Махсус таълим вазирлиги тошкент давлат иқтисодиёт университети


Сегментлаш мезонлари(белгилари)


Download 1.42 Mb.
Pdf ko'rish
bet30/74
Sana25.01.2023
Hajmi1.42 Mb.
#1122725
1   ...   26   27   28   29   30   31   32   33   ...   74
Bog'liq
kitob 005f8542b19e4fa

4.2. Сегментлаш мезонлари(белгилари) 
Белги – бозорда берилган сегментни белгилаш усули. Турли 
муаллифлар томонидан таклиф этилаётган ва туристик фаолият амалиётида 


83 
фойдаланилаётган бозорни сегментлаш белгилари, кўп жиҳатдан ниҳоят 
даражада ўзаро ўхшашдирлар. Шу ерда қайд этиб ўтиш керакки, 
сегментлашга бўлган бирор бир универсал ёндашув мавжуд эмас. Шу 
сабабли белгиланган бозорда талаб ва таклифнинг ўзига хос томонларини 
ҳисобга олган ҳолда бир неча белгилар асосида (бир вақтнинг ўзида бир ёки 
бир неча) сегментлаш вариантларидан фойдаланиш мақсадга мувофиқ 
бўлади. 
Туризмда сегментлашнинг асосий белгилари: 

географик; 

демографик; 

ижтимоий-иқтисодий; 

психографик;

хулқий (ҳатти-ҳаракат, яшаш тарзи). 
Бозорни 
географик 
белгилар 
бўйича 
сегментлаётганда 
истеъмолчиларнинг у ёки бу ҳудудда яшашлари билан белгиланадиган бир 
хил ёки ўхшаш афзалликларини кўзда тутмоқ лозим бўлади. Географик 
сегмент сифатида қандайдир тарихий, сиёсий, миллий ёки диний бирликка 
эга бўлган бутун бир мамлакат, мамлакат гуруҳлари кўриб чиқилиши 
мумкин. 
Демографик 
белгилар 
(истеъмолчиларнинг 
жинслари, 
ёши, 
оилаларидаги аъзолар сони) етарлича қўлланилаётган белгилар қаторига 
киради. Бу уларга берилган тавсифларнинг ҳаммабоплиги, уларнинг вақт 
жиҳатдан барқарорлиги ҳамда улар ва талаб ўртасида яқин ўзаро алоқанинг 
мавжудлиги билан шартланади. 
Шундай қилиб, ёш белгилари бўйича туристик бозорнинг турлича 
туристик маҳсулот таклиф этилиши лозим бўлган қуйидаги сегментларини 
белгилаб олиш мумкин: 

ўзлари ҳамда ота-оналари билан саёҳат қилувчи болалар (14 ёшгача); 

ёшлар (15-24 ёш); 


84 

асосан, оилалари (болалари) билан саёҳатга чиқувчи, нисбатан ёш, 
иқтисодий фаол кишилар (25-44 ёш); 

асосан, фарзандларисиз саёҳат қилувчи ўрта ёшдаги иқтисодий фаол 
кишилар (45-60 ёш); 

"учинчи ёш" гуруҳига кирувчи туристлар (60 ёш ва ундан юқори). 
Биринчи сегмент болалар туризмига тааллуқли. Болаларнинг туристик 
ҳатти-ҳаракатлари (хулқ-атвори), асосан, ота-она ва бошқа катта ёшдаги 
кишилар қарорларига боғлиқ бўлади. Шунингдек, болалар туристик 
хизматларнинг баҳоланиши нуқтаи назаридан алоҳида гуруҳни ташкил 
этишадики, уларга нисбатан имтиёзли нархлар ёки текин хизматлар (масалан, 
жойлашиш, кўнгил ёзиш) тақдим этилади. 
Туризм бозорининг муҳим сегменти - ёшлар, шинамлик даражаси 
пастроқ бўлган жойлашиш, транспорт воситаларида арзон саёҳат қилиш, 
кечки дам олиш (барлар, дискотекалар, дискуссия клублари, қизиқишлар 
бўйича учрашувлар, лотореялар, конкурслар ва бошқалар) кабиларни афзал 
кўрадилар. Ёшларнинг мулоқот ва ўрганишга бўлган интилишлари ҳамда 
бўш вақтларининг кўплиги (масалан, таътиллар) туфайли бу сегментга юқори 
даражадаги туристик фаоллик хос бўлади. 
25-44 
ёшлар атрофидаги истеъмолчилар сегментига оилавий 
туризмнинг устунлиги хос. Бунинг натижасида болалар ўйин майдончалари, 
болалар бассейнлари ва бошқалардан фойдаланиш имкониятларини кўриб 
чиқишга тўғри келади. Бу айниқса курорт жойларга хос. 
45-60 ёшли истеъмолчилар сегментига асосан иқтисодий фаол 
инсонлар хос. Уларнинг туристик ҳатти-ҳаракатларига болаларининг истак-
хоҳишлари, эҳтиёжлари ва қизиқишлари таъсир ўтказмайди. Ушбу ёшдаги 
туристлар 
шинамлик 
ва 
қулайликка, 
ўзларининг 
профессионал 
қизиқишларига мос келувчи жойлар билан танишиш ҳамда мазмунли саёҳат 
дастурларига юқори талаблар қўядилар. 


85 
Ушбу сегментларга нисбатан туристик хизматларни лойиҳалаштириш 
жараёнида, ўрта ёшлилар иқтисодий фаол гуруҳ эканлигини инобатга олиб, 
иш олиб бориш лозим. Яъни, уларнинг туристик саёҳатни амалга ошириш 
истаклари ўз муҳитларини ўзгартириш билан боғлиқ бўлган эҳтиёждан келиб 
чиқади. Меҳнат таътиллари ва мактаб таътилларининг бир даврга тўғри 
келиши истеъмолчиларнинг мазкур сегментини туризмнинг мавсумийлигига 
асосий сабаб бўлди. 
Шунинг билан бирга кўпчилик мамлакатларда таътилни икки қисмга 
бўлиш умумий тенденцияга айландики, бу йил давомида саёҳатни икки 
марта: бири ёзда, иккинчиси қишда амалга ошириш имконини беради. 
Бундан ташқари, туристик саёҳатларни нафақат таътиллар давомида, балки 
байрам кунларида ҳам амалга ошириш мумкин бўладики, улар (байрам) дам 
олиш кунлари билан биргаликда туристик саёҳатни амалга ошириш учун 
зарур бўлган "бўш вақт блокини" ҳосил қиладилар. Бундай қисқа саёҳатлар 
(масалан, "қишдан-ёзга" тамойили бўйича)нинг сони йил сайин ортиб 
бормоқда. 
Бундай турдаги "блиц саёҳатлар" иштирокчилари учун саёҳат масофаси 
тўсқинлик қила олмайди. Саёҳатнинг асосий мақсади – муҳитни, 
таассуротларни бирданига ўзгартириш, иложи борича кўпроқ нарсани 
кўришдир. Бундай гуруҳлар учун қабул қилиш лойиҳаси 2-4 кун ичида 
бошқа дунё (олам)ни билиш шиори остида ишлаб чиқарилиши зарур. У 
туристларгаэнг кўп (максимал) даражада ахборот олиш имконини берувчи
ниҳоятда жадал суръатли бўлиши керак. 
Дастур ичига, шунингдек (ёки тур нархи ҳисобидан ёки қўшимча ҳақ 
эвазига), кечки тадбирлар ҳам киритилиши лозим. Бундай дастур 
туристларда 2-4 кунлик саёҳатни эмас, балки бир ой давомида давом этган 
саёҳат (улар шунчалик кўп нарсани билишди ва кўришди) таассуротини 
қолдириши керак. 


86 
"Учинчи ёш" туризми нафақат шинамлик талаб этади, балки хизмат 
кўрсатувчи ходимлар томонидан юқори даражали эътибор билдирилишини, 
малакали тиббий ёрдам олиш имкониятини, ресторанларда парҳез 
овқатларнинг ҳам бўлишини, тинч жойларда жойлашган меҳмонхоналарда 
ўрнашиш имкониятлари бўлишини ҳам талаб этадилар. 
"Учинчи ёш" гуруҳига кирувчи туристлар туризмининг ўзига хос 
томони шундаки, унда яққол даражада намоён бўладиган мавсумийлик 
мавжуд эмас ва аксинча, бундай туристлар дам олиш саёҳатларига 
чиқаётганда туристик мавсумнинг чўққисидан (июл, август) қочишга ҳаракат 
қилишадики, чунки бу йилнинг энг иссиқ вақтига тўғри келади (мавсум 
чўққисида меҳмонхоналарда одам кўп бўлади, қарияларга эса одам кам 
бўлиши кўпроқ ёқади). 
Улар мулойим иқлимни "бахмал мавсумни" афзал кўрадилар. 
Шунингдек, "Учинчи ёш" гуруҳига кирувчи туристлар туристик саёҳат 
вақтини танлашда таътил даври билан чегараланиш муаммоси учрамайди. 

Download 1.42 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   26   27   28   29   30   31   32   33   ...   74




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling