Махсус таълим вазирлиги тошкент давлат иқтисодиёт университети


-жадвал  Коҳен модели (когнитив-норматив)


Download 1.42 Mb.
Pdf ko'rish
bet38/74
Sana25.01.2023
Hajmi1.42 Mb.
#1122725
1   ...   34   35   36   37   38   39   40   41   ...   74
Bog'liq
kitob 005f8542b19e4fa

9-жадвал 
Коҳен модели (когнитив-норматив) 
 
Шакли 
Талаблари 
Манзилга таъсири 
Замонавий 
муҳожир-
лик 
Экзистен
циал 
Кундалик дунёвий ҳаётдан чиқиш 
ҳамда маънавий озиқланиш учун 
«танланган марказ»га қочиш 
Жамоага бирлашган кам 
сонли иштирокчилар, 
маҳаллий ҳаётга кам 
таъсир этади 
Экспери-
энтал 
Альтернатив ҳаёт кечириш 
усулларини излаш ҳамда 
бошқаларнинг ҳаққоний ҳаётига 
қўшилиш 
Манзилларга қўшилиб 
кетади, чунки сони ва 
ғоялари кам 
Экспери-
ментал 
Бошқалар ҳаётининг мазмунини 
кўриш, ҳақиқий ҳаётдан ҳузур 
олиш 
Маҳаллий маданиятни 
кўрсатувчи баъзи бир 
воситаларни талаб этади, 
таъсири кам 
Роҳат 
кўриш 
учун 
изланиш 
Ҳордиқ 
чиқариш 
Кундалик ҳаётнинг 
зерикарлилиги ҳамда 
таҳликасидан қочиш, 
муҳожирликни арзийдиган 
қиладиган терапия 
Ҳордиқ чиқарувчи ва 
қулайлик яратувчи 
воситаларга катта талаби 
бўлган оммавий туризм, 
миқдори катталиги ҳамда 
тижоратлашувнинг 
кучайишига кучли таъсир 
этади 
Дам 
олиш 
Жисмоний ва руҳий қувватни 
қайта тиклаш учун бўлган ҳордиқ 
чиқарувчи, бўшаштирувчи саёҳат 
Табиий муҳитдан келиб 
чиққан сунъий 
қулайликлар; маҳаллий 
ҳаёт тарзига энг кучли 
таъсир этувчи 
Манбаа: Рўзиев С.С. Туризм маркетинги. –Т.: «Avto-nashr босмахонаси», 2006 й. монография. 


100 
4.7. Мақсадли бозорни танлаш 
Мақсадли бозор – туристик корхона учун энг мос ва манфаатли бўлган, 
унинг маркетинг фаолияти йўналтирилган бозор сегменти (ёки сегментлар 
гуруҳи). Мақсадли бозорнинг танланишига жиддий эътибор бериш лозим
чунки корхонанинг кейинги фаолияти самарадорлиги бунга кўпроқ даражада 
боғлиқ бўлади. Лўнда қилиб айтганда, бозорнинг у ёки бу сегментини 
мақсадли сифатда танлашдан олдин қуйидаги саволларга жавоб бериш зарур:

Истеьмолчиларнинг эҳтиёжлари ва кутишлари қандай? 

Фирма уларни қондиришга қодирми ? 

Фирма уларни рақобатчиларга нисбатан яхшироқ қондира оладими? 

Бунда у қўйилган мақсадларга эриша оладими ? 
Мақсадли бозорнинг жамланиши ҳаракатларнинг аниқ кетма-
кетлигини талаб этади. 
1. Бозор сегментининг потенциали (салоҳияти, иқтидори)ни аниқлаш. 
2. Бозорнинг ҳаммабоплиги ва аҳамиятлилигини баҳолаш. 
3. Бозор сегментининг ўзлаштириш имкониятлари таҳлили. 
Бозор сегментининг салоҳияти унинг миқдори ё кўрсаткичлари, яъни 
ҳажми билан тавсифланади. Сегмент бошланишидан ҳажмли бўлиши 
лозимки, токи бозорга кириш ва ишлаш билан боғлиқ бўлган харажатларни 
қоплаш ва фойда олиш мумкин бўлсин. Бундан ташқари у келгусида яна 
ўсиш истиқболларига эга бўлиши лозим. 
Туристик корхона учун бозор сегментига етиша олишликни баҳолаш 
учун бозорнинг у ёки бу сегментига ўз маҳсулотини киритиш ва 
ҳаракатлантириш (илгари суриш)ни бошлашнинг жиддийлик (принципиал) 
имконияти, шунингдек, бирор-бир тўсқинликнинг бор-йўқлиги тўғрисида 
ахборот олиш зарур бўлади. Сегментдаги истеъмолчилар туристик корхона 
томонидан қўлланиладиган маркетинг тадбирлари мажмуаси ёрдамида эриша 
олинадиган бўлишлари шарт. 


101 
Сегментнинг аҳамиятлилигини баҳолаш истеъмолчиларнинг у ёки бу 
гуруҳига бозор сегментига қараш реаллигининг қандайлигини, у асосий 
бирлаштирувчи белгилар бўйича қанчалик даражада барқарорлигини 
аниқлашни кўзда тутади. Сегментнинг таклиф этилувчи маҳсулотга нисбатан 
бўлган эҳтиёжлари барқарорлигини аниқлаш лозим бўлади. Акс ҳолда 
рақобатчилар мустаҳкам ўрнашиб олган (эгаллаб олган) сегментга тушиб 
қолиши ёки ноаниқ йўналишсиз тавсифларга эга бўлган туристик маҳсулотни 
таклиф қилиш мумкин бўладики, у мижозлар томонидан тан олинмай 
қолиши мумкин.
Бозор сегментининг ўзлаштириш имкониятларини таҳлил қилиш 
жараёни қуйидагиларни кўзда тутади: 

таваккал таҳлили; 

асосий рақобатчиларнинг жойлашувини аниқлаш; 

рақобатчиларнинг янги фирма пайдо бўлишига нисбатан имконий 
жавобларини аниқлаш; 

сотувлар ва фойданинг имконий ҳажмини режалаш. 
Амалга оширилган тадбирлар асосида у ёки бу сегментнинг мақсади 
сифатида танлаш тўғрисидаги якуний хулоса қилинади. 
Бозор сегментларининг оптимал миқдорини излашда икки услубдан 
фойдаланилади: 

марказлашган (йўналтирилган); 

дисперс. 
Марказлашган услуб ёки «чумоли услуби» (3-чизма) изчил бир 
сегментдан иккинчисига аста-секинлик билан ўтувчи излаш, қидириш 
ишларини кўзда тутади. Услуб ўзининг тезлиги билан кўзга ташланмаса-да, 
кўп харажатлар қилинишини талаб этмайди. 


102 

Download 1.42 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   34   35   36   37   38   39   40   41   ...   74




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling