Махсус таълим вазирлиги тошкент давлат иқтисодиёт университети


Download 2.14 Mb.
Pdf ko'rish
bet19/63
Sana03.12.2023
Hajmi2.14 Mb.
#1801105
1   ...   15   16   17   18   19   20   21   22   ...   63
Bog'liq
Банк иши ва молия асослари китоб 23 04 2021 Akmal Norov 1

Банк 
рискларин
и таҳлил 
қилиш ва 
баҳолаш. 
Риск 
миқдорини 
аниқлаш. 
Банк 
рискларини 
бошқариш. 
Банк 
рискларин
и 
бошқариш. 
Банк 
ахборот 
манбалари-
дан кредит 
рискларини 
ва улар 
Рискнинг 
миқдорий 
кўрсаткичини 
аниқлаш 
эхтимолий 
йўқотиш-лар 
Бошқариладига
н рисклар ва 
уларнинг 
миқдори 
аниқланганидан 
кейин, кредит 
Рискларни 
бошқа-риш 
бўйича 
тадбир-лар 
натижалари 
на-зорат 
20
«Бозор, пул ва кредит» журнали, 2007йил, 9 сентябрь, 27-29 бетлар. 


72 
ўртасидаги 
боғлиқ-
ликларни 
ўрганиб 
чиқиш 
ҳамда 
уларни 
назорат 
қиладиган 
рискларга 
ажратиш 
керак. 
миқдорини 
аниқ-лашга ва 
актив бошқариш 
инстру-
ментлари 
воситасида риск 
даражасини 
шакллантиришг
а имконият 
яратади. 
рискларини 
бошқа-риш 
методологияси 
ва стратегияси 
иш-лаб 
чиқилиши 
зарур. 
остида 
бўлиши 
лозим. 
2. Назорат жараёнлари (жорий назорат). Базел қўмитаси 
рискларни ҳисоблашда нафақат капиталга нисбатан минимал 
талабларга риоя қилинишини текшириш, балки тижорат банклари 
ва 
назорат 
органларининг 
таҳлил 
имкониятларини 
ривожлантириш, хусусан капитал етарлилигини ички бахолаш 
методлари билан бахолашда стресс-тестни йўлга қўйишни таклиф 
этади.
3. Бозор дастакларидан самарали фойдаланиш (бозор 
интизоми). Бу компонент юқоридаги иккита компонентни 
тўлдиради, шунингдек бозор интизомининг мустаҳкамланишига 
имкон яратади.
4.2. Кредит риски мазмуни, баҳолаш ва уни бошқариш 
усуллари. 
Кредит вақтинча бўш турган пул маблағларини маълум 
муддатга, ҳақ тўлаш шарти билан қарзга олиш ва қайтариб бериш 
юзасидан келиб чиққан иқтисодий муносабатлар мажмуидир.
Банклар фаолиятини тўғри ташкил этиш, уларда мавжуд 
рискларни минималлаштириш масалаларидан бири кредит 
рисклари, уларнинг сифати ва даражасини аниқлаш ва таҳлил 
қилишдан иборат.
Маълумки, банк амалиётида фойда асосан берилган кредитлар 
бўйича олинадиган фоизлардан ташкил топади. Қарз олувчи 


73 
томонидан олинган кредитлар бўйича фоиз ставкасининг ёки 
кредитнинг асосий ўз вақтида тўланмаслиги умуман тўланмаслиги 
оқибатида банк фойдасининг камайиши банкининг келажакдаги 
маблағлари салмоғининг тушиб кетишига олиб келади.
Банклар фаолиятида кредит операциялари асосий ўринни 
эгаллагани учун уларнинг кредит портфелини тўғри ташкил қилиш 
банкларнинг самарали ва барқарор фаолият кўрсатиши учун 
имконият яратиб берувчи асосий омиллардан бири ҳисобланади. 
Кредит риски мижоз томонидан асосий қарз суммасини ва 
кредит бўйича фоизларни тўлай олмаслик эҳтимоли бўлганда 
юзага келади. Банк кредит бериб, унинг ўрнига мижознинг 
тегишли ҳужжатларини олади. Бу ҳужжатлар моҳияти жиҳатидан 
тўлаш тўғрисидаги ваъда халос. Банк кредитлари рискларининг энг 
кўп ишлатиладиган кўрсаткичлари: 
- харакатсиз (муаммоли) кредитларнинг кредитлар ва лизинг 
бўйича мажбуриятларнинг жами ҳажмига нисбати; 
- кредитлар бўйича ҳисобдан чиқариш (зарарга олиб бориш) 
суммасининг кредитлар ва лизинг бўйича мажбуриятларнинг жами 
суммасига нисбати. 
Берилган кредитларнинг ўз вақтида банкларга қайтарилиши 
кредитлаш жараёнининг қай даражада ташкил қилинишига, кредит 
бериш ва қайтарилишининг муддатларига риоя қилинишига, 
ссудалар, айниқса муддати ўтган ёки узайтирилган кредитлар 
бўйича ҳисоб-китоб операцияларининг тўғри олиб борилишига, 
ссудалар бўйича зарарларни қоплаш резерви миқдорига, 
банклараро кредит ва марказлаштирилган кредитлар бўйича 
операцияларнинг қонунийлигига ва кредитларни тўғри туркумлаш 
бўйича банкларда ўтказиладиган аналитик операцияларнинг 
сифатлилиги ва бошқа омилларга боғлиқ бўлади.
Банклар томонидан бажариладиган барча кредит операциялар 
уларнинг кредит портфелида ўз ифодасини топиши, ҳар бир банк 
кредит портфелининг сифатли бўлишига эришиши зарур. Бу эса 
кредитларнинг ўз вақтида қайтиб келишига асос бўлиши мумкин. 
Тижорат банкларининг иқтисодий роли унинг фаолият 
доирасининг кенг бўлишига олиб келади. Ҳиндистонлик олима 
Шрита Чанд ўзининг “Тижорат банклари ва уларнинг 
функциялари” ҳақидаги мақоласида қуйидагича фикр билдирган; 


74 
“Банкларни 
уларнинг 
тузулиши 
асосида 
ёки 
уларнинг 
функцияларига қараб турли гурухларга бўлиш мумкин. Банк 
структураси банк ишлари доирасида банк бўлимларида 
шаклланади. Банкнинг бажарадиган функцияларига қараб депозит 
ва инвестицион банклар фаолиятига бўлиш мумкин”.
21
Тижорат банклари ўз фаолияти билан бозор иқтисодиёти 
талабларига мос равишда ишлай оладиган ташкилотларни ўз 
вақтида маблағ билан қўллаш ва бундай ташкилотларни аниқлаш 
каби мухим бир вазифани амалга оширмоқда. Тижорат банклари 
кредитлаш 
жараенлари 
орқали 
мамлакат 
иқтисодининг 
ривожланишига хам жуда катта хисса қўшмоқда. Бир гуруҳ рус 
иқтисодчилари 
томонидан 
келтирилиб, 
улар 
«...тижорат 
банкларининг кредит портфели-бу кредитларни маълум белгилар 
бўйича туркумлашдир», деган фикрни олдинга сурадилар. Бу 
келтирилган таърифларни кредит портфелига берилган тўлиқ 
таъриф, деб хулоса қила олмаймиз. Чунки туркумлаш жараёни 
иккиламчи бўлиб, уни амалга ошириш учун банк аввалом бор 
кредит портфелига эга бўлиши лозим. Кредитларни туркумлаш 
бизнинг фикримизча, кредит портфелининг сифатига баҳо бериш 
учун зарур.
Шундай қилиб, тижорат банкларининг кредит портфели турли 
хил кредит рискларга асосланган, муайян мезонларга қараб 
туркумланган кредитлар миқёсидаги банк талабларининг 
йиғиндиси бўлиб, уни самарали бошқариш кредит рискларини ва 
умуман олганда банк рискларини камайтиришнинг муҳим омили 
ҳисобланади. 
Банкнинг кредит фаолияти, уни бошқа нобанк ташкилотлардан 
фарқловчи асосий мезонлардан биридир. Жаҳон амалиётида айнан 
кредитлаш билан банк фойдасининг талайгина қисми боғлиқ. Шу 
билан бир вақтда, кредитларнинг, асосан, йирик кредитларнинг 
қайтарилмаслиги, банкнинг банкрот бўлишига олиб келиши ҳам 
мумкин.
Банклар фаолиятини тўғри ташкил қилиш, уларда мавжуд 
рискларни минималлаштириш масалаларидан бири кредит 
рисклари, уларнинг сифати ва даражасини аниқлаш ва таҳлил 
21
“Commercial Banks; Types and Functions of Commercial Banks of India” by Smriti Chand, “Your Article 
Library” 2015 


75 
қилишдан иборат. 
Кредит риски деб, қарз олувчи томонидан кредит шартномаси 
шартларининг бажарилмаслиги яъни кредит суммасининг (қисман 
ёки тўлиқ) ва у бўйича фоизларнинг шартномада кўрсатилган 
муддатларда тўланмаслиги тушунилади. Кредит рискларининг 
банклар учун долзарб муаммолиги шундаки, кредит риски мавжуд 
бўлган ҳолда кредитор(банк)да қарз олувчи томонидан кредит 
шартнома шартларини, унинг ўз мажбуриятларини белгиланган 
вақтда бажара олиш имкониятига ишончсизлик ҳосил бўлади. 
Маълумки, банк амалиётида фойда асосан берилган кредитлар 
бўйича олинадиган фоизлардан ташкил топади. Қарз олувчи 
томонидан олинган кредитлар бўйича фоиз ставкасининг ёки 
кредитнинг асосий суммасининг ўз вақтида тўланмаслиги, ёки 
умуман тўланмаслиги банк фойдасининг камайиши оқибатида 
банкнинг келажакдаги маблағлари салмоғининг тушиб кетишига 
олиб келади. Шунинг учун кредиторлар улар берган 
маблағларнинг қайтиши билан боғлиқ рискларни камайтиришга 
харакат қиладилар. 
Қарз олувчи фаолиятида мавжуд рисклар даражасини 
кредитор кредит бергунга қадар, кейинчалик кредит бергандан 
кейин, ундан фойдаланиш давомида аниқлаш мумкин. Рискни 
минималлаштириш мақсадида кредитор кредит беришдан олдин 
рискни аниқлашга харакат қилади. 
Кредитларнинг белгиланган муддатда қайтарилиши қуйидаги 
қатор сабабларга боғлиқ:
- алоҳида олинган банкларда кредит бериш жараёнининг 
ташкил қилиниш даражаси; 
- ссудалар берилиши ва қайтарилиши тартибига амал 
қилиниш даражаси; 
- ссудалар ва айниқса, муддати узайтирилган ва муддати 
ўтган; ссудаларни ҳисобга олиш жараёнининг тўғри акс 
еттирилиши; 
- ссудаларнинг тўғри таснифланиши; 
- судалар бўйича эҳтимолий юқотишларга ажратилган 
заҳиралар миқдори ва бошқалар.
Кредит портфелининг моҳиятини очиб беришда қуйидаги 
омилларни инобатга олиш зарур. Булар: 


76 
- кредитлар бўйича риск даражаси; 
- кредит бериш объектлари; 
- кредитдан фойдаланиш муддати; 
- кредитнинг ҳажми ва таъминланганлиги; 
- мижознинг молиявий ҳолати, мулк шакли ва бошқалар. 
Шуларни инобатга олган ҳолда бизнинг фикримизча, кредит 
портфелига қуйидагича таъриф бериш мумкин. Банкларнинг 
кредит портфели - бу турли хил кредит рискларга асосланган 
муаъян меъзонларга қараб туркумланган кредитлар миқёсидаги 
банк талабларининг йиғиндисидир. 
Мазкур таъриф кредит портфелининг моҳиятини тўғри 
тушуниш ва таҳлил қилишга ёрдам беради. Чунки: 
- берилган 
кредитлар бўйича рисклилик даражасини 
ифодаловчи мезонлар;
- банкнинг барча берган кредитлари бўйича талаблари 
йиғиндисини ҳисобга олиш зарулиги; 
- кредитларнинг асосий меъзонлари бўйича туркумлаш 
лозимлиги ва бошқалар ўз аксини топган. 
Кредит рискининг юзага келишига қуйидаги ҳоллар: 
а) турли хил макро ва микроиқтисодий омилар, иқтисодий 
қонунилик ва меъёрлардаги ўзгаришлар; 
б) қарз олувчи ўз фаолиятида бўладиган иқтисодий ва сиёсий 
мухитдаги ўзгаришлар, салбий ҳоллар туфайли олинган кредитни 
тўлашга мос пул оқимини ташкил қила олмаслиги; 
в) кредитнинг таъминланганлиги учун олинган гаровнинг 
қиймати ва сифати бўйича тўлиқ ишончнинг йўқлиги; 
г) юқори билимга эга бўлган банк ходимлар ва мижозларнинг 
камёблиги; 
д) қарз олувчи субъектнинг махаллий ёки давлат миқёсида 
обрўсининг тушиб кетиши, унинг ишчанлик фаолиятида юзага 
келган ўзгаришлар ва бошқа сабаблар бўлиши мумкин. 
Кредит риски ташқи омилларга (бозор ҳолати билан, 
иқтисодий муҳит ҳолати билан боғлиқ) ва ички омилларга 
(банкнинг ўзининг хато фаолияти сабаб бўлган) боғлиқ бўлади. 
Ташқи омилларни бошқариш имкониятлари чекланган бўлса 
ҳам, аммо ўз вақтидаги харакатлар билан банк ушбу омилларнинг 
таъсирини юмшатиши ва йирик зарарларни бартараф қилиши 


77 
мумкин. 
Банкда кредит рискининг юзага келиши биринчидан пухта 
ишлаб чиқилган кредит сиёсати ва унда қайд этилган мижозлар 
билан 
бўладиган 
операцияларга 
тегишли 
умумий 
йўриқномаларнинг 
мавжудлигига; 
иккинчидан, 
ушбу 
йўриқномаларни ҳаётга тадбиқ этаётган банк ходимларининг 
билим даражасига ва харакатларига, яъни рискни бошқариш 
қобилияти банк раҳбарларининг омилкорлигига, ҳамда кредит 
шартномаларининг 
шартларини 
ишлаб 
чиқувчи, 
кредит 
лойиҳаларни танлаб олувчи банк ходимларининг малака 
даражасига боғлиқ бўлади. 
Ўзбекистон 
Республикаси 
кредитлаш 
тизимини 
ривожлантириш қуйидагиларга боғлиқ: 
1.Банклар ва бошқа махсус кредит институтларининг кредит 
бериш ҳажми, улар томонидан жалб қилинган кредит ресурслари 
миқдорига боғлиқдир. (1:10): 
2.Банклар томонидан кредит бериш тижорат асосига 
мўлжалланган (арзон олиб - қиммат сотиш ва маржа): 
3.Кредит бериш, олиш, қоплаш, назорат қилиш кредит олувчи 
в банкнинг келишувига яъни кредит шартномасига асосланади: 
4.Кредитлашда хозирги кунда асосий бўлиб яъни бирламчи 
бўлиб кредит субъекти, сўнг эса кредит объекти ҳисобга олинади: 
5.Кредитлаш миқдори (ҳажми) банк бўйича (потенциали) 
Марказий банкнинг иқтисодий нормативларига боғлиқдир (Н1 - 
капитал етарлиги, банк ликвидлиги, мажбурий захира миқдори, 
қайта молиялаштриш ставкаси ва бошқалар). 
Баъзи бир мижозлар кредит олиш, уни тўлдириш жараёнида 
олдинги даврдаги каби кредит объектлари бўйича ҳужжат, баъзи 
бир мижозлар эса янги усул ёрдамида кредит олиш учун харакат 
қиладилар. Буларнинг барчаси ҳозирги давр кредит бериш 
тизимига ўтиш даврини бошидан кечираётганидан хабар қилади. 
Ўтиш даврининг асосий камчиликлари бўлиб эса қуйидагилар 
ҳисобланади.
1. Турли тижорат банклари фаолияти хали ҳам эски кредит 
бериш усулларининг сақланиб қолаётганлигидир.
2. Тижорат ва махсус банкларнинг техник жиҳатдан тўлиқ 
ривожланмаганлиги, 
технологиянинг 
тўла-тўкис 
банк 


78 
операциялари жорий қилинмаганлигидир.
Ўтиш даври кредит бериш тизимининг энг муҳим хусусияти 
шуки, унда ташкилот ва аҳолини унифицирлашган усулларнинг 
кредит бериш сақланиб қолганидир.
Бу хусусиятлар қуйидагилардан иборатдир.
1. Кредит бериш тизими банкнинг корхона сифатида ўз 
ресурсларига бевосита асосланади.
2. Ҳосил бўлган кредит механизми тижорат характерига 
эгадир. Тижорат банклари ҳозирги кунда савдо корхонаси 
хусусиятларини олмокда. Уларга арзон олиб, қиммат сотиш 
принципи тўғри келишини таъкидлаш мақсадга мувофиқ 
бўлмоқда. 
3. Бугунги кундаги кредит бериш тизимининг ўзига хос 
хусусиятларидан яна бири, уларнинг нафақат ўз кредит 
маблағларига боглиқлиги, балки Марказий банк томонидан 
ўрнатиладиган 
иқтисодий 
нормативларга 
ҳам 
бевосита 
боглиқлигидир.
4. Ҳозирги давр кредит бериш тизимининг энг мухим 
белгиларидан (хусусиятларидан) яна бири уларнинг шартномага 
асосланмаганлигидир. Кредит бериш уни бошқариш даврида 
вужудга келадиган барча муаммолар шу мижоз билан тузиладиган 
шартнома орқали хал килинади. Бунда банк ва мижознинг ҳуқуқ - 
мажбуриятлари қонун, ҳамда келишув асосида белгилаб қуйилади. 
Мижоз томонидан ҳам, банк томонидан ҳам қизиқиш қолмаган 
тақдирдагина шартнома бекор қилиниши мумкин.
5. Кредит бериш тизимининг яққол ажралиб, кўзга 
ташланадиган белгиси - бу кредит бериш тизимининг объектидан 
субъектига ўтганлигидир.
6. Янги кредит бериш тизими, кредитнинг эски, аммо 
принципиал (махсус) принципларига асосланади. Яъни кредит 
бериш жараёнида унинг махсус принциплари - қайтариб 
беришлик, тўловлилик, таъминланганлик ва муддатлилик 
принципларига тўла-тўкис амал килинади.
Кредит бериш тизимининг янги замонавий белгиларидан 
кейингиси бу банклар томонидан юқори даражада кафолатланган, 
банк ссудаларини беришни ташкил қилишдир.
Кредит муносабатларида кредиторлар кредитга ёки қарзга 


79 
берилган сумманинг ўз вақтида қайтиб тўланишини ва 
мўлжалланган фоиз ставкаларини белгиланган вақтда олишни 
кутадилар. Улар рискдан қочадилар, кредит беришгача у билан 
боғлиқ риск даражаси билан қизиқадилар, уни аниқлайдилар ва 
ўзлари учун риск даражаси минимап бўлган ҳолларда кредит 
ажратиш тўғрисида ижобий хулоса қабул қиладилар. Лекин 
кредитор томонидан кутиладиган натижа ҳар доим ҳам у 
ўйлаганидек бўлмаслиги мумкин. 
Кредит 
рискини 
бошқаришнинг 
асосий 
босқичлари 
қуйидагилардан иборат.
1. Кредитнинг мақсади, яъни бошқариш стратегияси 
детерминантларини аниқ белгилаб олиш. 
2. Турли кредитларнинг даромадлилик даражаси тўғрисидаги 
тахминга эга бўлиш. 
3. Танлаб олинган воситаларнинг оқилона насбатини 
таъминлаш мақсадида тахминлар устуворлигини аниқлаш. 
4. Портфел таркибида туб ўзгаришларга сабаб бўлувчи 
омилларни доимий тарзда таҳлил қилиш ва ўрганиш. 
5. Портфел фаолиятини баҳолаш, яъни кредит рискига 
нисбатан портфелдан олинадиган даромадларга баҳо бериш. 
Кредит портфелини бошқаришда асосий ўринни алоҳида 
олинган ссудаларнинг сифатини баҳолаш меъзонларини ишлаб 
чиқиш ва улар баҳолаш асосий ўринни эгаллайди. 
Бозор иқтисоди шароитида хорижий мамлакатларда кредит 
муносабатларини ривожланиши берилган кредитлар сифатини 
баҳолаш мезонларининг кенгайишига олиб келди.
Тижорат банклари фаолиятида юқорида келтирилган риск 
турларининг барчаси учраб туради, лекин уларнинг фаолиятига 
кўпроқ таъсир қиладиган рисклар кредит риски, ликвидлилик 
риски ва фоиз ставкаси риски ҳисобланади. Тижорат банклар 
фаолиятининг асосий қисми кредитлар бериш ва шу асосда фойда 
олишга юналтирилган бўлганлиги учун улар фаолиятида бу 
рискларнинг салмоғи ҳам юқори бўлади. 
2-чизма 
Тижорат банкининг кредитлаш жараёни 
1. Кредит олиш учун ариза 
2. Мижознинг кредитга лаёқатлилиги ва кредитнинг 
самарадорлигини баҳолаш 


80 
Таснифланган кредитларнинг ҳар қайси гуруҳга кириши 
даражаси тез сотиладиган активлар ва юқори ликвид 
маблағларнинг мавжудлиги билан белгиланади.
Ўзбекистон Республикасида 2015 йил 14 июлда 2696-сон 
билан давлат рўйхатидан ўтказилган "Тижорат банкларида 
активлар сифатини таснифлаш ва активлар бўйича еҳтимолий 
йўқотишларни қоплаш учун захиралар шакллантириш ҳамда 
улардан фойдаланиш тартиби тўғрисидаги НИЗОМ" ига мувофиқ 
тижорат банкларининг кредит қўйилмалари таснифланади ва улар 
бўйича махсус заҳиралар шакллантирилади. 
Кредит портфелининг сифат даражасини таҳлил қилиш 
қуйидаги босқичлар бўйича яъни: 
1 - босқич таъминланганлик даражаси бўйича; 
2 - босқич кредитни ҳақиқий тўлаш ҳолати бўйича; 
3 - босқич риск даражаси бўйича; 
4 - босқич кредит портфелининг туркумланган кредитлар 
таркиби бўйича амалга ошириш мумкин. 
7. Кредит ва фоизларни тўлашда 
қийинчиликлар юзага келади 


81 
Бунда кредитлар юқоридаги белгиларига қараб гуруҳларга 
бирлаштирилади ва бир гуруҳ бўйича барча кредитлар йиғиб 
чиқилиб, ҳар бир гуруҳнинг ҳажми тўғрисида ахборот йиғилади, 
улар таҳлил қилинади ва якунида бутун кредит портфели бўйича 
маълумотларга эга бўлинади. 
5 - босқичда кредит портфели бўйича умумий риск 
аниқланади. Бунда ҳар бир кредит суммаси бўйича риск 
даражасига асосланилади. 
Олдинги давр билан ҳозирги кундаги банкнинг кредит 
портфели ҳолати таққослади ва салбий натижага эга бўлинган 
бўлса, унинг сабаблари аниқланади.
6 - босқич. Кредит портфели сифатига қараб етарли резерв 
фондини ташкил қилинади. 
7 - босқич. Кредит портфелининг ҳолати, таркиби, унга таъсир 
қилувчи омилларни ҳисобга олиб банкнинг келажакдаги кредит 
сиёсати ишлаб чиқилади. Бу сиёсатга: 
Кредит ресурсларини ташкил қилиш ва уларнинг қайси 
мақсадга юналтирилганлиги, қўшимча гарантиялар олиш, кредит 
шартнома-сининг бажарилиши устидан олдиндан ва кейинги 
назорат қилиш, кредитлаш жараёнини такомиллаштириш ва 
бошқалар лозим бўлади. 
Шунинг учун кредит бўлими ходими муаммоли кредит юзага 
келганини аниқлаганидан кейин қуйидаги ишларни амалга 
ошириши зарур: 
- қарз олувчининг муаммоларини таҳлил қилиш; 
- мижознинг 
молиявий аҳволи тўғрисида рахбариятни 
хабардор қилиш ва банк бошқа бўлимлар билан мижоз тўғрисида 
маслаҳатлашиши; 
- мижознинг умумий ташкилий асоси, юқори ташкилоти 
тўғрисида маълумот йиғиши; 
- кредит ҳужжатларини, кафолат, гаров, вексел, шартнома ва 
бошқаларни кўриб чиқиш; 
- муаммоли ҳолатдан чиқиш режасини ишлаб чиқиши. 
Банк фаолияти доимо рискли операциялар билан боғлиқ 
бўлгани учун, улар фаолиятида доимо муаммоли кредитлар юзага 
келади.
Кредит рискининг вужудга келиши икки асосий параметр 


82 
кредит берувчи ва қарз олувчининг ўз функцияларини қай 
даражада бажарилишига боғлиқ. Қарз олувчи томонидан 
тайёрланган кредит пакетини таҳлил қилиш ва кредит бериш 
бўйича лойиҳа тайёрлаш кредитловчи банк учун риск ва унинг 
турларини аниқлаб олиш имкониятини беради. Бу босқичда кредит 
берувчи: 
1. Қарз олувчининг иқтисодий, молиявий аҳволи, унинг 
ишчанлик, маънавий қиёфаси, ишлаб чиқариш имкониятлари, 
маркетинги, молиявий бошқаруви ва бошқаларни; 
2. Кредитга бўлган талабнинг қанчалик даражада тўғри 
асосланганлиги ва шу асоснинг корхонанинг реал иқтисодий 
ҳолатидан келиб чиққанлиги; 
3. Кредитнинг мақсади банк манфаати учун ҳам тўғри келиши 
каби саволларга тўлиқ ва аниқ жавоб олиши лозим. Агар бу 
бериладиган кредит банкнинг кредит портфели янада кўпроқ 
диверсификацияланишига олиб келса, бу банкнинг кредит 
портфели рискини камайтиради. Агар бу кредит бир тармоққа 
кредитларнинг йиғилишини кучайтирадиган, тўлаш муддати бир 
вақтда тўғри келадиган бўлса, кредит портфелининг риски ошиши 
мумкин.
Кредит рискнинг юқори бўлиши банк томонидан пул бозорига 
мурожаат қилиш ва унинг маблағларидан фойдаланишда 
еҳтиёткор бўлишига даъват қилади. Кредит рискларини таҳлил 
қилиш нафақат қарз олувчининг молиявий ҳолатини ўрганиш, 
шунингдек банкнинг ички фаолиятини яхшилаш учун зарур 
ахборотлар йиғиш имкониятини яратади. Кредитларни риск 
бўйича жиҳатларга бўлиш, уларни минималлаштириш йўлларини 
ишлаб чиқиш, банк манфаатларини ҳимоя қилиш кредит 
рискларини камайтиришга асос бўлиши мумкин. Кредит 
рискларнинг 
вужудга 
келишининг 
асосий 
сабаблари 
кредитларнинг бир соҳа, бир тармоққа кўп ажратилиши, бир 
қарздорга тўғри келувчи рискка риоя қилмаслик туфайли ҳам 
бўлиши мумкин. Кредитларни риск даражаси бўйича бўлиш 
кредит қўйилмаларнинг қайси (қанча) миқдори нормал риск ёки 
юқорида риск зонасида эканлигини кўрсатиши мумкин. 
Тижорат банкнинг кредит рискларини баҳолаш ва бошқариш 
жараёнида бир нечта умумий босқичларни ажратиш мумкин. 


83 
Булар: 
- банк кредит сиёсатининг мақсад ва вазифларини ишлаб 
чиқиш; 
-қарздорнинг молиявий ҳолатини таҳлил қилиш; 
-қарздорнинг кредитлаш тарихини, унинг алоқаларини 
аниқлаш;
-кредит шартномасини ишлаб чиқиш ва имзолаш; 
-кредитларнинг қайтарилмаслик рискини таҳлил қилиш; 
-барча ссудалар портфели бўйича қарздорнинг кредит 
мониторингини йўлга қўйиш ва узлуксизлаштириш; 
-муддати ўтган ва шубҳали кредитларни қайтариш ва гаровни 
сотиш билан боғлиқ тадбирларни амалга ошириш ва бошқалар. 
Тижорат банкнинг кредит рискларини бошқариш жараёнида 
суғурталаш усулларидан фойдаланадилар. Унда бир нечта умумий 
характерловчи босқичларни ажратиш мумкин. Булар: 
- банкнинг кредит сиёсатининг мақсад ва вазифаларини 
ишлаб чиқиш; 
- маъмурий ечимларни қабул қилиш тизимини ва кредит 
рискини бошқариш маъмурий таркибини ташкил этиш; 
- қарздорнинг молиявий ҳолатни таҳлил қилиш; 
- қарздорнинг кредитлаш тарихини, унинг алоқаларини 
аниқлаш; 
- кредит шартномасини ишлаб чиқиш ва имзолаш; 
- кредитларнинг қайтарилмаслик рискини таҳлил қилиш; 
- барча ссудалар портфели бўйича қарздорнинг кредит 
мониторингини йўлга қўйиш ва узлуклаштириш; 
- муддати ўтган ва шубҳали кредитларни қайтариш ва гаровни 
сотиш билан боғлиқ тадбирларни амалга ошириш ва бошқалар. 
Кредит рискиини бошқариш учун банк ходими ссудалар 
портфелининг сифатли таркиби ва тузилиши устидан доимо 
назорат олиб бориши керак. «Фойдалилик-риск» мунозараси 
доирасида банк ходими ўзини ортиқча рисклардан сақлаган ҳолда 
фойда нормасини чеклашга мажбур. У рискни бўлиб-бўлиб қўйиш 
сиёсатини олиб бориш, ҳамда кредитларни бир нечта йирик 
қарздорларда тўпланишига йўл қўймаслиги керак. Акс ҳолда, 
қарздорлардан бирининг кредитни тўлай олмаслиги банкнинг 
молиявий аҳволини қийинлаштириши мумкин. 


84 
Кредит риски ликвидлилик рискига ва банкнинг тўловга 
ноқобиллиги рискига, шунингдек банкнинг маъмурий-хўжалик 
ҳаражатларини қоплай олмаслиги билан боғлиқ рискларга олиб 
келиши мумкин, фоиз ставкаси риски ўзича мустақил бўлсада, у 
кредит риски ва бошқа барча рисклар занжирини чуқурлаштириб 
бориши мумкин.
Кредит портфелини суғурталашнинг асосий муаммолари ва 
уларни бошқариш қуйидагилардан иборат.
1. Кредитнинг мақсади, яъни бошқариш стратегиясининг аниқ 
белгилаб олинмаганлиги. 
2. Турли кредитларнинг даромадлилик даражаси тўғрисидаги 
тахминга эга бўлмаслиги. 
3. Танлаб олинган воситаларнинг оқилона насбатини 
таъминлаш. 
4. Портфел таркибида муаммолик кредитларнинг кўплиги. 
5. Портфел фаолиятини баҳолаш, яъни кредит рискига 
нисбатан портфелдан олинадиган даромадларга баҳо бериш. 
Банкнинг кредит сиёсатини ва кредит портфелини таҳлил 
қилишнинг асосий мақсади- ссуда бўйича асосий қарз ва у бўйича 
фоизларни ўз вақтида тўлашга эришишдан иборат. Албатта барча 
кредитлар бўйича маълум бир сабаб билан тўлай олмаслик 
шароити юзага келиши мумкин. Агар банк кредитни фақат жуда 
ишончли мижозга берадиган бўлса, унинг юқори фойда олиши 
имконияти қисқариши мумкин. Шу билан бирга агар кредитни 
тўлаш бўйича муаммолар юзага келса, бу банкка жуда қимматга 
тушуши мумкин. Шунинг учун биз олдин таъкидлаб ўтганимиздек 
банкнинг кредит сиёсати еҳтиёткорлик билан банк ресурсларини 
оқилона жойлаштириши асосида юқори фойда олиш ўртасидаги 
балансни таъминлашга қаратилагн бўлиши керак.
Банкнинг кредит сиёсати кредитлаш билан боғлиқ стратегия ва 
тактика йиғиндисидир. Кредит сиёсати бошқача айтганда, 
банкларнинг кредит рискларини камайтириш ҳамда банк 
даромадини 
оширишга 
йўналтирилган 
комплекс 
чора-
тадбирлардир. 
Банкларнинг кредит сиёсати – банкларнинг кредитларни олиш 
ва бериш борасидаги стратегия ва тактикасидир. 
Тижорат банкларининг кредит сиёсати – бу банкларнинг 


85 
кредит рискларини камайтириш ва кредит операцияларининг 
даромадлилигини кўпайтириш мақсадида амалга оширадиган 
комплекс тадбирлари мажмуасидаир. 
Банкларнинг кредит сиёсати ўз ичига қўйидаги элементларни 
олади:
- мақсадни аниқлаш ва натижада банк кредит портфелини 
шакллантириш (тури, муддати, ҳажми ва таъминот сифати); 
- кредитларни бериш, юуритиш ва қоплаш жараёнларида банк 
бўлимлари ваколатлари; 
- керакли ҳужжатлар рўйхати; 
- кредит таъминотини қабул қилиш, баҳолаш ва сотишнинг 
асосий қоидалари; 
- кредит операциялари чегаралари (лимити); 
- кредитлар бўйича фоиз ставкаларини ўрнатиш сиёсати; 
- кредит аризаларини баҳолаш услублари; 
- муаммоли (қийин) кредитларни истиқболини белигилаш 
(диагностика) ва қийин ҳолатдан чиқиш йўлларини тахлил қилиш. 
5-жадвал 
Банк кредит сиёсатини аниқловчи (белгиловчи) омиллар. 
Макроиқтисод
ий омиллар 
Мамлакат 
иқтисодиётининг 
умумий 
ҳолати. 
Марказий банк пул-кредит сиёсати. 
Хукуматнинг молиявий сиёсати 
Регионал 
(шўъба) ва тармоқ 
омили 
Худуд ва тармоқдаги иқтисодиёт ҳолати 
(банк бўлимига тегишли). 
Мижозлар тузилмаси, уларнинг кредитга 
бўлган талаби. 
Рақобатчи банкларнинг мавжудлиги. 
Банк ичидаги 
омиллар 
Банк (капитали) ўз маблағлари ҳажми 
(миқдори). 
Пассивлар тузилиши. 
Банк персонали (хизматчилари) тажрибаси 
ва қобилияти 
Банк маблағларини мавжудлиги ва уларнинг ташкилий 
тузилиши банк кредит сиёсатини олиб борилишини белгилайди. 
Кредит сиёсати банк ликвидлигига бевосита боғлиқдир. Банк 
кредит 
сиёсати 
банк 
хизматчиларининг 
кредитларни 


86 
расмийлаштириш, 
бериш 
ва 
бошқариш 
борасидаги 
ўз 
фаолиятларида 
амал 
қиладиган 
стандартлари, 
миқдори 
(параметрлари) ва жараёнларини аниқлаб беради. Банк кредит 
сиёсати одатда ёзма равишда, қатъий белгиланган ҳужжат тарзида 
расмийлаштирилади. Банк кредит сиёсати – бу тижорат банкининг 
кредит бериш маданиятини англатади. Банк кредит сиёсатини 
турли босқичларга ва омилларга боғлиқ томонлари мавжуд.
Банклар ва бошқа махсус кредит институтларининг кредит 
бериш ҳажми, улар томонидан жалб қилинган кредит ресурслари 
миқдорига боғлиқдир. 1:10 
Банклар томонидан кредит бериш тижорат асосига 
мўлжалланган (арзон олиб - қиммат сотиш ва маржа). 
Кредит бериш, олиш, қоплаш, назорат қилиш кредит олувчи 
банкнинг келишувига яъни кредит шартномасига асосланади. 
Кредитлашда ҳозирги кунда асосий бўлиб яъни бирламчи 
бўлиб кредит субъекти, сўнг эса кредит объекти ҳисобга олинади.
Кредитлаш миқдори (ҳажми) банк бўйича (потенциали) 
Марказий банкнинг иқтисодий нормативларига боғлиқдир (Н1 – 
капитал етарлиги, банк ликвидлиги, мажбурий захира миқдори, 
қайта молиялаштриш ставкаси ва бошқалар). 
Кредитлаш 
тизими 
кредитнинг 
эски 
тан 
олинган 
тамойилларига – муддатлик, қайтариб бериш, тўловлилик ва 
таъминотга асосланади.
Тижорат банкларининг кредитларни банк фаолиятида асосий 
ўрин тутган операциялардан биридир. Ўзбекистон Республикаси 
«Банк ва банк фаолияти тўғрисида» ги Қонунида банк тизимига 
тушунтириш берилганда бу ташкилот учта операцияни албатта 
амалга ошириши кераклигига урғу берилган; булардан бири кредит 
бериш операциясидир.
6-жадвал
Тижорат банклари томонидан тузиладиган кредит сиёсати 
элементлари 
Кредит 
босқичлари 
Тартибга 
солувчи 
параметрлар 
(кўрсаткичлар) ва жараёнлар 
Кредитни 
бериш бўйича 
- келгуси қарз олувчилар тури (туркуми) 
- кредитлаш турлари 


87 
бирламчи 
иш 
(фаолият) 
- кредитлаш 
жараёнинг 
миқдорий 
кўрсаткичлари (чегаралари) 
- қарз олувчини кредит олиш қобилиятини 
баҳолаш стандартлари 
- кредитларни баҳолаш стандарти 
- фоиз ставкалари 
- кредитни қайтишини таъминлаш усуллари 
- жараёнларни боришини назорат қилиш ва 
беришга тайёрлаш 
Кредитни 
расмийлаштири
ш 
- ҳужжат шакллари 
- кредитни беришнинг техник (технологик) 
жараёнлари 
- кредитни тўғри расмийлаштириш назорати 
Кредитни 
бошқариш 
- кредит портфелини бошқариш тартиби
- кредит 
шартномасини 
бажаралишини 
назорат қилиш 
- муддати ўтган кредитларни кечиктириш 
ёки янгилаш шартлари 
- қарзларни (зарарни) қоплаш тартиби 
- кредитларни бошқариш назорати 
Кредит операцияларини амалга ошириш фойдалилик 
жиҳатидан юқори даражада бўлганлиги билан ўз навбатида унинг 
рисклилик даражаси, ъни қайтарилмаслиги мумкин бўлган маблағ 
ҳажми (д) ҳалигача дунё банкларини ташвишга солиб келмоқда. 
Формула кўринишида кўрадиган бўлсак, у ҳолда[1-д] бўлади. 
Кредит операцияларини амалга оширишда бу операциянинг 
рискларини ва уларни юзага келтирувчи омилларни ўрганиш 
муҳим аҳамият касб етади. 
Кредит сиёсатида кредит портфелини шакллантириш ва уни 
бошқариш муҳим рол ўйнайди. Кредит портфели деганда банк 
тасарруфида бўлган жами кредит ресурслари тушунилади. Кредит 
ресурсларидан самарали фойдаланиш банкнинг асосий фаолияти 
тури ҳисобланиб, унинг натижасида банк даромадларнинг асосий 
қисмига эга бўлади. 
Қарз олувчи фаолиятида мавжуд рисклар даражасини 
кредитор кредит бергунга қадар, кейинчалик кредит бергандан 
кейин, ундан фойдаланиш давомида аниқлаш мумкин.


88 
Тижорат банклари фаолиятининг барқарорлиги ва рақобат-
бардошлиги уларнинг ресурсларини тўғри ташкил қилиш ва 
улардан оқилона фойдаланишга боғлиқ. Шуни таъкидлаш 
лозимки, тижорат банкларининг депозит ва кредит портфелини 
ташкил қилиш, бошқариш, уни диверсификация қилиш соҳасида 
қатор ечилмаган муаммолар мавжуд. Маълумки, бозор иқтисоди 
кенг ривожланган мамлакатларда тижорат банкларнинг кредит 
сиёсатига, уларнинг кредит портфели ва унинг сифатига, ундан 
фойдаланиш даражасига катта эътибор берилади, чунки кредит 
портфелининг тўғри ташкил қилиниши уларнинг самарали 
фаолияти кўрсатаётганидан далолат беради. 
Кредит операцияларини олиб боришда йўл қўйилган 
камчиликлар банклар даромадининг камайишига, баъзи ҳолларда 
уларнинг синиб кетишига олиб келиши мумкин. Шу сабабли 
банкларнинг кредит портфели ва унинг сифатини назорат қилиб 
бориш тижорат банкларининг самарали фаолиятининг гаровидир. 
Унинг кредит портфелини оқилона бошқариш эса кредит 
рискларини камайтиришнинг омили ҳисобланади. 
Банкларнинг кредит портфели, унинг ҳолати тўғрисида бирон 
фикр билдиришдан олдин, дастлаб кредит портфелининг 
иқтисодий моҳиятини тушуниб олишимиз лозим. Банкларнинг 
кредит портфели тўғрисидаги тушунча бизнинг амалиётимизга ва 
иқтисодий тушунчаларимиз сафига яқинда келиб қўшилган 
тушунчалардан ҳисобланади. Ўзбекистон иқтисодчилари ўртасида 
банкларнинг кредит портфели, унинг моҳияти, таркиби, унинг 
сифати бўйича таҳлили соҳасида илмий ишлар ўтказилиб, чоп 
қилинган эмас. Хорижий давлатлар иқтисодчилари томонидан 
юқоридаги мавзунинг баъзи томонларини очиб берувчи илмий 
ишлар чоп этилган. Шу сабабли банкларнинг кредит портфели ва 
уни ташкил қилиш масалалари жуда долзарб ва бахслашувни талаб 
қилувчи масалалардан бири ҳисобланади.
Тижорат банклари кредит портфелининг моҳияти тўғрисида 
мукаммал илмий ишлар ёзилмаган бўлсада, баъзи муаллифларнинг 
тадқиқотларида бу тушунчани ва унинг моҳиятига берилган 
таърифларни учратиш мумкин. Келтирилган таърифлар моҳияти 
жиҳатдан хилма хил бўлиб, улар банкларнинг кредит портфели, 
унинг иқтисодий моҳияти, таркиби, қиёсий таърифи тўғрисида 


89 
барча томонидан маъқулланган аниқ бир фикрни ифода қилмайди. 
Турли муаллифлар кредит портфелининг моҳиятини турлича 
талқин қилишади. Масалан, америкалик иқтисодчилар Крис Ж. 
Барлтон, Диана Мак Нотон кредит портфели - бу кредитларни 
туркумлашни ўз ичига олади, деб таърифлашса, бошқа бир гуруҳ 
иқтисодчилар 
кредит 
портфелини 
банкнинг 
актив 
операцияларининг йиғиндиси сифатида таърифлайдилар. 
Кредит портфелига банкларнинг актив операцияларининг 
йиғиндиси деб қараш ҳам бизнинг фикримизча тўғри эмас. 
Банкларнинг актив операциялари деб банкларнинг ўз капитали ва 
жалб 
қилган 
маблағларини 
даромад 
олиш 
мақсадида 
жойлаштириш билан боғлиқ бўлган барча операцияларга 
айтилади. 
Бир гуруҳ рус олимларининг «Банковский надзор и аудит» 
китобида - «Банкларининг кредит портфели узоқ муддатли, қисқа 
муддатли, вақти ўтган кредитлар бўйича баланс рақамидаги 
маблағлар қолдиғидан ташкил топади» деб таъриф берилган. 
Бундай таъриф бизнинг фикримизча банк маблағларини ҳисобга 
олишни энгиллаштириш, аудит учун ахборот, ҳисобот 
материалларини соддалаштириш учун қўл келиши мумкин. Аммо 
бу таъриф банкларнинг кредит портфелига берилган миқдорий 
таъриф бўлиб, унинг сифат жиҳатини ўзида акс еттира олмайди. 
Н. Соколинская «Кредит портфелини қисқа ва узоқ муддатли 
кредитлар йиғиндисидан иборат», деб таърифлайди. Бу таърифда 
асосий эътибор кредитларнинг муддатига қаратилган. Гарчи 
банклар томонидан амалга ошириладиган операциялар, айниқса, 
кредитлаш жараёнида кредитнинг муддатлилигига эътибор бериш 
ва унга риоя қилиш кредитлаш жараёнининг асосий 
тамойилларидан бири ҳисоблансада, кредитнинг фақат муддатига 
қараб тижорат банкининг кредит портфелига тўлиқ таъриф бериш 
етарли бўлмайди. Банк томонидан берилган кредитнинг 
муддатининг белгилаб қўйилиши ва унга риоя қилиниши кредит 
портфелининг сифатини аниқлашда зарур омил бўлиши мумкин. 
Кредит портфелининг сифат бўйича тавсифи кредитларнинг 
қайтарилиши ва кредит рискининг қисқартирилишини банк 
томонидан таъминланишини баҳолашда қўлланилади. 
Кредит портфели фақат нормал кредитларни эмас, балки 


90 
муддати ўтган кредитларни ҳам ўз ичига олади. Бу омилларни 
эътиборга олиш тижорат банкларининг кредит портфелини 
шакллантиришда, уларнинг фаолиятини тўғри ташкил қилишда 
катта аҳамиятга эга. Кредит рискларининг даражаси хорижий 
банклар ва бизнинг банкларимиз амалиїтида ҳам банкларнинг 
кредит 
портфелини 
ифодаловчи 
меъзонлардан 
асосийси 
ҳисобланади. Айнан шу кўрсаткичнинг даражасига қараб, кредит 
портфелининг 
сифати 
аниқланади. 
Банкларнинг 
кредит 
портфелини баҳолаш ва таҳлил қилиш банк мененжерларига ссуда 
операцияларини самарали бош-қаришга имкон беради. 
Банкларнинг кредит портфелини ташкил қилишнинг асосий 
мақсади банкнинг кредит сиёсати соҳасидаги стратегиясини ишлаб 
чиқиш, кредитларнинг сифатини таҳлил қилиш ва уни яхшилаш 
соҳасида чоралар ишлаб чиқишдан иборат. Бунинг учун банк 
берилган кредитларнинг белгиланган лимитларга мос келиши, 
кредит ресурслардан фойдаланиш самарадорлиги, кредит 
рискларни камайтириш ва кредитларнинг сифатини яхшилаш каби 
кўрсаткичларнинг ҳақиқий ҳолатини текшириб бориши зарур. 
Тижорат банкларининг кредит портфелини ташкил қилиш 
кредитлашни ташкил қилиш тамойилларига асосланган бўлмоғи 
лозим. кредитнинг муддатлилиги, унинг ўз вақтида қайтарилиши 
ва тўловлилиги кредит портфелининг барқарорлигини ва 
сифатлилигини таъминлашга асос бўлиши мумкин. 
Кредит портфелининг сифатини доимий равишда назорат 
қилиш тижорат банклари фаолиятининг самарадорлигини ошириш 
гаровидир. Уларнинг кредит портфелини оқилона бошқариш эса 
кредит рискларини камайтиришнинг асосий омилларидан 
ҳисобланади. Шунинг қайд қилиш лозимки, банкларнинг 
молиявий ҳисоботлари ва бошқа қўшимча маълумотлари улардаги 
активлар сифатининг реал ҳолатини, шунингдек кредит портфели 
бўйича мавжуд муаммоларнинг банк даромадига таъсирини акс 
еттириши лозим. Бундай маълумотларнинг юқлигий нафақат банк 
акциядорлари ёки Марказий банк ва бошқа манфаатдор 
томонларни чалғитиб қўймасдан, балки банкнинг ўзига ҳам 
рискларни бошқариш жараёнида зарар етказиши мумкин. 
Банкнинг кредит портфели ва унинг сифати тўғрисида аниқ 
маълумотга эга булмаслик, зарур ҳолларда олдиндан чоралар 


91 
кўрилмаслик натижасида муаммоли кредитлар юзага келиши 
мумкин. Муаммоли кредитлар банклардаги рискларни минимал 
даражага етказишга тўсиқ бўлиб туради.
Банкларнинг кредит портфелини ташкил қилишда: 
- кредит рисклари даражасини инобатга олган ҳолда 
кредитларнинг сифатини баҳолаш меъзонларини танлаш; 
- ва улар асосида кредитнинг сифатини баҳолаш усулларини 
ишлаб чиқиш, ссудаларнинг асосий гуруҳларини, уларнинг фоиз 
ставкалар асосида аниқлаш; 
- кредитларни тавсифлаш ( туркумлаш); 
- ҳар бир кредит гуруҳи бўйича риск фоизи даражасини 
аниқлаш; 
- ҳар бир кредит ва банк бўйича кредит рискининг абсолют 
суммасини аниқлаш; 
- тегишли маълумотлар асосида кредитлар бўйича зарарларни 
қоплаш учун етарли резерв суммасини аниқлаш; 
- коэффициентлар бўйича кредит портфелининг сифатига 
баҳо бериш; 
- кредит портфелининг таркибини яхшилаш бўйича тадбир-
чоралар ишлаб чиқиш зарур. 
Банк активларининг сифатини аниқлашга уларнинг кредит 
портфелини ўрнатилган меъёрлар асосида тавсифлаб чиқиш 
орқали еришилиши мумкин. Ўзбекистонда 1996 йил ийўлидан 
бошлаб Марказий банк тасдиқлаган кўрсатмага асосан тижорат 
банклари активларини тавсифлаш ва ссудалар бўйича юқотишлар 
бўйича резервларни ташкил қилиш амалга оширилмокда. 
Ўзбекистон Республикасининг «Марказий банки тўғрисида»ги ва 
«Банклар ва банк фаолияти тўғрисида»ги қонунга асосан 
активларни тавсифлаш, муаммоли ёки харакатсиз кредитлар 
бўйича резервларни ташкил қилиш амалга оширилмоқда.
Кредитларни таснифлаш қарз олувчининг фаолиятини 
қуйидаги мезонлар орқали баҳолашдан бошланиши керак: 
- мижознинг тўловлари тарихи; 
- тармоқнинг келажаги ва анъанавий ривожланиш усуллари; 
- корхонанинг умумий ҳолати; 
- кредитланадиган лойиханинг ҳолати ва самарадорлиги; 
- корхонанинг молиявий ҳолати; 


92 
- корхонада бошқарув ва рахбарлик сифати; 
- корхонанинг ривожланиш режаси, стратегияси ва бошқалар. 
Банкларнинг кредит портфелини қуйидаги йўналишлар 
бўйича таснифлаш мумкин:
1. Рисклар бўйича; 
2. Иқтисодиёт тармоқлари бўйича; 
3. Берилган кредитларнинг қайси мақсадга юналтирилганлиги 
бўйича; 
4. Фойдаланиш муддати бўйича; 
5. Маблағнинг ҳажми бўйича; 
6. Таъминланганлик шакли бўйича; 
7. Мулкчилик шакли бўйича. 
Кредит портфелини берилган ссудаларнинг таъминланганлик 
даражасига қараб қуйидаги турларга, яъни: 
- биринчи даражада таъминланган; 
- бошқа таъминотга эга бўлган; 
- тўлиқ таъминланмаган; 
- таъминланмаган ссудаларга бўлиш мумкин. 
Биринчи даражада таъминланган кредитлар гуруҳига тўлиқ 
таъминланган кредитлар киради Улар: 
- Ўзбекистон Республикаси хукумати кафолати; 
- Ўзбекистон Республикаси Марказий банки кафолати; 
- Ўзбекистон Марказий банки розилиги билан биринчи синф 
хорижий банклари кафолати; 
- эркин айирбошланадиган валютадаги гаров; 
- Ўзбекистон Республикаси давлат қимматли қоғозлари 
кўринишидаги гаров; 
- стандартлаштирилган қимматбаҳо металлар қуйилмалари 
кўринишидаги гаров кабилар билан таъминланади. 
Бошқа таъминотга эга бўлган ссудалар: 
- мол-мулк гарови; 
- қимматли қоғозлар кўринишидаги гаров; 
- бошқа ҳуқуқий ва жисмоний шахсларнинг кафолат хати 
кабилар билан таъминланади. 
Тўлиқ 
таъминланмаган 
кредитлар 
гуруҳига 
қисман 
таъминланган кредитлар киради (ссуда қийматининг 60%идан кам 
бўлмаган миқдорда) 


93 
Таъминланмаган ссудалар гуруҳига таъминотга эга бўлмаган 
ёки ўрнатилган тартибда расмийлаштирилмаган кредитлар киради. 
“Аксарият ҳолларда микрокредит ва микромолиялаш мазмун 
моҳияти бирдек тушунилса ҳамки, улар ўртасидаги фарқни тўғри 
тушуниб олиш лозим. Микрокредит, кредит ишлаб чиқариш 
жараёнида вужудга келса, микромолиялаш эса худди шу 
мижозларга жамғарма институтлари ва суғурта компаниялари 
орқали молиявий хизматларни кўрсатади”,- деб микромолиялаш 
институтларига иқтисодчи олимлар таъриф келтирганлар.
22
Тижорат банкларининг кредит портфелини бўлиб-бўлиб 
таснифлаш ҳам мумкин. Бу ҳолда активлар бир ва ундан ортиқ 
туркум бўйича таснифланиши мумкин. 
Муаммоли кредит таъминотга эга бўлса ва ушбу таъминотнинг 
қиймати қайтарилмаган қарз миқдоридан кам бўлса, бу ҳолда ушбу 
кредит (агар таъминот учун бозор мавжуд бўлса): 
- таъминотнинг бозор нархига тенг бўлган миқдордаги 
қайтарилмаган қарз субстандарт қарзнинг қолган қисми эса 
шуҳбали ёки ишончсиз деб таснифланади. 
Шуҳбали ёки ишончсиз деб таснифланган муаммоли кредит 
таъминотга эга бўлмаса, лекин баъзи бир аниқ омиллар асосида 
яқин келажакда қисман қопланиш эҳтимоли бўлса, у ҳолда бундай 
ссуда юқорида айтиб ўтилган қопланиш эҳтимоли бўлган қийматга 
тенг бўлган тўланмаган қарз миқдорида шуҳбали деб, қарзнинг 
қолган қисми эса ишончсиз деб таснифланади. 
Тижорат 
банки 
Бошқаруви 
қарорига 
кўра, 
кредит 
комитетининг хулосаси бўйича ва банк Кенгаши билан 
келишувига биноан ишончсиз деб топилган бешинчи синф 
кредитлари 
ссудалар 
бўйича 
эҳтимолий 
йўқотишларга 
шакллантирилган заҳира ҳисобига, заҳира этишмаган тақдирда 
31203 ҳисоб варақ «тақсимланмаган фойда» ҳисобига балансдан 
чиқарилади. 
Банкнинг кредит портфелини диверсификация қилиш юли 
билан кредит портфелини бошқариш банкнинг стратегик 
режалаштириш жараёни билан узлуксиз боғлиқ. 
Диверсификациянинг муҳим хусусиятлари шундаки: 
22
“The Microfinance Revolution; An Overview” Sengupta, Rajdeep, Craig P., “Federal Reserve Bank of St.Louis 
Review” January 2008 


94 
Диверсификация ҳамма вақт рискни ёқтирмайдиган банклар 
учун қулай келади, чунки у рискни камайтиради; 
Икки хил кредит бўйича фойда харакати қанча кам мос келса, 
рискни камайтириш ҳисобига диверсификациядан шунча кўп наф 
кўриш мумкин. 
Диверсификацияланган портфел - бу риск жиҳатдан бир-
бирига боғлиқ бўлмаган кичик кредитлар тўпламидир. 
Кредит портфелини (КП) диверсификациялаш қарзни 
тўламаслик рискини энг оддий ва арзон усул билан хеджирлашга 
ёрдам беради. Банк портфелни диверсификациялаш банкнинг 
ссуда ва депозитлари кенг мижозлар кўламига бўлиб чиқишни 
англатади. 
Қарз 
беришда 
диверсификациялаш 
банкнинг 
ссуда 
портфелида абсолют миқдор ёки ялпи тўтган салмоқни тўғридан-
тўғри чеклашни англатади. 
Кредит 
портфелини 
диверсификациялаш 
усулидан 
фойдаланишда 
банк 
кредитларини 
турли 
соҳалардаги 
компанияларга, кичик миқдорда қисқа муддатларга ва кўпроқ 
мижозларга беришни афзал кўриши лозим. 
Яна кредитларни диверсификация қилишда берилган 
кредитларнинг таъминланганлигини ҳисобга олиш юли билан 
кредитлар бўйича рискларни камайтириб, банк унинг фойда 
олишга эришиш мумкин. Кредит портфелини диверсификация 
қилиш усули тўрт асосий хусусиятни ўзида ифода қилишни 
эътиборга олиш зарур. Булар: 
биринчидан, кредитни кўп сонли, турли тармоққа таалуқли 
мижозлар ўртасида тақсимлаш; 
иккинчидан, кредитни кам миқдорда бериш ва бир мижоздан 
курилиши мумкин бўлган зарарни бошқа мижозлардан келадиган 
фойда оркали қоплаш; 
учинчидан, кредитнинг умумий ҳажмини сақлаб турган ҳолда 
қисқа муддатларга кредит бериш; 
тўртинчидан, кредитларнинг таъминланганлиги бўйича 
диверсификация ўтказиш. 
Кредитларни диверсификация қилишда кўпроқ кредитларни 
кам миқдорда кўпроқ мижозларга беришга эътибор қилиш лозим. 
3-чизма


95 
Кредит портфелини бошқариш тизими
23
Кредит риски тижорат банки кредит портфели таркиби билан 
узвий равишда боғлиқ.
Тижорат банклари томонидан бериладиган барча кредитлар 
унинг кредит портфелида уз ифодасини топади. Хорижий 
иқтисодий манбаларда; “Банк кредитлари ўзида иқтисодий ўсиш 
жараёнида янги технологияларни жалб қилиш орқали ишлаб 
чиқаришни тубдан янгилаш, кенгайтириш, янги товарлар ишлаб 
чиқариш билан ҳамда сифат даражасини янгилаш мақсадида 
ҳаражатларни қоплашда хизмат қилади”,- деб келтириб ўтилган.
24
Кредит портфелини бошқариш-мавжуд кредит ресурсларидан 
самарали фойдаланиш санъати демак, яъни самарали бошқарув 
натижасида кредит ресурслари нафақат ўзининг қийматини сақлаб 
қолади, балки сезиларли даражада даромад келтиради (инфляция 
даражасидан қатий назар).
Кредит портфелини бошқаришнинг асосий босқичлари 
қуйидагилардан иборат.
1. Кредитнинг мақсади, яъни бошқариш стратегияси 
детерминантларини аниқ белгилаб олиш. 
2. Турли кредитларнинг даромадлилик даражаси тўғрисидаги 
тахминга эга бўлиш. 
3. Танлаб олинган воситаларнинг оқилона насбатини 
23
Банк ахборотномаси 2006й.
24
“Banks” by Menzies, Sir Joseph “Collins Discovery Encyclopedies” 2005 


96 
таъминлаш мақсадида тахминлар устуворлигини аниқлаш. 
4. Портфел таркибида туб ўзгаришларга сабаб бўлувчи 
омилларни доимий тарзда таҳлил қилиш ва ўрганиш. 
5. Портфел фаолиятини баҳолаш, яъни кредит рискига 
нисбатан портфелдан олинадиган даромадларга баҳо бериш. 
Тижорат банкининг асосий стратегик мақсадга эришишида 
кредит рискини бошқариш учун тижорат банки ресурсларни 
жойлаштириш соҳасидаги учта муҳим йўналишнинг оқилона 
нисбатига эришишга харакат қилиши лозим: 
1. Кредитлаш, лойиҳавий молиялаштириш ва юридик 
шахсларнинг қимматли қоғозларга маблағ киритишини таъминлаш 
ресурсларни оқилона жойлаштиришнинг асосий йўналиши 
кредитлаш, лойиҳавий молиялаштириш ва юридик шахсларнинг 
қимматли қоғозларга маблағ киритишларини таъминлашга 
эришишлари керак. 
4-чизма 
Замонавий тижорат банкининг самарали кредит портфелини 
таркиб топтириш йўналишлари
25
Самарали кредит портфелини таркиб топтириш 
йўналишлари 
Кредитлаш, 
лойиҳавий 
молиялаштириш 
ва 
юридик 
шахсларнинг 
қимматли 
қоғозларга 
маблағ 
киритишини 
таъминлаш. 
Ресурсларни 
жойлаштиришнинг 
энг 
истиқболли 
йўналишларидан 
бири 
жисмоний 
шахсларни 
кредитлашдан 
иборат. 
Ўзбекистон 
Республикасининг 
истиқболли 
корхоналари 
билан 
узоқ 
муддатли 
ҳамкорлик қилишга 
йўналтирилган 
банкнинг инвестиция 
фаолияти 
ресурсларни оқилона 
жойлаштиришнинг 
яна 
бир 
муҳим 
йўналиши 
ҳисобланади. 
25
Иқтисодий адабиётлар материаллари асосида муаллиф томонидан тузилган. 


97 
2. 
Ресурсларни 
жойлаштиришнинг 
энг 
истиқболли 
йўналишларидан бири жисмоний шахсларни кредитлашдан 
иборат. Бу йўналиши нафақат кредит рискини диверсификация 
қилиш, балки яхши даромад кўриш имкониятини ҳам беради.
Ўзбекистон Республикасининг истиқболли корхоналари билан 
узоқ муддатли ҳамкорлик қилишга йўналтирилан банкнинг 
ресурсларни оқилона жойлаштиришнинг яна бир муҳим йўналиши 
ҳисобланиб, бундан мақсад банк қўйилмаларидан юқори 
дивидендли даромадлар олиш ва ушбу корхоналарни бошқаришга 
иштирок этишдан иборат. 

Download 2.14 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   15   16   17   18   19   20   21   22   ...   63




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling