Махсус таълим вазирлиги тошкент давлат иқтисодиёт университети


Download 2.14 Mb.
Pdf ko'rish
bet43/63
Sana03.12.2023
Hajmi2.14 Mb.
#1801105
1   ...   39   40   41   42   43   44   45   46   ...   63
Bog'liq
Банк иши ва молия асослари китоб 23 04 2021 Akmal Norov 1

kotirovka
 
ri
g'
To'
1
kotirovka
 
Teskari



185 
AҚШ ўртасидаги ҳисоб-китоблар океан тубидан ўтказилган сим 
(cабле) орқали телеграф хабарлари воситасида амалга оширилган. 
Жаҳон бозорларида асосий валюта жуфтлиги бўлиб AҚШ 
долларининг йеврога котировкаси ҳисобланади, халқаро 
муомалада унинг улуши 2001 йилда тахминан 30%ни ташкил 
қилган. Кейи
туради. 
7.4.Валюта муносабатлари ва валюта операциялари. 
Валюта билан биргаликда, ҳалқаро валюта муносабатлари 
тушунчаси мавжуд. Валюта муносабатлари - бу, валютани жаҳон 
хўжалигида функционал амал қилиш жараёнида ва ҳалқаро 
алоқалар соҳасига хизмат кўрсатувчи ўзига хос пул 
муносабатларини йиғиндисидир. Валюта муносабатлари жаҳон 
валюта тизимини асоси бўлиб хизмат қилади. Валюта 
муносабатларининг ахволи қуйидагиларга боғлиқ бўлади: 
-миллий 
ва жаҳон иқтисодиётининг ривожланганлик 
даражасига; 
-сиёсий ахволга; 
-жаҳон бозорида давлатлар аро муносабатлар борасидаги 
муаммоларга 
ва 
бундай 
муаммоларнинг 
ривожланиш 
тенденцияларига. 
Жаҳон валюта бозоридаги молиявий воситачилар нафақат ўз 
мижозларини топшириқларига мувофиқ, балки ўз ташаббуслари 
билан ва ўз манфаатларида ҳам операцияларни амалга 
оширадилар. 
Валюта муносабатларининг пайдо бўлиши, ўзгартирилиши 
ёки тугатилишининг хуқуқий асослари бўлиб, халқаро келишувлар 
ва давлатнинг ички қонун ва қоидалари хисобланади. 
“Бугунги замонавий ҳолатларда банклар фаолиятда учраши 
кузатилаётган ҳолатлардан бири бу валюта операциялари билан 
боғлиқ рискларни ташқи иқтисодий кўрсатгичлар билан узвий 
боғлиқлигидир”, деб украиналик олималар ўзларининг иқтисодий 
тахлилларида келтириб ўтганлар.
Валюта муносабатларининг ахволи қуйидагиларга боғлиқ 
бўлади: 


186 
-миллий 
ва жахон иқтисодиётининг ривожланганлик 
даражасига; 
-жахон бозорида давлатлараро муносабатлар борасидаги 
муаммоларга 
ва 
бунда 
муаммоларнинг 
ривожланиш 
тенденцияларига. 
Валюта муносабатларининг асосий иштирокчилари сифатида 
халқаро молиявий ташкилотлар, давлатлар, давлатларнинг 
резидент ва норезидент шахслари майдонга чиқади. 
Резидент шахслар – бу муайян давлат худудида яшаётган ва 
фаолият кўрсатаётган хамда шу давлатнинг фуқароси бўлган 
юридик ва жисмоний шахслардир. 
Норезидент шахслар - бу муайян давлат худудида яшаётган ва 
фаолият кўрсатаётган, лекин шу давлатнинг фуқароси бўлмаган 
юридик ва жисмоний шахслардир. Масалан, елчихоналар, 
ваколатхоналар, чет ел фирма ва компанияларининг филиаллари ва 
шу кабилар. 
Товарлар, хизматлар, капитал ва иш кучининг бир 
мамлакатдан бошқа мамлакатга пул оқими ёрдамида ўтиши бу 
ҳаракатларни йўлга қўйиш ва тартибга солишни тақозо етди. 
Тарихан олдин ҳалқаро ҳуқуқ меъёрларини ҳисобга олган, 
миллий қонунчилик билан мустаҳкамланган миллий валюта 
тизимлари вужудга келган. Миллий валюта тизими нисбатан 
мустақил бўлиб, миллий чегарадан чиқса ҳам, мамлакат пул 
тизимининг таркибий қисми ҳисобланади.(1-чизма). 

Download 2.14 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   39   40   41   42   43   44   45   46   ...   63




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling