105
минимал фоиз маржаси (Ммин) кўринишида аниқланади, яъни
харажатларни қоплаш имконини берувчи,
лекин фойда олиб
келмайдиган активлар ва пассив операциялар бўйича минимал
ставкаларни кўрсатади. У қуйидагича аниқланади:
х х 100%
бу ерда: Ах - харакатдаги банк активлари;
Хт - банк фаолиятини таъминловчи харажатлар;
Хб - банкнинг бошқа
харажатлари;
Н - кўрилаётган ҳисобот давридаги чораклар сони.
Мўлжалланаётган фоиз маржаси (Мм) - мазкур кўрсаткич
орқали банк кредит шартномасига киришдан олдин, харажатларни
қоплашгина қолмай, балки режалаштирилган
фойдани олиш
имкониятига эга бўлади, у қуйидагича аниқланади:
Мм = 0,1 ҚР + Ммин + Пмин ;
бу ерда: 0,1 ҚР - мажбурий захиралар фондини шакллантириш
билан боғлиқ жалб қилинган ресурсларга қўшимча (жалб қилинган
ресурслар қийматининг 10% и қўшилади).
Пмин - минимал рисклар бўияч банкнинг актив
операицяларининг минимал фойдалилик меъёри.
Банк актив операицяларининг минимал даромадлилиги
(Дмин) :
Дмин = ҚР + 0,1ҚР + Ммин + Пмин .
Банк бошқарувининг асосий мақсади
фоиз маржасини, яъни
даромад келтирувчи активлари бўйича фоизли даромадлари билан
унинг мажбуриятлари бўйича фоизли харажатлари ўртасидаги
фарқни бошқариш (назорат) дан иборат. Ундан ташқари
спредга,
яъни активлар бўйича олинган ўртача тортилган ставкалар билан
мажбуриятлар бўйича тўланган ўртача тортилган ставкалар
ўртасидаги фарқга эътибор қаратилади.
Фоиз ставкасини
бошқаришда ГЕП (номутаносиблик) ҳисобга олинади - у банкнинг
фиксирланган ва сузиб юрувчи ставкалардаги актив ва
пассивларининг баланслашмаганлигини кўрсатади - БА/П.
Инфляция шароитида фоиз ставкалари прогноз қилиш жуда
қийин, шунинг учун рискларни бошқаришда
банкда актив
Do'stlaringiz bilan baham: