Махсус таълим вазирлиги тошкент давлат иқтисодиёт университети
-чизма. Ташқи муҳитдаги имкониятлар матрицаси
Download 1.42 Mb. Pdf ko'rish
|
kitob 005f8542b19e4fa
- Bu sahifa navigatsiya:
- 7-чизма. Ташқи муҳитдаги хавфлар матрицаси.
6-чизма. Ташқи муҳитдаги имкониятлар матрицаси.
6-чизмадаги тўққизта майдонча корхона учун турли аҳамиятга эга бўлади. «ЮКЛ», «ЎКЛ» ва «ЮЎР» майдончаларига тушувчи имкониятлардан албатта фойдаланиш лозим бўлади. «ПКС», «ЎКС» ва «ПЎР» майдончаларига тушувчи имкониятларга умуман эътибор бермаса ҳам бўлади. «ПКЛ», «ЎЎР» ва «ЮКС» майдончаларига тушувчи имкониятлардан корхонада етарли ресурслар мавжуд бўлсагина фойдаланса бўлади. Ташқи муҳитдаги хавфларни баҳолаш учун ҳам шунга ўхшаш матрицадан фойдаланилади (7-чизма): 113 Хавфларнинг корхонага қиладиган таъсирлари Ёпилиб кетиш Ниҳоятда оғир аҳвол Қийин аҳвол Енгил жароҳатлар Хавфларнинг юзага келиш эҳтимоллари Юқори «ЮЁК» майдончаси «ЮНО» майдончаси «ЮҚА» майдончаси «ЮЕЖ» майдончаси Ўрта «ЎЁК» майдончаси «ЎНО» майдончаси «ЎҚА» майдончаси «ЎЕЖ» майдончаси Паст «ПЁК» майдончаси «ПНО» майдончаси «ПҚА» майдончаси «ПЕЖ» майдончаси 7-чизма. Ташқи муҳитдаги хавфлар матрицаси. «ЮЁК», «ЮНО» ва «ЎЁК» майдончаларига тушувчи хавфлар корхона учун катта хатар солишади, уларни дарҳол бартараф этиш зарур. «ЮҚА», «ЎНО» ва «ПЁК» майдончаларидан ўрин олган хавфларга ҳам жиддий эътибор билан қараб, уларнинг ҳам биринчилар қаторида бартараф этилишлари тўғрисида қайғуриш керак. «ПНО», «ЎҚА» ва «ЮЕЖ» майдончаларидан ўрин олган хавфларга ҳам эътибор бериб, уларнинг бартараф этилиши билан шуғулланиш лозим. «ПҚА», «ЎЕЖ» ва «ПЕЖ» майдончаларига тушувчи хавфларни дарҳол бартараф этиш зарурати бўлмаса ҳам, уларнинг ривожланиб боришларини доимий кузатиб бориш керак бўлади. Хуллас, ташқи муҳитдаги аниқланадиган барча хавфлар инобатга олиниши лозим бўлади. Шундай қилиб, корхоналар маркетинг муҳитини ўрганишлари жараёни тизимли равишда объектив ёндашган ҳолда олиб борилиши, тез-тез ва тўлиқ такрорланиб туриши, ҳамда соғлом рақобат қоидаларига амал қилган ҳолда амалга оширилиши лозим бўлади. Хулоса Кўпгина корхоналар ўзларининг маркетинг муҳитларини доимий кузатиб боришади, маркетинг муҳитида кечаётган ўзгаришларни ўз вақтида аниқлаб, уларга иложи борича тезроқ мослашишга ҳаракат қилишади. Маркетинг муҳити деганда Котлернинг таърифича, корхонанинг маркетинг 114 фаолиятига, унинг мақсадли бозордаги истеъмолчилари билан кечадиган савдоларининг ривожланишига ва муваффақиятига таъсир этадиган омиллар мажмуаси тушунилади. Маркетинг муҳити корхонанинг ички муҳити ва ташқи муҳитидан иборат. Ташқи муҳитнинг ўзи микро ва макро муҳитлардан иборат бўлади. Баъзи бир корхоналарнинг ўзлари маркетинг муҳитига таъсир этишга, унинг ўзлари хоҳлаган томонга ўзгартиришга, ёки ҳеч бўлмаса, юзага келиши мумкин бўлган номақбул ўзгаришларнинг олдини олишга ҳаракат қилишади. Нима бўлганда ҳам маркетинг муҳитини ўрганишни аниқ ишлаб чиқилган дастур асосида олиб бориш олдинга қўйилган мақсадга эришишга имконият яратиб беради. Корхоналар маркетинг муҳитини ўрганишлари жараёни тизимли равишда объектив ёндашган ҳолда олиб борилиши, тез-тез ва тўлиқ такрорланиб туриши, ҳамда соғлом рақобат қоидаларига амал қилган ҳолда амалга оширилиши лозим бўлади. Download 1.42 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling