25 июндаги 79-сонли буйруғи билан молиявий ҳисоботлар таркибига 2-б шакл «Молиявий-иқтисодий ҳолат тўғрисида» маълумотнома киритилган. Бу маълумотнома корхонанинг чораклик ва ярим йиллик ҳисоботлари билан биргаликда топширилади. Ушбу ҳисобот ва маълумотномалардан фойдаланган ҳолда, корхона раҳбари молия-хўжалик фаолиятининг аҳволи жорий йилда қандай эканлиги тўғрисида тўлиқ маълумотга эга бўлади.



Download 1.65 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   50




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling