Махсус таълим вазирлиги тошкент давлат иқтисодиёт университети
Download 1.42 Mb. Pdf ko'rish
|
kitob 005f8542b19e4fa
- Bu sahifa navigatsiya:
- 3 – БОБ. ТУРИЗМ ВА МЕҲМОНДОРЧИЛИК БОЗОРИ ТУЗИЛМАСИ 3.1. Туристик талаб омиллари
Адабиётлар рўйхати
1. Komilova F.K. Turizm marketingi. o’quv qo’llanma.-T.: “Uzinkomsentr”, 2003. 2. Рўзиев С.С. Туризм маркетинги. –Т.: «Avto-nashr босмахонаси», 2006 й. монография. 3. Котлер Ф., Боуэн Дж., Мейкенз Дж. Маркетинг Гостеприимство Туризм: учебник. –М.: «Юнити-Дана», 2002. 4. И.Т.Балабанов. А.И.Балабанов. Экономика туризма –М.: «Финансы и статистика», 2000. 66 5. Сенин В.С. Гостиничный бизнес. Учебник –М.: «Финансы и Статистика», 2006. 6. Рўзиев Собиржон Саматовичнинг 08.00.13 – “Менежмент ва маркетинг” йўналишида номзодлик диссертацияси ҳимояси учун тайёрлаган диссертацияси. 67 3 – БОБ. ТУРИЗМ ВА МЕҲМОНДОРЧИЛИК БОЗОРИ ТУЗИЛМАСИ 3.1. Туристик талаб омиллари Туристик талабни мотивлаштирувчилар. Режалаштирувчи ва саноатчи туристик ғояларга эга бўлса, талабнинг асосий мотивларини тўғри англаши зарур. Саёҳатни мотивлаштирувчи (турткиловчи) 4 туристик омил аниқланган: 1. Табиий (ёки физиологик) мотивлар. Дам олиш ҳамда табиий хизматга бўлган эҳтиёж таътил олиш учун бош сабаб бўлади ва саёҳатни баҳолашда, овқатланиш, ичимликлар ва шинамлик бош мезон бўлади. 2. Маданий мотивлар. Чет эллар ва уларнинг урф одатларини ўрганиш истаги билан боғлиқ. 3. Ижтимоий мотивлар.Ўз ичига дўст қариндошларникига ташриф буюриш, бизнес ҳамкорлари билан конференциялар учрашиш ҳамда обрўй ва эътибор билан боғлиқ бўлган эҳтиёжни қондиришни олади: Хитойга бўлган дастлабки турларда маданий ва ижтимоий мотивларни кўриш мумкин эди - бунда зиёли ва эътиборли шахслар нафақат илгари ҳамма учун ёпиқ бўлган жамиятда бўлиш юзасидан мусобақалашишга, балки буюк номаълумликда биринчилардан бири бўлиб бўлиш обрўйи учун курашишган. 4. Фантастик мотивлар. Бу мотивлар саёҳатга бўлган талабнинг муҳим элементларидан бўлиб, талабнинг индивидуал томонини кўрсатади. Данннинг фикрича «таътиллар моҳиятан фантазияга» асосланади. Саёҳатлар амалга оширилишидан олдин бу ҳақида кўп фантазиялар қилинади. Данн фантазиянинг 2 турини очиб берган: а)Anomic б)Ego-enhancement. а) Anomic (аномик) фантазиялар (қочиш) – бунда оддий шаҳар фуқароси кундалик ҳаётининг бир хиллиги, зерикарлигидан чиқиб кетишни хоҳлайди. б) Ego-enhancement (ўз-ўзини улуғлаш) ҳақиқий еки тасаввурдаги шаштли авантюрали фаолият орқали ўз-ўзини психологик қўллаб-қувватлаш. 68 Афзалликларнинг туристик талабга таъсири. Бундай мотивларни саёҳатга айлантириш учун қўл остида мавжуд бўлган шарт-шароитлар, имкониятлар тўғрисида билим талаб этилади. Афсуски, кўпчилик дунё аҳолиси истеъмолчи ва географ сифатида нўъноқдир, улар ҳаққоний дунё ҳақида кам ахборотга эга ва нотўғри тасаввурларга эга. Бу тасаввурлар уларнинг тафаккурига боғлиқ бўлади. Фан шуни кўрсатадики, баъзи жойлар бошқа ёмонроқ жойларга қараганда қулайроқ деб тасаввур қилинади, ва бу тасаввур анчагача сақланиб туради. Одамларнинг бундай тасаввурларини таснифлашда устун бўлган омиллар асосан нархлар, иқлим, манзара, шахсий хавфсизлик, санитария ва санитария ҳамда манзилдаги инфратузилма билан боғлиқ бўлиб, булар одамларнинг туристик объектларни танлашига таъсир этиши мумкин. Дам олиш жойларини ва усулларини билиш 3 муҳим элемент билан шартланган: 1. Индивид шахсиятига боғлиқ бўлган индивидуал афзалликлар. Бу қониқишни ўзига хос йўлларини излашга йўналтиради; шахсни круиз лаззатини топиб кўришга ёки ўз кучи, санъати, қобилияти ва чидамини бирор тоғни забт этишда синаб кўришга чақиради. 2. Афзалликлар илгариги таътил таассуротлари билан ҳам белгиланиши мумкин. Бунда яхши қониқиш тажрибаси темпи уни яна қайтадан давом эттиришга ундайди ва балки, янада хавфлироқ, кучлироқ интилишларга чақиради. Баъзи олимларнинг фикрича бу афзалликлар туристнинг туристик объектга ўзича берган имижига боғлиқ бўлади. 3. Шов-шув ва миш-мишлар. Унда туристик объект тўғрисидаги ахборот ўртоқлар қариндошлар ҳамда воситачи саёҳат агентликларидан олинади. Ҳендерсон ва Войландларнинг назарияларига кўра ахборот дастлаб оммавий ахборот воситалари ва нашриётлардан ижтимоий фикрнинг етакчи шахсларига ўтади, сўнг улардан бошқа аҳолига қараб оқади. Ижтимоий 69 фикрни шакллантирувчи етакчи шахслар икки хил бўлади: иноваторлар ва таъсир этувчилар. Туристларнинг кутишлари ва туристик имиж. Мотивлаштивлаштирувчилар ҳамда афзалликлар ҳар бир туристик объектнинг имижини шакллантиради. Бу имиж шахсни туристик объект билан боғлаган ишончни, ғоя ҳамда тасавурлардан келиб чиққан бўлиши мумкин. Туристлар туристик объектнинг танлаётган жараёнларида туристик объектнинг потенциали, нархлар ҳамда шинамликга эътибор беришади. Ўз имижини шакллантиришда ҳамма сайеҳларга бир хилда мос кела олмасликни англаган ҳолда кўпчилик туристик объектлар ўзларини оммавий дам олишга мўлжалланган курортлар; тоза ҳавода дам олиш истовчилар учун мўлжалланган жой; кечки фаол ҳордиқ чиқарувчилар учун мўлжалланган жой сифатида кўрсатишга ҳаракат қилади. Download 1.42 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling