Махсус таълим вазирлиги тошкент давлат иқтисодиёт университети


Download 2.14 Mb.
Pdf ko'rish
bet60/63
Sana03.12.2023
Hajmi2.14 Mb.
#1801105
1   ...   55   56   57   58   59   60   61   62   63
Bog'liq
Банк иши ва молия асослари китоб 23 04 2021 Akmal Norov 1

10.2. 
Тақдимот
га тайёрланиш босқичлари. 
Ҳар бир спикернинг ўз услуби бўлади. Айрим презентациялар, 
масалан, маърузалар эътиборни жалб қилишга қаратилган. Катта 
аудиториялар учун мўлжалланган маърузаларда чиройли сўзлар 
кўп, деталлар эса кам бўлади. Бундай презентацияларни катта 
заллар учун мўлжалланган презентациялар, деб аташади. 
Кам сонли тингловчилар, масалан, мижозлар учун 
мўлжалланган презентациялар эса ўзгача услубда тайёрланади. 
Уларда деталлар: графика, статистик маълумотлар қўпроқ бўлиши 
керак. Бундай презентацияларнинг мақсади ишонтириш ва таълим 
беришдир. 
Айрим презентацияларда катта бир ғоя битта слайдда 
намойиш этилади ва у узоқ вақт муҳокама қилинади. Ҳар бир слайд 
катта ҳажмдаги маълумотларни ўз ичига олади. Бошқа бир спикер 


231 
маърузанинг айрим жиҳатларинигина слайдга жойлаштиради. 
Битта ғоя бир нечта слайдларга бўлиб жойлаштирилади. 
Тақдимотда қайси услубдан фойдаланган маъқул? 
Бу вазиятга боғлиқ. Лоуренс Лессиг услуби 
Lessig тренер бир нечта, баъзи ҳолларда биттагина сўз ёзилган 
слайд яратади. Бундай слайдлар одатда оқ фонга қора шрифт билан 
ёзилади. Спикер томонидан билдирилаётган фикрларга слайдда 
ёзилган сўзлар ёрдамида урғу бериш мумкин. 
Алексей 
Кептерев, 
презентациялар 
бўйича 
эксперт: 
Презентациялар инсонларга таъсир кўрсатади. Бу, презентациялар 
аудиторияни бутунлай ўзгартиради, дегани эмас. Гап сизнинг бой 
ва машҳур одамга айланишингизда эмас. Гап сизнинг бошқа 
инсонга, яхшироқ инсонга айланишингизда. Сиз кўпроқ биладиган 
ва кўпроқ тушунадиган инсонга айланасиз. 
Таъсирчан презентация, бу биринчи навбатда, қизиқарли, 
тўғри тузилган ва чиройли тақдим этилган контент. Бундай 
презентацияда тингловчи фақат бир мақсадда – слайдларни расмга 
олиш учунгина телефонини қўлига олади. Яхши тайёрланган 
презентация одамларни фикрини ўзгартиришга ёрдам беради. 
Презентацияга тайёрланишни нимадан бошлаш керак? 
Аудиторияни ўрганиш. 

Мақсадни аниқлаш. 

Материал танлаш ва ажратиш, уларни тизимли тақсимлаш. 

Презентация сценарийсини тузиш. 
Презентация тайёрлашни расм қидиришдан бошлаш катта хато 
ҳисобланади. 
Яхши 
тизимлаштирилмаган, 
мақсадсиз 
презентациялар одатда шундан бошланади. Агар презентация 
тайёрлаш учун вақт оз бўлса, умуман расм қидирмаган маъқул. 
Маъноли ва фикрни етказиб беришга ёрдамлашадиган, оқ фонга 
қора шрифт билан ёзилган матн чиройли кўринади. 
Аудиторияни ўрганиш. Презентацияга тайёрланишни биринчи 
навбатда аудиторияни ўрганишдан бошлаш керак. Тингловчилар 
қандай одамлар эканини билиш жуда муҳим. Жинси, ёши, касби, 
билим 
даражаси, 
хоҳишлари, 
қўрқув 
ва 
хавотирлари, 
интилишлари. Турли инсонларни ҳам қандайдир белгига кўра 
бирлаштириш 
мумкин. 
Тингловчиларни 
қанчалик 
яхши 
тушунсангиз, фикрларингизни уларни онги ва қалбига шунчалик 


232 
чуқур сингдира оласиз. 

Мақсадни аниқлаш. Ўзингизга ҳаққоний ва самимий жавоб 
беринг – тингловчиларингиз нимани тушунишлари, қабул 
қилишлари ва нима 
қилишларини хоҳлайсиз? Сизнинг 
маҳсулотингизни сотиб олишлари керакми? Сизни ишга қабул 
қилишлари керакми? Билим олишлари керакми? Мақсадни 
аниқлаш презентация тайёрлашда тўғри йўналишни танлашга 
ёрдам беради. 

Download 2.14 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   55   56   57   58   59   60   61   62   63




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling