Махсус таълим вазирлиги тошкент давлат иқтисодиёт университети


Download 2.14 Mb.
Pdf ko'rish
bet62/63
Sana03.12.2023
Hajmi2.14 Mb.
#1801105
1   ...   55   56   57   58   59   60   61   62   63
Bog'liq
Банк иши ва молия асослари китоб 23 04 2021 Akmal Norov 1

 
 
10.4. Слайдлар дизайни. 
Слайд дизайнларида нима бўлмаслиги керак? 
Тўлиқ текст. Инсон, бир вақтнинг ўзида ҳам ўқиб, ҳам тинлай 
олмайди. Агар слайдга кўп матн қўйилган бўлса, тингловчи матнни 
ўқиётган вақтда, спикерни умуман эшитмайди. 30 та сўз – слайдга 
қўйиладиган текст миқдорининг чегараси. 

Ранглар ва шрифтлар хилма-хиллиги. Слайдни камалакка 
айлантиришнинг кераги йўқ – икки-уч хил ранг етарли. Бир хил 
шрифтдан фойдаланган маъқул. Узоғи билан икки хил – асосий 
матн ва сарлавҳа учун. 

Бир қаторга сиғмайдиган сарлавҳалар. 

Кўп сонли элементлар. Схемалар бундан мустасно. Улар ҳам 
максимал даражада оддий бўлиши керак. 

Сифатсиз расмлар. 
Яхши презентация қандай бўлиши керак? 
Қизиқарли ном. Тақдимотга қизиқарли ном танлаш жуда 
муҳим, ҳатто китоб сотиб олаётган инсон ҳам биринчи 
навбатда унинг номланишига эътибор қаратади. Одамлар 


235 
презентацияни айнан номланишига қараб танлашади 
Сонлардан фойдаланинг. “Тақдимот қилиш тўғрисида 5 
маслаҳат”. 
1. 
Савол қўйинг. “Тақдимотга қандай тайёрланиш керак?”. 
2. 
Қўшиқ, фильм, бадиий асарларнинг номлари, улардаги 
машҳур 
ибораларни 
ишлатинг. 
“Суюнчи! 
Ўзбекистонда 
коррупцияга қарши кураш эълон қилинди”. 
3. 
Ҳаммаси ...... ҳақида”, “......., нима у?” каби усуллардан 
фойдаланинг. “Ҳаммаси “оммавий маданият ҳақида”, “Демократия 
экспорти” нима у?”. 
Дунёдаги энг яхши 15 та презентациянинг 8 тасининг 
номланишида савол қўйилган: “....қандай ишлайди?”, 
“......учун нима зарур?”, “Нима қилиш керак?” ва ҳакозо. 
Презентациянинг сирли номланиши ҳам тингловчиларда 
қизиқиш уйғотади. 
Визуаллаштириш нима учун керак? 

нутқнинг мураккаб мазмунини тушунишни енгиллаштириш; 

айтилган фикрнинг энг муҳим жиҳатларига урғу бериш; 

тушунтиришни осонлаштириш; 

айрим фикрларни тингловчиларнинг хотирасига муҳрлаш; 

элементлар ўртасидаги алоқаларни кўрсатиш. 
1. Биринчи слайдданоқ тингловчи бу презентациядан нима 
олишини тушуниши керак. Тингловчини ҳайрон қолдиришнинг 
кераги йўқ, тўғридан-тўғри кейинги жараёнда уни нима 
кутаётганини кўрсатиб берган маъқул. Ҳамма нарсага етказиш 
учун стипендияни қандай сарфлаш керак? 
2. Қизиқиш 
уйғотиш. Тингловчини қизиқтириш учун 
мотивация уйғотиш лозим. Тақдимотнинг фойдали томонини 
тушунтириш ёки интрига уйғотиш керак. Фойдаси: сиз 
стипендияни 20% ини қандай тежашни билиб оласиз, 
Интрига: 19 талабадан 9 таси стипендияларининг 20% қаерга 
кетаётганини билишмайди 
3. Тезис. Тақдимотнинг асосий мақсади, одамларга ўргатиш 
керак бўлган жиҳатлар ёритилади. 
4. Антитезис. Танганинг иккинчи томонини ҳам кўрсатиш 
лозим. Бу тингловчиларда ишонч уйғотади ва амалда учрайдиган 


236 
муаммолардан огоҳлантиради. 
Тежаш жуда қийин, чунки атрофда чиройли нарсалар жуда кўп. 
Агар ўзингизни тута олмасдан бирон нарсага пул сарфлаган 
бўлсангиз, бу қўркинчли эмас 
5. Хулоса. Ёмон презентациялар “Эътиборингиз учун 
раҳмат!” сўзлари билан тугайди. Тақдимот якунида хулоса ёки 
қисқача резюме бериш керак. Спикернинг тақдимотидан кейин 
тингловчи ҳозир нима қила олишини тушуниши керак. 
Энди сиз тежамкорликнинг уч қоидасини билиб олдингиз. 
Бугун дўконда биронтасини қўллаб кўринг 

Download 2.14 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   55   56   57   58   59   60   61   62   63




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling