Махсус таълим вазирлиги тошкент давлат иқтисодиёт университети


-чизма. Маҳсулот ва хизматда ишлаб чиқариш билан истеъмолнинг ўзаро


Download 1.42 Mb.
Pdf ko'rish
bet22/74
Sana25.01.2023
Hajmi1.42 Mb.
#1122725
1   ...   18   19   20   21   22   23   24   25   ...   74
Bog'liq
kitob 005f8542b19e4fa

2-чизма. Маҳсулот ва хизматда ишлаб чиқариш билан истеъмолнинг ўзаро 
боғлиқлиги 
Хизмат истеъмоли ва ишлаб чиқариш жараёнига харидорни жалб 
қилиш, сотувчи нафақат нима ишлаб чиқариш, балки қандай ишлаб чиқариш 
ҳақида қайғуриши кераклигини билдиради. Асосий маънони иккинчи масала 
эгаллайди. Шунинг учун тўғри танлаш ва мижозлар билан шартнома тузувчи 
шахсларни ўқитиш, хизмат кўрсатиш сифатини таъминлаш ва харидорнинг у 
ёки бу фирмага нисбатан ишончини вужудга келтириш учун зарурдир. 
Бундан ташқари харидор сотувчининг хизматини ўзига хос эксперт сифатида, 
у кимнинг билими ва профессионал маҳоратига суянаётганлигини тез-тез 
кузатиб боради. Бу маънода доим сотувчи хизмати унинг бир қисми бўлиб 
қолади.
Ишлаб чиқариш ва истеъмол узлуксизлигининг муқаррар натижаси 
хизматнинг сифат ўзгарувчанлиги ҳисобланади. Хизмат сифати ким, қаерда 
ва қачон уни тақдим этишига боғлиқ. Масалан, бир меҳмонхонада сервис 
хизматининг сифати юқори, бошқасида эса пастроқ. Меҳмонхонанинг бир 
Ишлаб чиқариш 
Истеъмол 
Сотиш 
Сақлаш 
Маҳсулот 
Хизмат 
Сотиш 
Бир вақтнинг ўзида 
ишлаб чиқариш ва 
истеъмол 


62 
хизматчиси хушмуомала ва дўстона, бошқаси эса қўпол ва илтифотсиз. 
Ҳатто, ўша яхши хизматчи ҳам иш куни давомида хизматларни ҳар хил 
бажаради.
Хизматнинг ўзгарувчанлигига икки гуруҳ омиллар катта таъсир 
кўрсатади. Биринчи гуруҳ бевосита корхонадаги шахслар билан ишлашга 
боғланган. Демак, хизмат сифатининг ўзгарувчанлиги ишчилар малакаси 
юқори эмаслиги, уларни ўқитиш машғулотларининг сустлиги, маълумот ва 
муомала жиҳатларининг етишмаслиги, шахсларнинг ишлашида тегишли 
назоратнинг йўқлиги билан боғлиқ бўлиши мумкин. Иккинчиси, хизмат 
ўзгарувчанлигининг муҳим негизи – харидорнинг ўзи, истеъмолчининг 
талаблари билан мувофиқ хизматнинг индивидуаллик даражаси юқорилиги, 
яъни унинг нодирлиги билан боғлиқ. Бир вақтнинг ўзида бу истеъмолчи 
ҳатти-ҳаракатини тизимли, ҳар томонлама ва пухталик билан ўрганиш 
зарурлигини талаб қилади. Натижада хизмат кўрсатувчи корхонада 
истеъмолчилар талабини бошқариш ёки мижозлар билан ишлашда руҳий 
томонларини ўрганиб олишга имконият яратади. 
Хизмат ўзгарувчанлигини пасайтириш учун стандартлашган хизмат 
кўрсатиш ишлаб чиқилади. Хизмат кўрсатиш стандарти – ҳамма ишлаб 
чиқилган операцияларнинг белгиланган сифат даражасини кафолатлашга 
чақирувчи, мижозларнинг хизмат кўрсатишдаги қоидаларини бажариш учун 
керакли комплекс, ҳартомонлама мажбуриятдир. 
Масалан, машҳур авиакомпаниялардан бирида хизмат кўрсатиш 
стандарти қуйидаги кўринишда бўлганди: 

буюртма қўнғироқларига 20 секунддан сўнг жавоб бериш лозим; 

йўловчиларнинг 85% и 5 минутдан ортиқ навбатда турмаслиги керак; 

рейслар вақти жадвалдагидан 5 минутдан ортиқ бўлмаган вақтга ўзгариши 
мумкин; 

самолёт қўнгандан сўнг эшиклар 70 секунддан сўнг очилиши керак; 

салонда ҳар доим зарурий журналлар заҳираси мавжуд бўлади.


63 
Қоидаларга қунт билан риоя қилиниши йўловчилар афзал кўрадиган 
фирмалардан бири бўлишига олиб келади. Хизмат кўрсатишнинг асосий 
хусусияти сақланишга қобилиятсизлиги ҳисобланади. Хизмат кўрсатишни 
келажакда сотиш учун сақлаб қўйиш мумкин эмас. Агар талаб таклифдан 
ошиб кетса, масалан, дўкондаги маҳсулотни омбордан олиш каби, вазиятни 
ўзгартириб бўлмайди. Бошқа томондан, агар хизмат кўрсатиш қудрати уларга 
бўлган талабдан ошиб кетса, фойданинг йўқотилишига олиб келади. Хизмат 
кўрсатишнинг сақланмаслиги талаб ва таклифни тенглаштириш бўйича 
махсус 
чоралар 
кўрилиши 
зарурлигини билдиради. Бу 
қаторга 
қуйидагиларни киритиш мумкин: 

табақалашган нархларни ўрнатиш; 

чегирмаларни қўллаш; 

олдиндан бериладиган буюртмалар тизимини киритиш; 

хизмат кўрсатиш тезлигини ошириш; 

шахслар функцияларини бирлаштириш. 
Маркетинг тадқиқотлари асосида хориж авиакомпониялари томонидан 
талабнинг камайиш ва кўтарилиш даврлари белгиланган; кўтарилиш 15 
июндан 30 сентябргача ҳамда дам олиш кунлари кузатилган, камайиш эса 
бошқа даврларга тўғри келган. Бу талабнинг пасайиш давридаги саёҳатлар 
учун рағбатлантириш тизимини ишлаб чиқишга ёрдам берди. 
Чипталарга энг арзон нархлар пасайиш даврида белгиланган. Янги йил 
байрамларида улар ўртача 10%га оширилади. Ҳафтанинг ўрталарида 
чипталар дам олиш кунларига нисбатан арзонроқ. Талабни ўзгартириш учун 
дам олиш кунларидан бошлаб “якшанба қоидаси” амал қилади. Бунга 
мувофиқ, йўловчилар келаси душанбада имтиёзли қайтиш чиптасидан 
фойдаланиши мумкин. Бошқа вазиятларда улар нархнинг тўлиқ таърифи 
бўйича тўлашлари керак.
Хизмат кўрсатишнинг кўриб чиқилган хусусиятлари (номоддийлик, 
ишлаб чиқариш ва истеъмол узлуксизлиги, сифат ўзгарувчанлиги, сақлашга 


64 
ноқобиллиги) сотиб олиш таваккалчилигини оширади ва уни баҳолашни 
қийинлаштиради. Хизмат кўрсатиш соҳасидаги таваккалчилик қобилияти 
тадқиқотларини истеъмолчиларнинг моддий шаклдаги маҳсулотларни сотиб 
олиш бўйича таққослаш, уларни қабул қилишдаги таваккалчилик ва хизмат 
кўрсатиш ўзгарувчанлигини тушуниб етишларини кўрсатади. Хизмат 
кўрсатувчи ташкилот бу каби таваккалчиликларга эътибор бериши ва уларни 
камайтириш бўйича чоралар кўриши лозим. Бу нафақат доимий 
мижозларнинг кўпайишига, балки қўшимча сотиб олувчиларни жалб 
қилишга ёрдам беради. 
Шундай қилиб, хизмат кўрсатиш бозорининг хусусияти, хизмат 
кўрсатиш хусусияти ва истеъмолчилар томонидан унинг қабул қилиниш 
хусусияти – соҳада маркетинг хусусиятини англатади. Хизмат кўрсатиш 
маркетингининг асосий вазифаси – мижозларга корхона ва унинг хизматини 
баҳолашга ёрдам беришдир. 

Download 1.42 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   18   19   20   21   22   23   24   25   ...   74




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling