Махсус таълим вазирлиги тошкент давлат иқтисодиёт университети


Тижорат банкларининг қимматли қоғозлар билан


Download 2.14 Mb.
Pdf ko'rish
bet29/63
Sana03.12.2023
Hajmi2.14 Mb.
#1801105
1   ...   25   26   27   28   29   30   31   32   ...   63
Bog'liq
Банк иши ва молия асослари китоб 23 04 2021 Akmal Norov 1

5.4. Тижорат банкларининг қимматли қоғозлар билан 
пассив операциялари ва уларнинг таркибий тузилиши. 
Тижорат банкларининг асосий фаолияти бу вақтинча бўш пул 
маблағларини кредиторлар ва қарздорлар ўртасида хамда 


124 
сотувчилар ва харидорлар ўртасида айланишини воситачилик 
асосида олиб бориш хисобланади. Шуни таъкидлаш лозимки, 
иқтисодиётда пул маблағларини жойлаштириш юзасидан 
фаолиятни тижорат банкларидан ташқари бир қатор махсус-
ихтисослашган молия-кредит институтлари, яъни инвестиция 
фондлари, кредит уюшмалари, суғурта компаниялари, брокерлик 
ва дилерлик фирмалари хам олиб боради. Лекин, тижорат 
банкларининг мамлакат молия бозорида фақатгина ўзига хос 
хусусиятлари мавжуд. Улар қуйидагилардан иборат: 
-биринчидан, тижорат банклари фаолияти учун қарз 
мажбуриятлари юзасидан икки томонлама тасниф мавжуд. Улар 
биринчи томондан юридик ва жисмоний шахслар учун муомалага 
ўзларининг қарз мажбуриятларини, яъни депозит сертификатлари, 
депозит-жамғарма 
сертификатлари, 
облигацияларини 
чиқарадилар. Иккинчи томондан еса, тижорат банклари қўшимча 
даромад олиш мақсадида бошқа емитентларнинг муомалага 
чиқарган қарз мажбуриятларини (акциялар, облигациялар, депозит 
сертификатлари) сотиб оладилар: 
-иккинчидан, тижорат банклари ўз номидан чиқарилган 
қимматли қоғозлар (облигациялар, депозит сертификатлари) 
бўйича қатъий белгиланган фоиз бўйича даромад тўланиши 
мажбуриятини оладилар. Инвестиция фондлари еса даромад 
тўланиши 
юзасидан 
рискларни 
инвесторлар 
зиммасига 
юклайдилар. 
Тижорат банклари ўз фаолиятини юритиш учун четдан 
қўшимча маблағ жалб етишлари лозим. Бу фаолият-тижорат 
банклари томонидан юридик ва жисмоний шахслардан вақтинча 
бўш пул маблағларини қайтариб беришлилик, тўловлилик хамда 
муддатлилик шартлари асосида жалб етиш билан боғлиқ фаолият 
пассив операциялар хисобланади. Тижорат банкларининг актив 
операцияларини амалга ошириш учун пул сармояларига бўлган 
ехтиёжнинг 90 фоизи четдан жалб қилинган маблағлар хисобига 
қопланади. Четдан жалб қилинган маблағлар жалб қилиниш 
усулларига асосан қуйидагиларга бўлинади: 
-банклараро бозорда кредитлар олиш; 
-Векселлар хисоб-китоби ва Марказий банкдан кредит олиш; 
- муомалага қимматли қоғозларни чиқариш (акциялар, 


125 
облигациялар, депозит сертификатлари, депозит-жамғарма 
сертификатлари, Векселлар); 
- депозитларни жалб етиш; 
- қимматли қоғозларни қайтиб сотиб олиш шарти билан 
сотиш шартномалари («Репо» операцияси) амалга ошириш; 
Евронота ва Евробондлар бозорида иштирок этиш; 
Банк акцептларини (авал сифатида) сотиш. 
Ўзбекистон 
Республикаси 
Марказий 
банкининг 
облигациялари пул-кредит сиёсатининг воситаси хисобланади ва 
улар муомалага пул массасини тартибга солиб туриш мақсадида 
чиқарилади. Облигацияларни чиқариш, муомалада бўлиш ва 
уларни сўндириш тартиби Ўзбекистон Республикаси Марказий 
банкининг 2002 йил 22 апрелдаги 1140-сонли «Ўзбекистон 
Республикаси Марказий банкининг юридик шахслар учун 
облигациялар чиқариш ва улар муомаласи тўғрисида» Низом га 
асосан амалга оширилади. 
Ўзбекистон Республикаси Марказий банкининг жисмоний 
шахслар учун облигациялари давлат қимматли қоғозлари 
хисобланади ва унинг егаларига облигацияларнинг номинал 
қийматига нисбатан фоиз кўринишида даромад олиш хуқуқини 
беради. Ўзбекистон Республикаси Марказий банкининг жисмоний 
шахслар учун облигациялар чиқарилиши, унинг муомаласи 
тартиби ва сўндирилиши Ўзбекистон Республикаси Марказий 
банкининг 2002 йил 22 апрелдаги 1141-сонли «Ўзбекистон 
Республикаси Марказий банкининг жисмоний шахслар учун 
облигацияларини чиқариш ва улар муомаласи тўғрисидаги» Низом 
га асосан олиб борилади. 
Ўзбекистон 
Республикаси 
Марказий 
банки 
депозит 
сертификатлари мамлакатимизда пул бозорида ликвидликни 
тартибга солиб туриш мақсадида чиқарилади. Депозит 
сертификатларини чиқариш, муомалада бўлиш ва у бўйича 
тўловни амалга ошириш тартиби Ўзбекистон Республикаси 
Марказий банкининг 1998 йил 26 декабрдаги «Ўзбекистон 
Республикаси Марказий банки депозит сертификатларини 
чиқариш тўғрисида Низом га асосан амалга оширилади. 
Ўзбекистон 
Республикаси 
Марказий 
банки 
депозит 
сертификати – бу Ўзбекистон Республикаси Марказий банкининг 


126 
пул маблағларини омонатга қўйилганлиги хақидаги гувохномаси 
бўлиб, у омонатчи ёки унинг хуқуқий ворисининг омонат 
суммасини ва у бўйича фоизларни белгиланган муддат тугагандан 
сўнг олиш хуқуқини тасдиқлайди. 
Депозит сертификатининг тўлови муддатидан олдин амалга 
оширилаётганда пул маблағлари депозит сертификати егасининг 
хисобварағига депозит сертификатни муддатидан олдин тўловга 
қабул қилиш тўғрисидаги ариза тушган кундан бошлаб 5 банк иш 
куни давомида кўчирилади. 
Ўзбекистон 
Республикасида 
муомалага 
депозит 
сертификатларини чиқариш муомалага киритиш ва уларни 
сўндириш Ўзбекистон Республикаси Марказий банкининг 1994 
йил 
24 
декабрда 
тасдиқланган 
«Банкларнинг 
депозит 
сертификатларини чиқариш, рўйхатга олиш ва муомалада бўлиш 
қоидалари» асосида амалга оширилади. 
Инвесторлар томонидан қимматли қоғозларни қайтариш билан 
боғлиқ барча харажатларни қоплаш, шунингдек, қимматли 
қоғозларни сотиб олиш бўйича улар киритган пул маблағларини 
қайтариш емитент тижорат банки хисобидан амалга оширилади. 

Download 2.14 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   25   26   27   28   29   30   31   32   ...   63




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling