Махсус таълим вазирлиги тошкент давлат иқтисодиёт университети


Download 2.14 Mb.
Pdf ko'rish
bet21/63
Sana03.12.2023
Hajmi2.14 Mb.
#1801105
1   ...   17   18   19   20   21   22   23   24   ...   63
Bog'liq
Банк иши ва молия асослари китоб 23 04 2021 Akmal Norov 1


ҳақиқий фоиз маржа билан унинг базаси билан солиштириш, 
натижада фоизлар бўйича даромаднинг ўсиши ёки камайишини 
аниқлаш мумкин; 

фоиз маржанинг стандартларга ёки банк қоидаларига мос 
келишини назорат қилиш; 

қайси турдаги даромад (харажат) фоиз маржасининг 
ўзгаришига таъсирини аниқлаш учун унинг таркибини таҳлил 
қилиш; 

бошқарув қарорларини қабул қилиш учун фоиз маржасининг 
ўзгариши чегараларини аниқлаш; 
Фоиз маржасининг ҳажмига таъсир қилувчи омилларга кредит 
қўйилмаларининг таркиби ва ҳажми ҳамда уларнинг манбаси, 
тўловлар муддати, фоиз ставкаларининг фойдаланилиши ва 
уларнинг харакати киради.
Таъминланган ва юқори рискли ссудаларни узоқ ва қисқа 
муддатларда жойлаштириш, шунингдек кредитлаш ҳажми даромад 
қўйилмаларни аниқлайди. Фоиз маржасининг ҳажмига кредит 
қўйилмалари ва уларнинг тўлов вақтлари бўйича манбаси нисбати, 
шунингдек фоиз ставкаларини кўриб чиқиш муддатлари таъсир 
қилади. Бизда асосан ўрнатилган (кредит тўлиқ қайтарилмагунча 
ўзгармайди) фоиз ставкалар қўлланилади. шу шартлар доирасида 
активлар ва пассивлар тўрт гуруҳга бўлинади: 

бозор шартларининг ўзгаришида фоиз стакаларининг тўлиқ 
кўриб чиқилиши бўйича актив ва пассивлар; 

уч ой давомида тўлиқ бошқариладиган актив ва пассив


102 

уч ойдан кўпроқ муддатда кўриб чиқилидаган ставкалар 
бўйича актив ва пассив; 

ўрнатилган ставкалар бўйича актив ва пассивлар.
Биринчи икки гуруҳ банкнинг фоиз маржаси ўзгаришини 
сезувчи мажбуриятлар ва активларни акс еттиради. Уларнинг 
нисбати фоиз рискини аниқлаш имконини беради (АПС). АПС 
қуйидаги ёндашувларда бошқарилади: 

юқори ликвидликни таъминлаш мақсадида ставкаларнинг, 
муддатларнинг, активларнинг диверсификациясини қўллаб-
қувватлаш; 

фоиз ставканинг ўзгариш босқичларига банкнинг актив ва 
пассивларини бошқариш стратегиясини мос танлаш. Масалан, паст 
фоиз ставкаларнинг ўсиши кузатилганда мажбуриятлар бўйича 
маблағлар муддатини ошириш, ўрнатилган фоиз ставкалардаги 
кредитлар ҳажмини камайтириш, инвестиция муддатларини 
қисқартириш, узоқ муддатли қарзларни жалб қилиш ва кредит 
лимитларини ёпишга тўғри келади.
Тижорат банклари хар бир аник келишувларида фоиз 
меъёрини ҳисоблаганда куйидагилар эътиборга олинади: 
- таъминланган ссудалар буйича энг кредитга лаёкатли 
мижозлар учун аник муддатга бериладиган базавий фоиз 
ставкасининг даражасини
- хар бир алохида келишувнинг шартларини инобатга олган 
холда таваккалчилик учун кушимча тулов.
Гарб мамлакатларининг пул-кредит муносабатларида турли 
хил фоиз ставкалари кулланилади. 1-даражали фоиз ставкаси 
Марказий банкнинг кайта молиялаш фоиз ставкаси ҳисобланади. 
Бу мухим ахамиятга эга. Ставканинг Марказий банк томонидан 
пасайтирилиши бозорда кредит ресурсларининг таклифини 
купайишига ва арзонлашишига олиб келади. Бу фоиз ставкасининг 
пасайтиршдан максад – инвестиция харакатини тезлаштириш
мамлакатнинг иктисодий усишига туртки беришдир. 
Кайта моилялаш фоиз ставкасини ошириш оркали пул-кредит 
хажмининг кискаришига, инфляция суръатининг пасайишига, шу 
билан 
бирга, 
иктисодиётга 
инвестициялар 
хажмининг 
кискаришига олиб келади. Демак, Марказий банкнинг кайта 
молиялаштирувчи фоиз сиёсати инфляция даражасини хамда 


103 
иктисодий усиш харакатларини ҳисобга олган холда мамлакатнинг 
пул-кредит тизимининг холатидан келиб чикиб амалга оширилиши 
керак. 
Тижорат банкларининг фоиз сиёсати икки ассосий юналишни 
уз ичига олади. Биринчиси, бу банк ресурсларини яратишда 
маблагларни жалб килиш жараёнида олиб бориладиган фоиз 
сиёсати, 
иккинчиси, 
банклар 
томонидан 
ресурсларни 
жойлаштириш сохасида олиб бориладиган фоиз сиёсатидир.
Кредитлар ва депозитлар буйича фоиз тулаш вактида эмас
балки фойда куриш даврида ҳисобланиб, молиявий ҳисоботларда 
даврийликка мос акс еттирилиб борилиши лозим. Депозит ва 
кредитлар буйича ҳисобланган фоизларни ифодалаш учун хар бир 
депозит тури ва кредит буйича алохида ҳисобвараклар очилади.
Депозитлар ва кредитлар буйича фоиз ставкалари, уларнинг 
суммаси, уларни тулаш вакти даври, тулаш шартлари ва бошкалар 
мижоз билан банк уртасида келишиб олинади ва тузиладиган 
шартномада акс еттирилади. Кредитлар буйича фоиз ставкалар 
кредитнинг муддати, карз олувчи томондан тавсия килинган гаров 
холати ва киймати, унинг ликвидлигига, кредит ресурслари 
бахосига, кредит таваккалчилигининг даражасига кура тижорат 
банки томонидан мустакил белгиланади ва у кредит шартномасида 
акс еттирилади. Кредит буйича фоизлар муддати келганда, 
мемориал ордер билан расмийлаштирилиб, мижознинг асосий 
талаб килиб олингунча булган депозит варагидан график буйича 
ундириб олинади.
Фоизларни ҳисоблаш куйидаги формула буйича амалга 
оширилади: 
сумма*фоиз ставкаси*амалдаги кунлар сони 365 
Банклар орасидаги ресурсларни жалб қилиш учун рақобатли 
курашда муҳим восита бўлиб турлича фоиз сиёсати ҳисобланади, 
чунки қўйилган маблағларга даромад олиш мижозларнинг 
қўйилма қўйишга ундовчи муҳим омил ҳисобланади. Депозит фоиз 
ставкалари даражасини ҳар бир тижорат банки Ўзбекистон 
Республикаси Марказий Банки ҳисоб ставкаси, пул бозори ҳолати 
ва ўзининг депозит сиёсатидан келиб чиқиб, мустақил равишда 
белгилайди. Депозит счетларининг алоҳида кўринишлари бўйича 
даромад ҳажми қўйилма муддати, суммаси, ҳисобварағини амал 


104 
қилиш хусусияти, хизматлар ҳажми ва характери ва, ниҳоят, 
мижознинг қўйилма шартномаси шартларига амал қилишига 
боғлиқ. 
Талаб 
қилингунгача 
бўлган 
депозитлар 
бўйича 
ҳисобварақалари эгалари томонидан жорий операцияларни амалга 
ошириш учун ишлатилади ва улар қолдиқнинг номунтазамлиги 
билан характерланади. Шунинг учун бундай счетлар гуруҳи 
даромадлик даражаси билан ажралиб туради. Юридик шахсларга 
очилган талаб қилингунча ҳисобварақаларидаги маблағлар 
қолдиғи бўйича фоизлар умуман тўланмаслиги мумкин. Бундай 
фойда, одатда, мижозларни ҳисоб касса хизматлари учун тўлов 
маблағларини талаб қилингунча ҳисобварақаларда маблағларни 
минималлаштириш ва ортиқча суммаларни қўйилмаларнинг 
даромадлироқ шаклларига жойлаштиришга ундайди. 
Жисмоний шахслар учун очилган талаб қилингунча варақалар 
бўйича фоизлар деярли мажбурий тартибда ўрнатилади, аммо у 
бўйича даромад ҳамиша муддатли қўйилмаларга қараганда 
пастроқ бўлади. Муддатли қўйилмалар бўйича фоиз ставкаси 
ҳажмини 
ўрнатишдаги 
муҳим 
омил 
бўлиб, 
маблағлар 
жойлаштирилган муддат ҳисобланади. 
Марказий банк эмиссия маркази сифатида макроиқтисодий 
даражадаги пул айланиши ҳамда банк тизимининг ликвидлилиги 
нуқтаи назаридан тижорат банкларининг улар томонидан жалб 
қилинган маблағлардан фойдаланиш имкониятларини доимий 
равишда тартибга солиб туради. 
Актив ва пассивлар, фоиз ставкаларнинг муддатларига боғлиқ 
ҳолда фоиз маржасининг ўзгариши қуйидагича ифодаланади: 

Download 2.14 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   17   18   19   20   21   22   23   24   ...   63




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling