Махсус таълим вазирлиги тошкент давлат иқтисодиёт университети


 Ўзбекистон Республикасининг солиқ тизими


Download 2.14 Mb.
Pdf ko'rish
bet48/63
Sana03.12.2023
Hajmi2.14 Mb.
#1801105
1   ...   44   45   46   47   48   49   50   51   ...   63
Bog'liq
Банк иши ва молия асослари китоб 23 04 2021 Akmal Norov 1

8.3. Ўзбекистон Республикасининг солиқ тизими. 
Умумдавлат солиқлари ҳар йили қонуний тартибда 
белгиланадиган нормативлар бўйича тегишли бюджетлар ўртасида 
тақсимланади. 
Солиқлар солиққа тортиш объектига қараб бешта асосий 
гуруҳга бўлинади: 

Оборотдан олинадиган солиқлар; 

Даромаддан олинадиган солиқлар; 

Мол —мулк қийматидан олинадиган солиқлар; 

Ер майдонига қараб олинадиган солиқлар; 
Оборотдан олинадиган солиқларга қўшилган қиймат солиғи, 
акциз солиғи, божхона ва ер ости бойликлари қийматидан 
олинадиган солиқлар киради. Лекин оборот (айланма) тушунчаси 
бизнинг 
қонунчилигимиз 
бўйича 
илгаридек 
маҳсулот 
реализацияси оборотидан эмас, балки маҳсулотларни юклаб 
юборган қиймат билан ўлчанади (ККСда). Ялпи тушумдан 
олинадиган ягона солиқ ҳам оборотдан олинадиган солиқларга 
киради. 
Даромаддан олинадиган солиқларга юридик шахсларнинг 
даромадига (фойдасига), жисмоний шахсларнинг даромадига 
солинадиган солиқ, савдо ташкилотларининг белгиланган 
даромадидан 
солиқлари 
киради. 
Бу 
гуруҳ 
солиқларга 
инфраструктурани ривожлантириш солиғи ҳам киради. 
Мол-мулк қийматидан олинадиган солиқларга мол-мулк 
солиғи ва бошқалар киради. 
Ер майдонларидан олинадиган солиқларга қишлоқ хўжалик, 
товар ишлаб чиқарувчиларнинг ягона ер солиғи ва юридик 
(ноқишлоқ хўжалик) ва жисмоний шахсларнинг ер солиқлари 
киради. 
Ҳар қайси давлатнинг солиқ бўйича қонунчилигига, бошқа 
ҳуқуқий-меъёрий хужжатларига, қолаверса миллий менталитетига 
кўра солиқлар турли гуруҳларга ва шаклларга ажратилади. 
ўзбекистон 
Республикаси 
худудида 
солиқлар 
бюждетга 
тўланишига боғлиқ ҳолда икки тоифага булинади: 

Умумдавлат солиқлари; 


212 

Маҳаллий солиқлар ва йиғимлари. 
Харакатдаги 
солиқ 
қонунчилиги 
бўйича 
ўзбекистон 
Республикасида солиқларнинг 13 тури, шу жумладан 7 умумдавлат 
ва 6 маҳаллий солиқлар мавжуддир. 
Умумдавлат солиқлари бевосита давлат бюждетини даромад 
қисмини асосий манбаси ҳисобланади. Ушбу солиқлар давлат 
бюджетига тўланадиган солиқлар ҳисобланади. 
Маҳаллий солиқлар маҳаллий, вилоят, шаҳар ва туман 
бюджетига тўланиши лозим бўлган солиқ тўловлари ҳисобланади. 
Умумдавлат ва маҳаллий солиқлари 1-жадвалда келтирилган. 

Download 2.14 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   44   45   46   47   48   49   50   51   ...   63




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling