4.14. Корхона баланси пассивларини ўрганиш
Корхона баланси пассивларини ўрганишда маълумотлар асосида қуйидагиларни билиб олиш мумкин:
маблағ қайси манбадан келиб турганлигини;
маблағлар кимга тегишли (ўзиникими ёки жалб қилинганми) эканлигини;
маблағларнинг белгиланган мақсади қандай эканлигини (узоқ муддатли ёки қисқа муддатли қўйилмалар).
4.15. Баланс активи қисмининг тузулиши
Баланс активи қисмининг тузулиши иккита йирик бўлимдан иборат.
1-бўлим. Узоқ муддатли активлар. Баланснинг ушбу қисмида асосий воситалар, номоддий активлар ва инвестициялар ўз ифодасини топган бўлади.
2-бўлим. Жорий активлар, яъни ушбу активларни айланма активлар ҳам деб юрилилади. Чунки унинг таркибига захиралар, сарфлар, пул маблағлари, дебиторлар киби моддалар киради. Уларнинг таркибий тузилиши қисқартирилган ҳолда қуйидаги жадвалди ифодаланган (1-жадвал).
1-жадвал
Баланс актив қисмининг таркиби (минг сўм)
АКТИВ
|
Баланс бўлими ва моддалари сони
|
Сатр рақами
|
Йил бошида
|
Йил охирида
|
Фарқи (+,-)
|
1. Узоқ муддатли активлар
|
|
Асосий воситалар
|
010-012
|
9065
|
9739
|
+674
|
Номоддий активлар
|
020-022
|
-
|
-
|
-
|
Сармоя қўйилмалар
|
030
|
3923
|
3175
|
-748
|
Сотиб олинган акциялар ва заёмлар, узоқ муддатли инвестициялар
|
040-100
|
39
|
37
|
-2
|
|
Do'stlaringiz bilan baham: |