Махсус таълим вазирлиги тошкент давлат иқтисодиёт университети


Download 1.42 Mb.
Pdf ko'rish
bet45/74
Sana25.01.2023
Hajmi1.42 Mb.
#1122725
1   ...   41   42   43   44   45   46   47   48   ...   74
Bog'liq
kitob 005f8542b19e4fa

Таянч иборалар 
Туристик корхонанинг муҳити, ички муҳит, ташқи муҳит, макромуҳит, 
микромуҳит, кучли томонлар, имкониятлар, кучсиз томонлар, хавфлар. 
Назорат саволлари 
1. Туристик корхонанинг муҳити деганда нималарни тушунасиз? 
2. Ички муҳит ва ташқи муҳит орасидаги фарқ нимада? 
3. Макромуҳит ва микромуҳит орасидаги асосий фарқни тушунтириб беринг. 
4. Туристик корхонанинг муҳитини ўрганиш нега зарур? 
5. Туристик корхонанинг муҳитини ўрганишни нимадан бошлаган маъқул? 
6. Маркетинг муҳитини ўрганиш дастури босқичлари қайсилар? 
7. Туристик корхонанинг ички муҳитини ўрганиш йўналишлари қайсилар? 
8. Туристик корхонанинг ички муҳити таҳлили натижасида нималарни 
аниқлаш мумкин? 
9. Микромуҳит ички муҳитнинг таркибига кирадими ёки ташқи муҳитнинг? 


115 
10. СВОТ таҳлил дегани нима? 
Адабиётлар рўйхати 
1. Рўзиев С.С. Туризм маркетинги. –Т.: «Avto-nashr босмахонаси», 2006 й. 
монография. 
2. Дурович А.П. Маркетинг в туризме. учебное пособие. –Минск: «Новое 
знание», 2004.
3. Котлер Ф., Боуэн Дж., Мейкенз Дж. Маркетинг.Гостеприимство.Туризм. 
учебник. –М: «Юнити-Дана», 2002.


116 
6-БОБ. ТУРИСТИК БИЗНЕСДА МАРКЕТИНГ 
КОММУНИКАЦИЯЛАРИ КОМПЛЕКСИ 
 
6.1. Туризмда маркетинг коммуникацияларининг аҳамияти 
Маркетинг нафақат истеъмолчилар талабини тўлиқ ва ҳар томонлама 
ўрганиш муаммоси ечимини, балки талабини шакллантириш ва савдо 
ҳажмини ошириш мақсадида тарқатишни ошириш, бозордаги фаолиятнинг 
даромадлилигини ва тарқатишни ошириш масаласи ечимини ҳам кўрсатиб 
беради. Маркетинг алоқалари мажмуи шунга хизмат қилишга қаратилган.
Туристик (ташкилот) фирма фаолият олиб борадиган муҳит мураккаб 
коммуникациялар тизимида амал қилади. Фирма ўз мижозлари, банклар, 
суғурта компаниялари, туристик хизматларни ишлаб чиқарувчилар ва ҳар 
хил доирадаги фирмалар билан алоқалар олиб боради. 
Ушбу алоқалар ҳар хил йўналишга ва кесишувчан характерга эга. 
Туристик 
фирма 
(масаласи) 
тавсия 
қилинаётган 
маҳсулотларни 
шакллантириш ва етказиб бериш масаласини ечиши керак. 
Коммуникациялар ахборот алмашиш жараёни сифатида қаралиши 
мумкин. Шахслар билан шахсий ва ношахсий алоқалар қилиш мумкин. 
Шахслар ўртасидаги алоқалар икки ёки ундан ортиқ шахслар ўртасида 
амалга оширилиб, улар бевосита бир-бири билан бирор бир алоқа воситасида 
фойдаланиш орқали мулоқотда бўладилар (мисол тариқасида телефон, 
интернет ва ҳоказо). Ношахсий алоқалар шахслар ўртасида шахсий бўлмаган 
алоқалар жараёнидир. 
Коммуникацияларнинг роли шундан иборатки, ташкилотнинг ташқи 
муҳит билан ўзаро ҳаракати ва ички муҳитнинг меъёрида фаолият олиб 
боришни таъминлаш борасида, келишилган ҳолда фаолият олиб бориши 
керак. Туристик (корхона) ташкилот коммуникацион алоқаларининг 
аҳамияти қуйида кўрсатиб ўтилган: 

ахборотни ташиш ва унинг манбаи; 


117 

бозорга таъсир қилиш воситаси сифатида; 

маркетинг фаолиятининг самарадорлигини ошириш инструменти 
сифатида. 
Самарадор коммуникация берилган маълумот ўзининг биринчи 
маъносига мос тарзда тушунилганлиги билан ифодаланади. У ўз ичига 
тўртта асосий қисмни олган тизим сифатида ҳаракатланиши мумкин:

ахборотни юборувчи алоқачи сифатида;

ахборотни қабул қилувчи сифатида; 

ахборотнинг ўзи; 

алоқа қилишни истаган, коммуникацион объектни ташувчи
коммуникацион тизим сифатида. 
Натижада ушбу тизимга хабарни олган адресатда бўлган ўзгаришлар,
яъни эришилган натижа ҳам киради. Унга қуйидагилар кириши мумкин: 
адресат билимидаги ўзгаришлар; адресат ҳаракатининг ўзгариши 
кузатилади. Қайта алоқа – коммуникатор хабарига адресатнинг реакцияси. 
Қайта алоқа ҳисоб-китоб маркетинг тизимида муҳим аҳамиятга эга бўлган 
туристик фирманинг мўлжал қила олишини кўрсатади. 
Демак, маркетинг алоқалар мажмуаси – тадбирлар тизими бўлиб, у 
алоқалар манзили ва туристик ташкилотнинг ўзаро муносабатларини 
ўрнатишга ва қўллаб-қувватлашга қаратилгандир. 
Алоқаларнинг мақсадли ҳудудлари. Туристик фирмалар маркетинг 
алоқаларининг мақсадли ҳудудлари тизимини батафсилроқ кўриб чиқамиз. 
Маркетинг алоқалари кимга йўналтирилган? Албатта, туристик бозорларда 
ўз турфирмалари фаолияти билан қатнашаётган барча ташкилот, фирма ва 
аниқ шахсларга. Қуйидаги 8-чизмада маркетинг алоқаларининг асосий 
адресатлари кўрсатилган. 


118 
Давлат ҳукумати ва 
бошқарув ташкилотлари 
Фирма 
Туристик 
хизматлар
яратиш
Маркетинг 
воситачилари 


Мақс
адли 
бозор 












Боғланиш хоналари 
Алоқа тизими 
Тескари алоқа 

Download 1.42 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   41   42   43   44   45   46   47   48   ...   74




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling