Махсус таълим вазирлиги тошкент давлат иқтисодиёт университети
-МАВЗУ. ГУРУҲЛАРДА ИШЛАШ ВА ТАҚДИМОТЛАР
Download 2.14 Mb. Pdf ko'rish
|
Банк иши ва молия асослари китоб 23 04 2021 Akmal Norov 1
10-МАВЗУ. ГУРУҲЛАРДА ИШЛАШ ВА ТАҚДИМОТЛАР
ТАЙЁРЛАШ. Режа: 10.1. Гуруҳларда ишлаш ва тақдимотлар тайёрлаш нинг турлари ва шакллари. 10.2. Тақдимот га тайёрланиш босқичлари. 10.3. Тақдимот ва слайдларни тайёрлаш талаблари. 10.4. Слайдлар дизайни. 10.5. Ўзини ўзи тақдим этиш (Самопрезентация). 10.1. Гуруҳларда ишлаш ва тақдимотлар тайёрлаш нинг турлари ва шакллари. Ер юзида аҳоли сони ошиб боргани сари, турли-туман ахборотлар ҳам кўпайиб бораверади. Кун-кунга кўпайиб бораётган ахборот оқимида инсоннинг идрок қилиши, табиийки, мураккаблашади. Инсоннинг ахборотни қабул қилиш ва идрок этиш имконияти билан ахборот салмоғи ўртасида жиддий зиддият вужудга келади. Кўпайиб бораётган ахборотни қабул қилишни осонлаштириш учун уни тўғри тизимлаштириб тақдим этишни ўрганиш зарур.Тўғри тайёрланган презентация яхши тақдимот гаровидир. ЁДДА ТУТИНГ! Презентация – бу ахборотни тақдим этиш усули. Ахборот кўргазмали ва ишончли шаклда тақдим этилиши керак. Бунинг учун графика, видео ва овозли ахборотдан фойдаланилади. Асосий ғоялар кичик матнларда акс этади. Презентациядан турли мақсадларда фойдаланилади. Шунга кўра презентацияларнинг қуйидаги турларини ажратиб кўрсатиш мумкин: - Маърузаларни тўлдирадиган презентациялар. - Ўқув мақсадларида фойдаланиладиган презентациялар. - Савдо-сотиқ ва маркетингда фойдаланиладиган презентациялар. Кўргазмали ахборотни тақдим этиш шаклига кўра презентацияларни уч гуруҳга бўлиш мумкин: оддий, анимацияли ва мультимедиали. Биринчиси оддий слайдлар тўплами бўлиб, текст, расм, графикадан иборат бўлади. Тайёрлаш кўп вақт олмагани ва 230 алоҳида кўникмаларни талаб қилмагани учун бундай тақдимотлардан кўп фойдаланилади. Презентацияни мустақил тайёрлаш учун Power Point компьютер программасини ўрганиш етарли. Анимацияли презентацияларда қўшимча элемент – анимациядан фойдаланилади. Унча қийин бўлмаган эффектлардан фойдаланиш тақдимотни қизиқарли ва ёрқин чиқишига таъсир кўрсатади. Анимацион эффектлар кўп ҳолларда махсус программаларга жойлаштирилганлиги туфайли презентацияда улардан фойдаланиш қийин иш эмас. Мультимедиали презентацияни тайёрлаш эса бирмунча мураккаб бўлиб, унда графика, видео, анимация, овоз, текстдан иборат бўлган интерфаол элементлардан фойдаланилади. Презентация шакллари турлича бўлиши мумкин: аудиторияда маъруза учун , кўргазма залларида стенд шаклида, магазинда, телевидение ёки радиода ва ҳакозо. Тақдимотлар қуйидагича амалга оширилиши мумкин: - спикер томонидан ёрдамчи воситалардан фойдаланмаган ҳолатда; - спикерсиз техник воситалар ёрдамида (масалан, видео намойиши); - спикер томонидан ёрдамчи воситалардан фойдаланган ҳолатда. Download 2.14 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling