Махсус таълим вазирлиги самарқанд иқтисодиёт ва сервис институти


Download 1.65 Mb.
bet9/50
Sana17.06.2023
Hajmi1.65 Mb.
#1547347
1   ...   5   6   7   8   9   10   11   12   ...   50
Bog'liq
1 Мол ҳисобот таҳ ЛИЯ ФАОЛ ТАҲЛИ РИСОЛА 5 12 16

Тугатиш баланслари корхона тугатилганда тузилади.
Бўлиш баланслари йирик корхона бир қанча майда корхоналарга бўлиниш вақтида ёки шу корхонанинг бир ёки бир неча таркибий бўлинмасининг бошқа корхонага берилиши вақтида тузилади. Шунинг учун бу баланс баъзида бериш баланси ҳам дейилади.
Бирлаштириш баланси бир неча корхоналар бир корхонага бирлашганда (қўшилганда) тузилади.


3.4. Баланснинг ахборот ҳажми бўйича таснифланиши
Ахборот ҳажми бўйича баланс иккита турга эга:

  • бир марталик баланс;

  • йиғма балансларга бўлинади.

Бир марталик баланс фақат битта корхона бўйича жорий ҳисоб асосида тузилади.
Йиғма баланс бир марталик баланслар асосида тузилади ва бирлашмалар (вазирликлар, фирмалар, акциядорлик жамиятлари ва шу кабилар)нинг хўжалик маблағларини акс эттиради. Ушбу баланс бир қанча флиалларига эга бўлган йирик корхоналарда ҳам тузилиши қайд этилган.


3.5. Баланснинг мулкчилик шаклларига кўра таснифланиши
Баланс мулкчилик шаклларига кўра бир қанча турларга бўлинади. Булар:

  • давлат корхоналари баланси;

  • корпоратив корхоналар баланси;

  • хусусий корхоналар баланси;

  • оилавий корхоналар биланси;

  • аралаш мулкчиликка асосланган корхоналар баланси;

  • хорижий инвестициялар иштирокидаги қўшма корхоналар баланси;

  • жамоат ташкилотлари баланси кабиларга бўлинади.



3.6. Акс эттириш объектига кўра баланснинг турлари
Акс эттириш объектига кўра баланснинг қуйидаги турлари мавжуд:

  • мустақил баланс;

  • алоҳида баланс.

Мустақил балансниюридик шахс мақомига эга бўлган корхоналар томонидан тузади. Улар молиявий ҳисоботда кўзда тутилган балансга қўйилган барча талабларга жавоб бериши лозим.

Download 1.65 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   5   6   7   8   9   10   11   12   ...   50




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling