Махсус таълим вазирлиги тошкент давлат иқтисодиёт университети


Солиққа тортиш тамойил ва элементлари


Download 2.14 Mb.
Pdf ko'rish
bet47/63
Sana03.12.2023
Hajmi2.14 Mb.
#1801105
1   ...   43   44   45   46   47   48   49   50   ...   63
Bog'liq
Банк иши ва молия асослари китоб 23 04 2021 Akmal Norov 1

8.2. Солиққа тортиш тамойил ва элементлари. 


205 
Солиққа тортишнинг тўртта асосий тамойилини кўриб 
чиқайлик. Бу тамойиллар бир вақтлар Адам Смит (1723-1790 
йиллар) томонидан таърифлаб берилган эди.
Давлат фуқаролари давлат харажатларини қоплашда ўзлари 
ҳурмат муҳофазасида фойдаланаётган даромадларига мувофиқ 
тарзда қатнашишлари лозим.
Ҳар бир одам тўлайдиган солиқ аниқ белгилаб қўйилган 
бўлиши керак, бунда ўзбошимчалик кетмайди. Солиқ миқдори, 
тўланадиган вақти ва тартиби уни тўловчига ҳам, бошқа ҳар қандай 
одамга ҳам бирдай аниқ ва маълум бўлиши зарур.
Ҳар бир солиқ тўловчига ҳар жиҳатдан қулай бўлган вақтда ва 
тартибда ундирилиши керак.
Ҳар бир солиқ шундай тарзда тузилиши керакки, бунда солиқ 
тўловчининг ҳамёнидан кетадиган пул давлат бюджетига келиб 
тушадиган маблағга нисбатан ортиқ бўлишига мумкин қадар йўл 
қўйилмасин. 
Ҳозирги шароитга татбиқан олганда, солиққа тортиш самарали 
тизимининг қуйидаги тамойилларини таърифлаб ўтиш мумкин:
1. Етарлилик тамойили. Мазкур тамойилга мувофиқ солиққа 
тортиш даражаси шундай бўлиши лозимки, у давлат интилаётган 
халқ хўжалиги самарадорлигига эришишни кафолатлай олсин. 
Солиққа тортиш тизими иқтисодиёт, ижтимоий ҳимоя, мудофаа 
қобилияти ва бошқа соҳалардаги давлат сиёсатини амалга ошириш 
учун зарур бўлган молия ресурслари тўпланишини таъминласин. 
Шуни ҳам таъкидлаб ўтиш лозимки, солиқ ставкалари ўзича 
олганда солиқ юки кўрсаткичи ҳисобланмайди, чунки солиқ 
тўловчи солиқ тўлар экан, давлат томонидан бепул хизматлардан 
баҳраманд бўлгани ҳолда айни чоқда ўзининг баъзи харжатларини 
қисқартиради. Масалан, давлат умумий фойдаланиш йўлларининг 
ҳолати яхши сақланишини таъминлаш билан солиқ тўловчининг 
транспорт харажатларини камайтиради, бепул маориф, соғлиқни 
сақлашни 
таъминлаш 
билан 
ёлланма 
ходимларнинг 
харажатларини ҳам камайтирган бўлади. Шундай қилиб, тўланган 
солиқларнинг фақат хизматлар кўринишидаги талаб этилмаган бир 
қисмигина солиқ юки кўрсаткичи ҳисобланади. Хулоса қилиб 
айтиш мумкинки, етарлилик тамойили солиқ сиёсати билан қатъий 
равишда уйғунлаштиришни тақозо этади. 


206 
2. Тадбиркорлик ва инвестицияларни рағбарлантириш. Солиқ 
тизими хўжалик юритувчи субъектларни, жумладан, чет эл 
субъектларини, ишлаб чиқаришни ривожлантириш, ускуналар ва 
замонавий техналогиялар сотиб олиш учун маблағ йўналтиришни, 
яъни капитал жамғариш ва шу йўл билан техналогияларни 
такомиллаштириш, 
рақобатбардош 
маҳсулотлар 
ишлаб 
чиқаришни рағбарлантириш лозим.
3. Солиқ тизими ресурсларнинг самарали тақсимланишига 
тўсқинлик қилмаслиги ҳамда хўжаликни мустақил юритиш 
омилларини чеклаб қўймаслиги лозим. Агар солиқлар катта 
бўлгани 
учун 
тадбиркорларнинг 
ишлаб 
чиқаришни 
кегайтиришдан, бошқа турдаги иқтисодий фаолият кўрсатишдан 
манфаатдорлигига путур етказса, мамлакат халқ хўжалиги пастга 
қараб кетиши ҳавфи туғилади. Солиқлар миқдори ҳаддан ташқари 
катта қилиб белгиланса, ишлаб чақириш ҳажмлари камайиб 
кетади, бу жараён захиралар, банклардаги пул маблағларининг 
баракаси учишига, илгари тўпланган маблағларнинг ейилиб 
кетишига олиб келади. 
Солиққа тортиш, агар у, биринчидан, ишчи кучини ишлаб 
чиқариш учун талаб қилинадиган даражада сақлаб туришга зарур 
бўлган истеъмолнинг минимал ҳажмларига салбий таъсир этса
иккинчидан, 
меҳнатга 
нисбатан 
иқтисодий 
ва 
моддий 
рағбатларнинг ҳаракат доирасини торайтириб қўйса, учинчидан, 
жамғарма миқдорини камайтирса ва маблағнинг тўпланиш 
жараёнини секинлаштирса, ишлаб чиқариш имкониятларини 
ёманлаштириб юбориши мумкин. 
3.Солиққа тотишнинг адолатлилик тамойили. Адолат 
тамойилларига мувофиқ солиқлар жамият томонидан оқилона ва 
адолатли деб тан олинган умумий объектив қоидаларга биноан 
белгиланиши лозим. Солиқ солиш умумийдир. 
Солиқлар ва бошқа мажбурий тўловлар бўйича имтиёзларни 
белгилаш ижтимоий адолат принципларига мос бўлиши керак. 
Солиқлар ва бошқа мажбурий тўловлар бўйича якка тартибдаги 
хусусиятга эга бўлган имтиёзлар берилишига йўл қўйилмайди. 
Солиқлар ва бошқа мажбурий тўловлар камситиш хусусиятига 
эга бўлиши мумкин эмас ҳамда ижтимоий, ирқий, миллий, диний 
ва бошқа шу каби мезонлардан келиб чиққан ҳолда қўлланилиши 


207 
мумкин эмас. 
Горизонтал ва вертикал адолатни бир-биридан фарқланади. 
Горизонтал адолат тамойили даромад олишининг турли 
шароитларида солиқ тўловчиларга нисбатан солиққа тортишнинг 
тахминан тенг шартларини қўлланишни кўзда тутади. 
Вертикал адолат деганда, хўжалик юритишнинг бир мунча-
оғир шароитларида ишлаётган субъектлар учун солиққа 
тортишнинг бир қадар юмшоқроқ шартларини, енгил даромад 
олиш имкониятига эга бўлган субъектлар учун эса оғирроқ 
шартларини қўлланиш тушунилади. Солиқларнинг иқтисодий 
функциясини бажариш доирасида иккинчи тамойил бузилиши 
мумкин. Масалан, халқ истеъмоли товарлари ишлаб чиқаришни 
рағбатлантириш мақсадида уларни ишлаб чиқариш бўйича 
солиққа тортишда бир қадар юмшоқроқ шартлар ёки бунинг аксича 
вино-ароқ ва тамаки маҳсулотларини истеъмол қилишни чеклаш 
учун улардан олинадиган акциз солиқларнинг юқори ставкалари 
белгиланган ҳоллар ҳам бўлади. 
4. Оддийлик ва холислик. Бу тамойил солиққа тортиш 
базасини аниқлашда, солиқларни ҳисоблаб чиқишда оддийлик 
бўлишини, тақдим этиладиган ҳисоботларнинг мазмунини 
соддалаштиришни, шунингдек солиқларнинг энг муҳим турлари 
бўйича ягона ставкалар белгилашни, бериладиган имтиёзларни 
иложи борича камайтиришни кўзда тутади. Бу ўринда назарда 
тутилаётган нарса шуки, солиқларнинг иқтисодий функцияси 
доирасида бериладиган имтиёзлар якка тартибдаги хусусиятга эга 
бўлмаслиги, балки муайян фаолият турларини рағбарлантиришга, 
солиқ тўловчиларнинг мулкчилик шакли ва қайси идорага 
мансублигидан қатъи назар, маълум турдаги маҳсулотларни ишлаб 
чиқаришни кўпайтиришга қаратилмоғи лозим. Баъзи соҳаларда 
пайдо бўладиган давлат томонидан қўллаб-қуватлашга эҳтиёжни 
қондиришни бюджет-кредит сиёсати орқали амалга ошириш 
мақсадга мувофиқдир. Бунинг сабаби шуки, солиқ имтиёзларининг 
ҳаддан ташқари кўплиги қонунларни мураккаблаштириб юборади, 
тушунишни қийинлаштиради ҳамда турлича талқин қилишларга 
олиб келади, бу ҳол пировард натижада солиқ тўловчиларнинг 
солиқларга нисбатан муносабатларига салбий таъсир қилади. Шу 
билан бирга аниқ қилиб белгиланган имтиёзлар солиқ юкини 


208 
бошқа солиқ тўловчилар зиммасига ўтказиб, ижтимоий 
адолатсизлик рўй беришига олиб келади. 
5. Бошқаришга қулайлик. Самарали солиқ тизимига 
қўйиладиган муҳим талаблардан бири бошқарувга қулай 
бўлишидир. Солиқларни ундириб олишда самарадорликка 
эришиш кўп ҳолларда солиқларнинг солиқ тўловчиларга яхши 
тушунарли бўлишига боғлиқ. 
Айрим мамлакатларда солиққа тортишнинг ниҳоятда 
мураккаб тартиби амал қилади, айтайлик, шкала ва ставкалар тури, 
солиқлар рўйхати, уларни тўлаш қоидалари ва тартиблари ҳаддан 
ташқари кўп. Бунинг устига улар солиқ тушумларининг 
кўпайишига ҳеч қандай ёрдам бермайди ҳамда солииқларнинг 
рағбатлантирувчи функцияси бажаралишида роль ўйнамайди. 
6. Солиқларни йиғиш жараёнини имкон қадар арзонлаштириш. 
Мазкур тамойил давлат тамонидан ва солиқ тўловчилар томонидан 
солиқларни йиғиш учун кетадиган харажатларни мумкин қадар 
камайтиришни кўзда тутади. Бунинг учун республикамизда 
солиққа тортиш тартибини такомиллаштириш билан бир қаторда 
солиқларни мақбуллаштириш, компьютер технологиялари, солиқ 
ахборотларининг 
тўғрилигини 
бевосита 
назорат 
қилиш 
усулларини 
қўлланиш 
орқали 
солиқ 
тўловчиларнинг 
харажатларини камайтириш мақсадида давлат ҳисобидан 
сақланадиган сервис-марказлар, солиққа тортиш масалалари 
хусусида солиқ органлари тамонидан бепул маслаҳатхоналар 
ташкил этилган. 
7. Солиқ ставкаларини қиёслаш. Солиқ ставкалари бошқа 
давлатлардаги ҳудди шундай солиқларнинг ставкалари билан 
қиёсланиши, яъни минтақанинг ўзига хос хусусиятлари хисобга 
олинган ҳолда бошқа мамлакатлар билан тенг бўлган хўжалик 
фаолияти шарт-шароитлари вужудга келтирилиши лозим. Агар 
қаттиқ шартлар белгилаб қўйилгудек бўлса, бу ҳол республика 
иқтисодиётига ивестицияларни жалб қилишни мушкуллаштириб 
юборади, аксинча, енгил шароит яратилса, мамлакат бюджетига 
салбий таъсир қилади. 
Ўзбекистонда солиққа тортиш тизими ўз мазмунига кўра солиқ 
элементлари, уларни ташкил қилиш томойиллари ва усулларини 
урганади. Солиқ элементларига қўйидагилардан иборат:


209 
Солиқ субъекти –бу солиқ мунособатларида қатнашувчи солиқ 
тўловчилардир. Улар юридик ва жисмоний шахсларга бўлинади. 
Солиқ мунособатларида фақат солиқ тўловчиларгина эмас балким, 
солиқ ундирувчи (солиқчи) ҳам қатнашади. Солиқни давлат 
ундиради, яъни давлат номидан махсус ташкилот қатнашади. Бу 
ишни Давлат солиқ қумитаси бажаради. Солиқларни тўғри 
ҳисоблаш, тўлиқ тўлаш жавобгарлиги солиқ тўловчи субъектга 
юклатилади. 
1. Солиқ объекти – бу солиқ солинадиган даромад, оборот ёки 
мулк ҳисобланади. Унга фойда, иш ҳақи, қўшимча қиймат, ер, 
иморат кабилар киради. Объект доимо субъект билан боғлиқ ва 
субъектники бўлади. Солиқ субъектисиз объект бўлмайди. 
Масалан ҚҚСда объект орттирилган маҳсулот оборотидир, 
даромадга солинадиган солиқда даромад, мол-мулк солиғида мулк 
қиймати, ер солиғида ер майдони ва б.қ. 
2. Солиқ манбаи - бу субъектнинг даромадидир. Баъзи 
солиқларда даромад ва фойда ҳам объекти, ҳам солиқ манбаи 
бўлади. Лекин бошқа солиқларда объектлар ҳар ҳил, манба эса 
даромад ҳисобланади. 
3. Солиққи тортиш бирлиги- бу объектнинг ўлчов бирлигидир. 
Бу даромад солиғида сўм, ер солиғида кв.метр ва б.қ билан 
белгиланади. 
4. Солиқ ставкаси - Обеъктнинг ҳар бир бирлиги учун давлат 
томонидан белгилаб қўйилган меъёрлар солиқ ставкаси дейилади. 
Солиқ ставкалари икки хил усулда ифодаланади:қатъий ва нисбий 
ставкалар. катъий ставкалар бу пул бирлигида ифодаланган 
ставкалар бўлса (сўм ва б.қ), нисбий ставкалар фоизларда (%) акс 
эттирилади. Бозор иқтисодиётга ўтиш ва инфляция шароитида 
нисбий ставкаларни қуллаш мақсадга мувоффиқдир. Агар ставка 
сўмларда ҳисобга олинса, солиқлардан тўшган бюджет даромади 
йил охирига келиб ҳеч қандай иқтисодий аҳамиятга эга бўлмай 
қолиши мумкин. Солиқ ставкалари усулларидан ташқари, 
ўзбекистонда солиқ қонунчилиги бўйича солиқ ставкаларини 
қўйидаги турлари мавжуд: 

Пропорционал; 

Прогрессив; 

Нолли; 


210 

Регрессив ставкалар. 
Пропорционал солиқ ставкасида объект қандай бўлишидан 
қатъий назар бир хил улушдаги солиқ тўланади. Масалан; ҚҚC 
бўйича оборот 10 минг сўм бўлса ҳам, 100 минг сўм бўлса ҳам, 1 
млн сўм бўлса ҳам 20% солиқ олинади. Ёки юридик шахсларнинг 
асосий фондларини қиймати қандай бўлишиданқатъий назар 
ундириладиган мол-мулк солиғи 4 % ташкилэтади. 
Прогрессив солиқ ставкада эса даромад объекти кўпайиши 
билан солиқ ставкаси ҳам ошиб боради. Бу солиқ ставкаси 
мамлакатимизда фақат жисмоний шахслар даромадидан солиғда ўз 
ифодасини топган 
Нолли ставкалар Солиқларни ташкил этишни чет эл 
тажрибасига мослаштириш мақсадида 1998 йилдан бошлаб, ҚҚC 
бўйича яъни экспортга товарлар юборганда, қишлоқ хужалиги 
учун ёқилғи- мойлаш материаллари ва уғитлар жўнатганда ҳамда 
элчихоналар ва ваколатхоналарга товарлар ортганда солиқ тортиш 
нолли ставкада белгиланди. Шу маҳсулотлар бўйича тамомила 
солиқ тўламаслик жорий этилди. 
Регрессив солиқ ставкалар Даромад ошиб бориши билан солиқ 
ставкалари камайиб, маҳсулот ишлаб чиқаришни кенгайтиришни 
талаб этади. Четга экспорт товарлар чиқариб, қатъий валюта 
тушумига эришганлар иқтисодий жиҳатдан қизиқтирилади, яъни 
жами ишлаб чиқарилган маҳсулот сотишдан тўшган даромаддан 
озод қилинади Бу 2000 йилнинг 1 июльдан бошлаб кучга кирган. 
Юқорида келтирилган солиқ ставкалари турларини таҳлил 
қилиб нолли ва регрессив ставкалар иқтисодиётни кўтаришда 
катта аҳамиятга эга экан дейишимиз мумкин. 
Солиқ юки - тўловчининг ҳамма солиқлар ва йиғимар 
йиғиндисини бюджетга тўлашидир. Солиқ юки фойдага ёки жами 
даромадга нисбатан олинади. Мамлакат миқиёсида ҳамма тўланган 
солиқ ва йиғимларнинг ЯИМдаги солмоғи ҳам солиқ юкини 
ифодалайди. Агар солиқ тўловчи солиқларни тўғри тўлаган бўлса, 
унга солиқ юки мос келади. Лекин баъзи корхоналарда эгри 
солиқлар бўлиб, унинг ҳуқуқий тўловчилари корхона ҳисобланса-
да, солиқ юки истеъмолчи, яъни аҳоли зиммасига тушади. Охирги 
истеъмол қилувчилар аҳоли ҳисобланади. Бу ерда эгри солиқлар 
ҳисобига аҳолининг реал даромадларининг бироз бўлсада пасайиш 


211 
ҳоллари учрайди. 

Download 2.14 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   43   44   45   46   47   48   49   50   ...   63




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling