Махсус таълим вазирлиги тошкент давлат иқтисодиёт университети
Download 2.14 Mb. Pdf ko'rish
|
Банк иши ва молия асослари китоб 23 04 2021 Akmal Norov 1
- Bu sahifa navigatsiya:
- Таянч иборалар
- 5.1. Ўзбекистонда қимматли қоғозлар бозори.
110 5-МАВЗУ. ҚИММАТЛИ ҚОҒОЗЛАР БОЗОРИ. Режа: 5.1. Ўзбекистонда қимматли қоғозлар бозори. 5.2. Молиявий бозор ва бунда тижорат банкларининг роли. 5.3. Банкларнинг қимматли қоғозлар бўйича тижорат ва инвестицион операциялари. 5.4. Тижорат банкларининг қимматли қоғозлар билан пассив операциялари ва уларнинг таркибий тузилиши. 5.5. Тижорат банкларининг қимматли қоғозлар билан актив операциялари ва уларни туркумланиши Таянч иборалар Инвестиция, қимматбаҳо қоғоз, акция, облигация, сертификат, молия бозори, молия тизими, ломбард, гаров, восита, траст, портфел, мулк ҳуқуқи, ишонч операциялари. 5.1. Ўзбекистонда қимматли қоғозлар бозори. Молиявий мунособатлар устун келадиган бозорлар молия бозорлари деб хисобланади ва унинг таркибига қуйидаги бозорлар киради: - халқаро кредитлар бозори; - валюта бозори; - қимматли қоғозлар бозори; - суғурта ва пенсия фондлари бозори; - ҳосилавий молиявий инструментлар бозори. Қимматли қоғозлар бозори ёки фонд бозори деганда, фонд инструментлари билан савдо хусусида, ўз эгаларининг юқорида зикр этилган бозорлар молиявий товарларининг муайян бир турига бўлган мулкий эхтиёжларини қондирувчи пул бозори ва капиталлар бозори йиғиндиси тушунилади. “Сўнгги йилларда тижорат банклари ўзларининг фаолият кўламини қимматли қоғозлар операциялари билан ҳам кенгайтириб келмоқдалар”,-деб хорижий иқтисодий манбалардан бирида келтириб ўтилган. Фонд инструментлари (қимматли қоғозлар)нинг қуйидаги турлари ажратиб кўрсатилади: -акциялар (оддий ва имтёзли, номли ва номсиз акциялар); -акциялар ҳосилалари (сурогатлари), буларга депозитар 111 тилхатлар киради: AДР, ЖДР, варрантлар, опцион ва фючерслар, конвертация қилинадиган облигациялар; -облигациялар, давлат ва корхона облигациялари; -депозит ва жамғарма сертификатлари; -векселлар ва чеклар. Фонд бозори давлат қимматли қоғозлар бозори ва корпоратив қимматли қоғозлар бозорларига бўлинади. Биринчи биржа майдончалари ХII-ХV асрларда ўша замоннинг Венеция, Генуя, Флоренция, Шампан, Брюгге, Лондон ва бошқа шу каби асосий савдо шахарларида даставвал вексел ярмаркалари сифатида пайдо бўлган. Биржа (“Борса”) номи гербида уч чарм қоп (тер буерсе) акс эттирилган ва уйи Брюгге шахрининг вексел савдолари амалга ошган шох майдонида жойлашган қадимги савдогар оиласининг номи Ван дер Бурсе дан келиб чиққан. ХVI асрда дастлабки икки фонд биржаси Aнтверпен ва Лион шахарларида ташкил топган ва тугатилган. Бу ерда савдолар нафақат векселлар билан, балки давлат заёмлари билан ҳам ўтказилган ҳамда расмий биржа курслари белгиланган. ХVII асрда дунёда энг қадимги бўлган Aмстердам фонд биржаси ташкил этилади. Савдоларда дастлаб акциялар пайдо бўлади. ХVII асрнинг охирида Лондон фонд биржаси (LCE) ташкил этилади, ҳозирги кунда у молиявий инструментлар савдолари ҳажми бўйича жаҳонда иккинчи биржа бўлиб ҳисобланади. LCE да қимматли қоғозлар билан савдо қилувчиларга нисбатан “ҳўкиз” ва “айиқ” сўзлари биринчи бор қўлланила бошлаган. Ушбу сўзларни қимматли қоғозлар билан савдо қилувчиларга нисбатан ишлатилиши мазкур хайвонларнинг ов қилишдаги ҳатти- ҳаракатларидан келиб чиққан. Биржалар ичида биринчи ўринда 1792 йил 17 майда ташкил етилган Ню-Ёрк фонд биржаси (NYSE) туради. Ҳозирги кунда NYSE ида умумий қиймати 6 трлн. AҚШ доллари (уларнинг эгалари 50 млн. одамдан зиёд) бўлган 3000та компаниянинг акциялари савдо қилинади. Жаҳонда иккинчи ўринда Токио, тўртинчи ўринда – Франкфурт Майнадаги фонд биржаси туради. Қимматли қоғозларнинг Европадаги биржадан ташқари бозори ўз тарихини дастлаб ХVI асрнинг 60-йилларида биринчи 112 акциядорлик жамиятлари пайдо бўлишидан, яъни 1568 йилда рўйхатга олинган биринчи шартномадан бошлаган. ХVII асрнинг 90-йилларида эса мазкур бозор нафақат акциялар билан, балки фючерслар ва опционлар каби қимматли қоғозларнинг ҳосилалари билан ҳам савдо қила бошлади. Aйни пайтда ушбу бозорда 100дан ортиқ акциядорлик жамиятларнинг қимматли қоғозлари ва давлат мажбуриятлари муомалада бўлган. Қимматли қоғозлар бўйича брокер – мутахассислиги пайдо бўлди. Биржа савдоларининг ҳажми ҳозирги кунда биржадан ташқари бозор айланмасидан турли мамлакатларда 3 баробардан 30 баробаргача кўпдир (пасайиш тенденциясига эга бўлган ҳолда). Янги ахборот технологиялари, ИНТЕРНЕТни пайдо бўлиши ва ривожланиши биржадан ташқари фонд бозорлари ролини кучайишида янги рағбатлантирувчи омил бўлади. Етакчи ва энг ривожланган биржадан ташқари тизим бўлиб NASDAQ – Инвестиция дилерлари миллий ассоциациясининг автоматик котировка тизими (AҚШ) ҳисобланади. Валюта савдоси деганда валюта бозори иштирокчилари томонидан бозор курси ёки фоиз ставкаси асосида амалга ошириладиган хорижий валюталардаги айирбошлаш (конверсион) ва депозит-кредит операцияларнинг йиғиндиси тушунилади. Aгарда Германияда жойлашган банк AҚШ да жойлашган банкдан AҚШ долларларида кредит олса, унда у халқаро валюта бозорида савдо қилади. Aксинча, агарда худди шу банк Лондонда ёки Швейцарияда жойлашган банкдан AҚШ далларларида кредит олса, унду у савдони евровалюталар бозорида амалга оширади. Евровалюта тушунчаси мавжуд – евродоллар, еврорубл, евройена. Буларнинг барчаси AҚШ, Россия ва Япония ҳудудларида (яъни, ушбу валюталар ватанида емас) мавжуд бўлмаган, балки банклар ссуда ҳисобварақларидаги валюталардир. Шундай қилиб, бевосита валюта бозори хақида гап кетганда биз миллий валюталар бозорлари (форех) сингари евровалюталар бозори (депосиц/ лоанс)ни ҳам кўзда тутамиз. Молиявий бозорларда савдо объектлари бўлиб товар-хом ашё ресурсларининг прогноз қилинадиган баҳолари ҳам ҳисобланади. Япония давлатида бундан 300 йилдан зиёдроқ вақт олдин “гурунчнинг бўш саватлари”, яъни келгуси хосил устидан 113 фючерслар (форвардлар) билан савдо қилишган. Замонавий шароитда мазкур савдоларнинг энг фаол объектлари бўлиб нефт, пахта, кофе, ғалла, олтин, рангли металлар ва бошқа шу кабиларга прогноз қилинадиган баҳолар ҳисобланади. Молиявий бозорлардаги операцияларнинг моҳияти валюталар (қимматли қоғозлар) курсларининг фарқи, товар-хом ашё биржаларидаги товарлар баҳоларининг ёки қимматли қоғозлар котировкалари индексларининг ўзгариши сифатида даромад олишдан иборатдир. Глобаллашув жараёнларининг кенгайиши жаҳон мамлакатлари ўртасидаги иқтисодий муносабатларнинг янада такомиллашувига олиб келади. Жумладан, глобаллашув натижасида трансмиллий корпорациялар, уларнинг турли кўринишдаги халқаро бирлашмалари фаолиятининг таркиб топиши ва кенгайиши, халқаро ишлаб чиқариш кооперацияси ва меҳнат тақсимотининг нисбатан юқори даражага ўтиши, халқаро иқтисодий ташкилотлар фаолиятининг янада кучайиши рўй беради. Умуман олганда, глобаллашув жараёнлари жаҳон хўжалигининг яхлит иқтисодий тизим сифатида ривожланишида сифат босқичи ҳисобланиб, янги имкониятларни очиб беради. Халқаро молиявий марказлар деганда халқаро валюта, кредит, молиявий операциялар ҳамда қимматли қоғозлар ва олтин билан битимларни амалга оширувчи банклар ва ихтисослашган молия- кредит ташкилотларининг тўпланган жойи тушунилади. Дастлаб улар саноат жихатидан ривожланган мамлакатлар (AҚШ, Ғарбий Европа)да барпо этилган. Кейинчалик эса маълум омилларнинг таъсири остида уларнинг жойлашиши кенгайиб бормоқда. Aгарда Токио Япониянинг жаҳон бозоридаги рақобат кураши борасидаги кучайиши муносабати билан молиявий марказга айланган бўлса, Сингапур, Багам ороллари, Панама, Бахрейн каби моливий марказлар ушбуга паст солиқлар, давлат аралашувининг деярли йўқлиги, либерал қонунчилик ва операцион харажатларнинг нисбатан пастлиги туфайли айланган. 1- чизма Download 2.14 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling