Махсус таълим вазирлиги самарқанд иқтисодиёт ва сервис институти


Download 1.65 Mb.
bet11/50
Sana17.06.2023
Hajmi1.65 Mb.
#1547347
1   ...   7   8   9   10   11   12   13   14   ...   50
Bog'liq
1 Мол ҳисобот таҳ ЛИЯ ФАОЛ ТАҲЛИ РИСОЛА 5 12 16

4.2. Баланс реаллиги
Баланснинг реаллигимоддалар баҳосининг объектив воқеликка мувофиқ келишини англатади. Баланснинг «тўғрилиги» ва «реаллиги» тушунчаларини бир-бирига аралаштирмаслик керак. Баланс тўғри, аммо нореал бўлиши мумкин. Яъни баланс маълумотлари ҳужжатлар асосида тузилган бўлади ва ҳақиқатда мавжуд маблағларни кўрсатади, аммо унинг айрим моддалари реал ҳолатни, масалан, асосий воситалар - маънавий эскирганликни, дебиторлик қарзларини талаб қилиб олиб бўлмаслигини, унинг қанча қисми умидсиз дебитор эканлигини ифодаловчи вазиятларни кўрсатмайди.
4.3. Баланснинг бирхиллиги
Баланснинг бирлиги балансни ягона ҳисобга олиш ва баҳолаш тамойиллари бўйича тузилишини, яъни корхонанинг барча таркибий бўлинмаларида ва тармоқларида бухгалтерия ҳисоби ҳисобрақамлари (счетлари)нинг ягона номенклатураси уларнинг бир хилдаги мазмуни, икки ёқлама бухгалтерия ёзивунинг амалга ошиши ва шу кабилар қўлланилишини англатади. Шу жиҳатдан бухгалтерия балансининг бир хиллиги таъминланади.


4.4. Баланснинг яхлитлигига
Ўзбекистонда баланснинг яхлитлигига тўлиқ эришилган. Чунки Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги 1997 йил 15 январда тасдиқланган қарорига асосан бухгалтерия балансининг ягона шакли қабул қилинган, бухгалтерия счетларининг 2002 йилдан бошлаб ягона режаси қўлланилиши кўзда тутилган. Чунки шу даврдан бошлаб мамлакатимизда ҳисоб тизими “Бухгалтерия ҳисобининг миллий стандартлари” асоси амалга оширилмоқда. Ушбу стандартлар “Бухгалтерия ҳисобининг халқаро стандартлари”га асосланади ва ўзимизнинг миллий хусусиятларимизни ўзида ифода этади.
Молиявий ҳисоботнинг барча шакллари Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигининг бухгалтерия ҳисоби ва ҳисоботи услубияти ва уларни ташкил этиш бошқармаси томонидан ишлаб чиқилган «Корхоналарда чораклик ва йиллик молиявий ҳисоботи шаклларини тўлдириш бўйича кўрсатмалар» асосида тузилади.


4.5. Баланс давомийлиги
Баланс давомийлиги ҳар бир кейинги баланс олдинги балансдан келиб чиқиши тамойилига асосланади. Масалан, олдинги йил якуний баланси (йил охиридаги маълумотлар) ҳисобот йили балансида йил бошидаги маълумотлар сифатида ифодаланади. Чунки ҳисобот йили олдинги ўтган йилнинг давоми ҳисобланади. Худди шундай томойилга чораклик, олти ойлик ва тўққиз ойлик балансларни тузишда ҳам асосланади.



Download 1.65 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   7   8   9   10   11   12   13   14   ...   50




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling