Махсус таълим вазирлиги тошкент давлат иқтисодиёт университети


Download 1.42 Mb.
Pdf ko'rish
bet41/74
Sana25.01.2023
Hajmi1.42 Mb.
#1122725
1   ...   37   38   39   40   41   42   43   44   ...   74
Bog'liq
kitob 005f8542b19e4fa

Адабиётлар рўйхати 
1. Komilova F.K. Turizm marketingi. o’quv qo’llanma.-T: “Uzinkomsentr”, 2003.
2. Комилова Ф.Қ. Халқаро туризм бозори. –Т. 2006. 
3. Рўзиев С.С. Туризм маркетинги. –Т.: «Avto-nashr босмахонаси», 2006 й. 
монография. 
4. Папирян Г.А. Международые экономические отношения: маркетинг в 
туризме. –М.: «Финансы и статистика», 2000. 
5. Дурович А.П. Маркетинг в туризме. учебное пособие. –Минск: «Новое 
знание», 2004.
6. Котлер Ф., Боуэн Дж., Мейкенз Дж. Маркетинг.Гостеприимство.Туризм. 
учебник. –М: «Юнити-Дана», 2002. 


106 
5-БОБ. ТУРИСТИК БИЗНЕСДА МАРКЕТИНГ МУҲИТИ 
ТАҲЛИЛИ 
 
5.1. Туристик корхонанинг муҳитини ўрганиш 
Кўпгина корхоналар ўзларининг маркетинг муҳитларини доимий 
кузатиб боришади, маркетинг муҳитида кечаётган ўзгаришларни ўз вақтида 
аниқлаб, уларга иложи борича тезроқ мослашишга ҳаракат қилишади. 
Маркетинг муҳити деганда Котлернинг таърифича, корхонанинг маркетинг 
фаолиятига, унинг мақсадли бозордаги истеъмолчилари билан кечадиган 
савдоларининг ривожланишига ва муваффақиятига таъсир этадиган омиллар 
мажмуаси тушунилади. Маркетинг муҳити корхонанинг ички муҳити ва 
ташқи муҳитидан иборат. Ташқи муҳитнинг ўзи микро ва макро муҳитлардан 
иборат бўлади. Баъзи бир корхоналарнинг ўзлари маркетинг муҳитига таъсир 
этишга, унинг ўзлари хоҳлаган томонга ўзгартиришга, ёки ҳеч бўлмаса, юзага 
келиши мумкин бўлган номақбул ўзгаришларнинг олдини олишга ҳаракат 
қилишади. 
Нима бўлганда ҳам маркетинг муҳитини ўрганишни аниқ ишлаб 
чиқилган дастур асосида олиб бориш олдинга қўйилган мақсадга эришишга 
имконият яратиб беради. Бу дастур бир неча босқичларда амалга 
оширилиши лозим:
1) ўрганилиши лозим бўлган зоналар (муҳит қисмлари) аниқлаб олинади; 
2) ахборотни олиш манбаалари, ахборот йиғиш услублари, ахборот йиғиш 
билан шуғулланувчилар кимлардан иборат бўлиши, ахборотни йиғиш неча 
маротаба амалга оширилиши, ахборотларни ҳар қанча вақтда такроран йиғиб 
туриш кераклиги режалаштирилади; 
3) ушбу ахборотларни йиғиш режасини амалга оширилади; 
4) қўлга киритилган маълумотлар таҳлил этилади ва олинган натижалардан 
маркетинг мақсадларида фойдаланишади. 


107 
Маркетинг муҳитини ўрганишни дастлаб корхонадаги ички муҳитни 
ўрганишдан бошлаш зарур. Корхонанинг ички муҳити унинг томонидан 
бошқарилиши мумкин бўлган омиллардан иборат бўлиб, улар қуйидаги 
йўналиш бўйича ўрганилиши мақсадга мувофиқ бўлади: 

кадрлар ( ходимлар, уларнинг малакалари ва имкониятлари, уларни ишга 
олишдаги танлаш тизими, ходимларнинг ўқитилиши ва хизмат поғонаси 
бўйича ўсиш тизими, меҳнатлари натижасининг баҳоланиши ва 
рағбатлантирилиши тизими, ходимлар орасидаги ўзаро муносабатлар ва бу 
муносабатларнинг ривожланиб бориши ва бошқалар); 

бошқаришнинг ташкил этилиши (ташкилий тузилма, ички ўзаро алоқа, 
жорий қоида ва жараёнлар, ҳуқуқ ва мажбуриятларнинг тақсимланиши, 
самарадорлик ва бошқалар); 

молия (маблағларнинг ликвидлиги, фойдалилик даражаси ва бошқалар); 

маркетинг (маҳсулот нархи, сотув стратегияси, реклама ва ташқи алоқлари 
тизими). 
Корхона ички муҳити таҳлил натижасида: 

корхона томонидан таклиф этилаётган маҳсулотларнинг бозордаги ўрни 
(ҳолати)ни; 

асосий ишлаб чиқариш фондларининг аҳволи, корхонанинг моддий-техник 
таъминланганлигини ва ресурсларини; 

маҳсулотларнинг сотилиш жараёнларини; 

корхона ичидаги ўзаро алоқалар ҳамда истеъмолчилар, воситачилар ва 
таъминотчилар билан бўлган муносабатларни; 

корхонанинг рақобатчиларга нисбатан аҳволини; 

корхона ва унинг маҳсулотларининг бозордаги обрўлилик даражаси 
кабиларни аниқлаш мумкин бўлади. 
Бу корхонанинг рақобат курашида фойдаланиши мумкин бўлган ички 
кучли томонларини аниқлаш ва самарали кураш олиб бориш учун тўсқинлик 


108 
қилиши мумкин бўлган ички муаммоларни аниқлаб бартараф этиш имконини 
беради. 
Корхонанинг ички муҳитини ўрганиб ўтгандан сўнггина ташқи 
муҳитни ўрганишни бошлаш мумкин бўлади. Корхонанинг ташқи муҳитини 
ўрганиш макромуҳит омиллари таҳлилидан бошланиши керак. Макромуҳит 
деганда корхонанинг микромуҳитига маъсир ютувчи янада йирикроқ 
кучлардир, уларга фақатгина мослашиш мумкин холос. Макромуҳит 
омилларига демографик омиллар, умумий иқтисодий вазият, табиат кучлари, 
технологик муҳит, сиёсий аҳвол ва маданий омиллар киришади. Макромуҳит 
тўғрисида олинган маълумотларга қараб, корхона бу муҳитга ўзининг 
мослиги масаласини ҳал қилади, ижобий вазиятлардан иложи борича кўпроқ 
фойдаланиб қолишга ва салбий ҳолатларнинг қиладиган таъсирини иложи 
борича камайтиришга ҳаракат қилади. 
Макромуҳит таҳлилидан кейин навбат микромуҳитга етади. 
Корхонанинг микромуҳити деганда унга бевосита алоқадор бўлган, унинг 
савдоларига таъсир этувчи омиллар тушунилади. Уларнинг қаторига 
корхонанинг ўзидан ташқари, унинг рақобатчилари, бозордаги воситачилари, 
истеъмолчилари, таъминотчилари ҳамда бозордаги кенг жамоатчилик фикри 
киришади. Корхона микромуҳит омилларига хоҳлаган усулда таъсир этиши, 
ўзи учун қулай имкониятларни бевосита ярата олиши ҳамда хавфли 
омиллари фаол бартараф эта олиши мумкин бўлади. Корхона микромуҳит 
тўғрисидаги маълумотларни ўрганиб бўлиб, бозордаги истеъмолчилар учун 
жозибадор бўладиган маҳсулот яратиб, уни таклиф этиш имкониятига эга 
бўлади. 
Шундай қилиб маркетинг муҳити таҳлили корхона учун ўзи фаолият 
юритаётган шароитдан келиб чиқадиган бозор қулайликларини аниқлаб, шу 
қулайликларга йўналган ҳолда ривожланиш имконини беради. Хуллас, ташқи 
муҳитдаги баъзи бир омиллар корхона учун қулай имкониятларни яратиб 
беришса, бошқалари қўшимча қийинчиликлар ва чекловлар яратишади. 


109 
Ташқи муҳит таҳлил этилаётганда ундаги барча имкониятлар ва хавфларни 
аниқлай олиш, керак бўлса, уларнинг пайдо бўлишларини башоратлай олиш 
зарур. Бироқ, бозорда мувафақиятли фаолият юритиш учун буларни 
аниқлашнинг ўзи етарли эмас. Чунки, қулайликни излаб топилганидан сўнг 
корхонада ундан фойдалана олиш учун етарли салоҳият бўлмаслиги, ёки 
аниқланган хавфнинг олдини олиш учун имкониятлар топилмаслиги мумкин. 
Яна, яқин келажакда ривожланиш имконини берувчи ажойиб режани ишлаб 
чиқиб, уни амалга ошириш учун маблағ топилмаслиги туфайли хомхаёлга 
айланиб қолиши мумкин. Шу сабабли, корхонанинг ички муҳитидаги кучли 
ва кучсиз томонларни ҳам ўрганиш керак бўлади. 
Америкалик тадқиқотчилардан А.А.Томпсон ва А.Ж.Стриклендлар 
корхонанинг ички кучли ва кучсиз томонлари, ҳамда ташқи муҳитдаги 
имкониятлар ва хавфларнинг рўйхатини тузиб чиқиш учун намунавий 
тавсиялар беришган. Уларга биноан: 

Download 1.42 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   37   38   39   40   41   42   43   44   ...   74




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling