Махсус таълим вазирлиги тошкент давлат иқтисодиёт университети
Download 2.14 Mb. Pdf ko'rish
|
Банк иши ва молия асослари китоб 23 04 2021 Akmal Norov 1
- Bu sahifa navigatsiya:
- 8-МАВЗУ. ДАВЛАТ МОЛИЯСИ ВА СОЛИҚҚА ТОРТИШ. Режа
- 8.1. Давлат молияси ва солиқлар моҳияти ва функцияси.
Назорат учун саволлар
1. Валюта муносабатлари ва уларнинг ҳуқуқий асослари 2. Валюта операциялари ва уларни бошқариш тартиби 3. Ҳалқаро молия ва капитал бозори вауларни тахлили 4. Валюта муносабатлари тизимида банкларнинг урни. 5. Халкаро валюта конунчилиги. 6. Ўзбекистон Республикасида валюта тизимини ривожланиши 200 7. Чет ел валютасида кредитлаш. 8. Халкаро хисоб-китоблар ва унинг республика тижорат банклари томонидан ишлатиладиган асосий шакллари. 9. Бозор иқтисодиёти шароитида банкларнинг валюта 10. Банкларнинг валюта операцияларидаги валюта рисклари ва уларни бошқариш. 201 8-МАВЗУ. ДАВЛАТ МОЛИЯСИ ВА СОЛИҚҚА ТОРТИШ. Режа: 8.1. Давлат молияси ва солиқлар моҳияти ва функцияси. 8.2. Солиққа тортиш тамойил ва элементлари. 8.3. Ўзбекистон Республикасининг солиқ тизими. 8.1. Давлат молияси ва солиқлар моҳияти ва функцияси. Солиқларнинг пайдо бўлиши давлатнинг пайдо бўлиши билан боғлиқ бўлганлиги учун ҳамда хозирги Ўзбекистонда ижтимоий химояланган бозор иқтисодиёти шароитида давлат уни ташкилотчиси эканлигидан солиқлар ва солиққа тортиш фани давлатнинг ута зарур бўлган хилма - хил вазифалари билан чамбарчас боғлиқ ва уларга асосланади. Давлат мамлакатда яратилган ижтимоий махсулот ишлаб чиқариш уни таксимлашнинг қонун - коидаларини ишлаб чиқади. Бу таксимлашдаги муносабат бозор иқтисодиёти шароитида пул оркали амалга оширилганлигидан давлат уни таксимлашни ҳам пул муносабатлари оркали, яъни солиқ, пул ва кредит оркали амалга оширади. Давлатнинг бундай фаолиятини ўрганиш - солиқлар ва солиққа тортиш фанининг диккат - марказида туради. Солиқлар ва солиққа тортиш фани солиқ воқеъликларини (ҳаракатларини) чуқур ўрганиш асосида зарурий хулосалар чиқариб, уларни амалиётга тадбиқ этиш йўлларини ўргатади. Солиқлар ва солиққа тортиш фани солиқ амалиётидаги энг тўғри, энг мукаммал ва энг прогрессив воқеъликларни ўрганиб, амалиёт учун худди бир дастурий амалдай ёритиб боради. Назария воқеъликларни амалиётдан олади ва яна амалиётга энг тўғри, маъқул ва илғор тажрибалар олиниб амалиётга йўл кўрсатиш учун ўргатилади. Демак, назария амалиёт учун керак ва амалиёт учун компас, барометр, йўл бошловчи вазифасини бажаради. Назариясиз амалиёт йўлдан адашган йўловчидир. Назарияни чуқур билган амалиётчи ҳар қандай ўзгаришларда ҳам ишлаб кета олади ва йўлдан адашмайди. Солиқлар ва солиққа тортиш фанини ўқитишнинг зарурлиги амалиётда йўлдан адашмаслик, кераксиз солиқлар бўйича 202 ўзгартишларга йўл қўймаслик, амалиётда истиқболли қадамлар ташлаш учун ва катта муваффакиятларга эришиш учун ҳам зарурдир. Солиқларнинг энг оддий таърифи қўйидагича: Солиқлар аҳолидан, корхоналар ва хўжалик юритувчи бошқа субъектлардан давлат (марказий ва маҳаллий ҳокимият органлари) томонидан ундириб олинадиган мажбурий тўловлардир. Солиқ ўз моҳият эътиборига кўра ижтимоий маҳсулотнинг (ялпи ички маҳсулотнинг – ЯИМ) бир қисми бўлиб, солиқ тўловчи бундан бирор-бир фойда кўриш кўрмаслигидан қатъий назар, ўз маблағларидан давлат ҳисобига мажбурий ажратмалар кўринишида акс этади. Солиқларнинг моҳиятини тушунишга ёрдам берувчи учта тавсифни келтириб ўтайлик: 1. Солиқ тўловчи пулнинг у ёки бу суммасини давлатга тўлар экан, бунинг эвазига бевосита бирон-бир товар ёхуд хизмат олмайди. Алоҳида олинган солиқ тўловчи томонидан тўланган солиқ миқдори билан у истеъмол қиладиган ижтимоий неъматлар ўртасида тўғридан тўғри боғлиқлик мавжуд бўлмайди. Худди ана шу хусусиятига кўра солиқ нархдан (товар ёки хизматларни иҳтиёрий истеъмол қилганлиги учун тўланадиган ҳақ сифатида) рухсатнома (лицензия)лар ва воситачилик йиғимларидан фарқ қилади, чунки булар мажбурий ёки иҳтиёрий тўловлар хисоблансада, бироқ ҳамма вақт ҳукумат томонидан кўрсатилган хизматдан муайян фойда (наф) кўрилиши билан боғлиқдир. 2. Солиқлар мажбурий тўловлар ҳисобланади. Солиқларнинг тўла ва ўз вақтида тўланиши учун жавобгарлик солиқ тўловчилар зиммасига юкланган бўлсада, улар иҳтиёрий эмас, мажбурий равишда тўлайдилар, давлат солиқ тўлашдан бўйин товлаганларни қаттиқ жазолайди. 3. Давлат фойдасига солиқ тўлаш орқали даромаднинг аввалдан белгилаб қўйилган, энг муҳими, қонуний тартибда кўзда тутилган қисми ундириб олинади. Кўпгина давлатларнинг, жумладан, ўзбекистоннинг ҳам қонунларида солиқларни белгилаш ва уларнинг ҳажмларини аниқлашга фақат олий қонун чиқарувчи ҳокимият ёки унинг томонидан ваколат берилган органлар ҳақлидирлар, деб 203 мустаҳкамлаб қўйган. ўзининг хоҳиш истагига қараб янги солиқлар белгилаш ёки уларнинг ҳажмларини аниқлашга ҳеч кимнинг ҳаққи йўқ. Тўловларнинг қонуний, очиқ-ойдин хусусиятга эга бўлиши солиқларнинг бош тавсифидир. Солиқларнинг бир нечта асосий функциялари мавжуд: 1. Солиқларнинг асосий функцияси фискал (лотинча fiscus сўзидан келиб чиққан бўлиб, ғазна деган маънони англатади) хусусиятга эга эканлигидир. Бу ўринда функциянинг моҳияти шундан иборатки, солиқлар ёрдамида давлатнинг молия ресурслари ҳосил қилинади ҳамда давлат фаолият кўрсатиши учун моддий шароит яратилади, ҳозирги вазиятда эса бутун бозор хўжалиги тизими ишлаб туриши учун моддий имконият вужудга келтирилади. Солиқлар орқали корхоналар ва фуқаролар даромадининг бир бўлагини давлат аппаратини, мамлакат мудофаасини, ноишлаб чиқариш соҳасининг умуман ўз даромадлари манбаига эга бўлмаган қисмини (кўпгина маданият муассасалари, жумладан, кутубхоналар, архивлар ва бошқалар) ёки лозим даражада ривожланиши таъминлаш учун ўзининг маблағи етишмайдиган тармоқларни (фундаментал кутубхона, театрлар, музейлар, кўплаб ўқув юртлари ва ҳоказо) сақлаб туриш мақсадида ундириб олиш жараёни рўй беради. Солиқларнинг яна бир муҳим функцияси иқтисодий (изга солиб турадиган) вазифани адо этишидир. Давлат солиқлар орқали ишлаб чиқариш шароитларини, товарлар ва хизматларнинг сотилишини изга солиб боради, иқтисодий фаолият учун муайян «солиқ иқлими» яратади. Солиқлар ўзининг иқтисодий функцияси орқали такрор ишлаб чиқаришга таъсир кўрсатади, унинг ўсиш суръатларини рағбарлантиради ёки пасайтиради, маблағ тўпланишини тезлаштиради ёки секинлаштиради, аҳолининг тўлов қобилияти талабини кенгайтиради ёки камайтиради. Солиқларнинг изга солиб турувчи сифатидаги функциясининг аҳамияти бозор шароитида ўсиб боради, бу даврда тадбиркорларни маъмурий қарам қилиш усуллари йўқ бўлиб кетади ёки жуда оз ҳолда қолади, корхоналар фаолиятини фармойишлар, кўрсатмалар ва буйруқлар ёрдамида идора қилиш ҳуқуқига эга бўлган «юқори ташкилот» тушунчасининг ўзи аста-секин йўқола боради. Бироқ иқтисодий фаолликни изга солиб туриш, унинг ривожланишини 204 жамият учун мақбул бўлган йўналишда рағбатлантириш зарурати сақланиб қолади. Солиқларнинг кейинги функцияси қайта тақсимлаш вазифасини бажаришидир. Давлат солиқлар ёрдамида корхоналар ва тадбиркорлар фойдаси, аҳоли даромади бир қисмини қайта тақсимлайди, бунда олинган солиқ ишлаб чиқаришга ва ижтимоий тармоқларга кўмаклашувчи соҳаларни, яъни инфратузилмани ривожлантиришга, харажатлар узоқ муддат ўтганидан кейин қопланадиган маблағ ва фонд талаб тармоқларни инвестициялашга йўналтирилади. Бюджетдан каттагина маблағ қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқаришини ривожлантиришга сарфланади, чунки бу тармоқ оқсаб қолгудек бўлса, бутун иқтисодиётнинг ҳолатига ва аҳоли турмушига катта таъсир этади. Солиқ тизимининг қайта тақсимлаш функцияси яққол кўриниб турган ижтимоий аҳамиятга эгадир. Тегишли тарзда тузилган солиқ тизими бозор иқтисодиётига ижтимоий йўналиш беришга имкон туғдиради. Масалан, Германия, Швеция ва бир қатор мамлакатларда худди шундай қилинган. Умумжаҳон тажрибасида солиққа тортишининг прогрессив ставкалари жорий этилганини, ижтимоий ҳимояга муҳтож фуқаролар солиқлардан тўла ёки қисман озод қилинганлигини кўрамиз. Худди шундай ёндашув ўзбекистон Республикасининг «Фуқаролардан олинадиган даромад солиғи тўғрисида»ги қонунида ҳам ифодасини топган. Айтайлик, солиққа тортиладиган даромад аниқланаётганида солиққа тортилмайдиган минимум миқдоридаги даромад қўшилмайди, айни пайтда ортиқча даромадлар солиққа юқори прогрессив ставкалар бўйича тортилади. Солиқларнинг функцияларини қисқача кўриб чиқиш қуйидаги хулосага келиш имконини беради: бозор иқтисодиётида солиқ молия ресурсларини жамлаш, хўжалик фаолиятини изга солиб туриш ва даромадларни ижтимоий аҳамиятга молик мақсадларга қайта тақсимлаш юзасидан муҳим вазифаларни бажарди. Пухта ишлаб чиқилган, аниқ амал қиладиган солиқ тизимисиз ижтимоий йўналишдаги самарали бозор иқтисодиёти бўлиши мумкин эмас. Download 2.14 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling