Махсус таълим вазирлиги тошкент давлат иқтисодиёт университети
Маркетинг коммуникацияларининг типик мақсадлари
Download 1.42 Mb. Pdf ko'rish
|
kitob 005f8542b19e4fa
6.3. Маркетинг коммуникацияларининг типик мақсадлари
I. Хабардорликни яратиш – ушбу коммуникация мақсади турфирма ва унинг маҳсулоти ҳақида маълумотга эга бўлмаган ҳудудларга нисбатан қўйилади. Бу мақсад доирасида ўша ҳудудга таклиф қилиниши мумкин бўлган маҳсулотлар ва фирма номини билишга эришилади. II. Агар мақсадли ҳудуд фирма номини ва унинг баъзи бир маҳсулот турларини биладиган бўлса, зарур ахборотларни тақдим этиш мақсади кўрсатилиши мумкин, бу орқали ҳудудлар турфирма фаолияти ҳақида кўпроқ билимга эга бўлади. Алоқаларни ўрнатиш орқали мақсадли ҳудудни фирманинг қаерда жойлашганлигини, фирма таклиф қиладиган хизматларни билиб олишига эришилади. III. Шундай маълумотга эга бўлган мақсадли ҳудуд аудиторияга нисбатан алоҳида товар ёки турфирмага ҳисобий имиджини тузишга қаратилган. Бунда коммуникациянинг мақсади шаклланиши мумкин. Имиж – берилган турфирма ва маҳсулотга мақсадли ҳудуднинг қарашлари йиғиндисидир. Позитив (ижобий) имидж ташкилотнинг бозордаги рақобатбардошлигини оширади. У харидор ва ҳамкорларни жалб қилади, савдони тезлаштиради ва ҳажмини оширади, ресурсларни олишга енгиллик яратади ва тижорат операцияларини олиб боради. Имиж алоҳида мақсадли ҳудудлар учун турлича бўлиши мумкин, чунки уларнинг ўзини тутиши турфирмага нисбатан фарқланади. Кенг омма учун фирма фуқаролик мавқеини ҳамкорлар учун ташкилотнинг юқори рақобатбардошлиги тўғри келади. Бундан ташқари фирманинг ўзи ходимларнинг қарашларини ифода этувчи ички имиджга эга. Имиж мавҳум фаоллиги билан молиявий менежментда ҳам муҳим аҳамиятга эга. Имиж – турфирманинг стратегик мақсадларга эришиш инструменти ҳисобланади. Ҳозирда ушбу соҳада аппарат ҳосил бўлади. Атамалар ифодаланиши бир маъноли бўлмай, улардан фойдаланиш муҳим аҳамиятга эга. 123 Кўра олиш – ташкилот фаолиятининг интеллектуал муҳити ҳисобланади. Бу ҳозирги ёки келгуси воқелик ҳақидаги қарашдир. Корпоратив муносабат – фирманинг ижтимоий роли, жамиятдаги нуфузи. Уни мақсадли бозорни ўрганувчи стратегик восита сифатида кўриш мумкин. Ушбу муносабат фирма мутахассислари ва раҳбарлари чиқишларида йиллик ҳисоботнинг биринчи бетларида, ҳар хил буклет ва каталогларда ўз ифодасини топади. Бу ходимлар ва раҳбарларнинг фирма фаолиятига юқоридан қарашга имкон яратиб, фирманинг узоқ муддатли рақобатбардошлигини таъминлайди. Бундан ташқари корпоратив муносабат – акциядорларни, даллолларни, истеъмолчиларни хабардор қилиш бўйича ташқи ва ички коммуникация ролини ўйнайди. Корпоратив индивидуаллик – индивидуал корпоратив маданиятнинг моҳияти. Корпоратив индивидуаллик – инсоннинг алоҳидалиги, шахснинг мавжудлиги, фирманинг мавжудлиги. Корпоратив гувоҳлик – бунда фирма ўзи ҳақида хабар беради. Фирманинг амалга оширадиган ва яратадиган нарсаси фирма ҳақида гувоҳлик беришидир. Бунга маҳсулот ва хизматлар, шаклий ва ношаклий алоқалар, компания сиёсати персоналининг қилаётган иши мисол бўлиши мумкин. Корпоратив гувоҳликни жорий этишдан асосий мақсад – имижга эга бўлиш ва истеъмолчилар ишончини қозониш. Имиж – бошқариш воситаси бўлибгина қолмай, бошқариш объекти ҳам ҳисобланади. Ижобий имиж ташкилотининг асосий фаолияти ва мақсади ҳудудларга мўлжалланган ахборотли ишларга қаратилган мақсадлар асосида яратилади. Фирма имижининг шаклланишида фирманинг ҳаққоний ютуқлари мослашувини таъминлаш, мутахассислар томонидан киритилган ютуқлар ва истеъмолчилар учун муҳим бўлган ютуқлар аҳамиятга эга. Туристик фирма мутахассислар тузган образга мос равишда мақсадли ҳудудларнинг тушуниши учун образга мос ҳолда ҳаракат қилиши керак. 124 Бунинг натижасида фирма ижобий имижининг шаклланиш қоидаларини айтиб ўтишимиз мумкин: 1. Мутахассислар тузган образ фирмани реал ютуқларга асослаши шарт, мутахассислар киритган тавсифлар эса фирмаларнинг реал ютуқларидан келиб чиқиши керак. 2. Имиж аниқ манзилга эга бўлиши керак, яъни имиж аниқ бир мақсадли ҳудудни жалб қилиши шарт. 3. Имиж оригинал бўлиши, бошқа фирмаларникидан ажралиб туриши ва танлаб олиниши осон бўлиши керак. 4. Имиж содда ва тушунарли бўлиши, ахборот билан тўлдирилган бўлмаслиги ва эсда сақлаб қолиш таъминланган бўлиши керак. 5. Имиж мослашувчан бўлиши шарт. Бу дегани, мақсадли ҳудудлар тушунчасида ўзгармас ва таниб олиш осон бўлган, лекин иқтисодий, ижтимоий, психологик вазиятларга ва мақсадли ҳудудлар тушунчасига тез мослаша оладиган бўлиши шарт. IV. Мақсадли ҳудуд турфирма ва таклиф қиладиган хизматлари билан яхши таниш бўлса, бунда асосий ўрин уни фирмага қандай муносабатда эканлигида аниқланади. Бундай кузатувнинг натижалари салбий кўринишда бўлса, ижобий муносабатларни шакллантириш мақсади қўйилади. Бундан ташқари салбий муносабатнинг сабабини аниқлаш ва уни йўқотиш учун тадбирларни амалга ошириш лозим. Бунда фирма ва унинг маҳсулоти тўғрисида қўшимча маълумот тақдим этиш шарт. Агар фирмага ишончсизлик реал асосга эга бўлса, кўпгина қийинчиликлар вужудга келади. V. Фирма ижобий муносабатда бўлган ҳудудга коммуникация мақсадининг алоҳида бир тури – турфирма ва унинг хизматлари имижини тасдиқлатиш мақсади йўналтирилади. Ушбу мақсадга эришиш орқали мижозлар ишончи тўла қозонилади. VI. Мақсадли аудиторияларнинг афзал кўринишга эга маркетинг коммуникациялари ютуққа эришган пайтда истеъмолчилар турфирма ва 125 унинг маҳсулотлари бошқа рақобатчилардан афзаллигини англайдилар. Таъкидлаш лозимки, истеъмолчилар олдида ўз афзаллигини кўрсатиш тўлиқ ютуққа эришилди, дегани эмас. VII. Бунинг учун ўша ҳудуд ишончини тасдиқлаш, яъни ўша фирмага, унинг маҳсулотига эҳтиёжи борлигини шакллантириш. Энг муҳими, потенциал истеъмолчилар танлови тўғри эканлигига ишонтириш. VIII. Ушбу йўналишда истеъмолчилар фирма ва унинг хизматига эҳтиёж сезаётган бўлса, бундай вазиятда маҳсулотни сотиб олишга бўлган эҳтиёжни уйғотишнинг коммуникация мақсади қўлланилади. Бунинг учун ўша фирма истеъмолчиларга маҳсулотини чегирма бериш орқали таклиф қилиши керак, шундагина истеъмолчилар туристик маҳсулотни сотиб олишга қизиқиб қоладилар. IX. Агар ўша ҳудуд фирмага аниқ бир хизмат учун мурожаат қилса, лекин бу мурожаатлар онда-сонда бўлиб турса, бунда савдо ҳажмини оширишга қаратилган коммуникация мақсади қўйилади. X. Мақсадли ҳудуд хулқининг ўзгариши коммуникация мақсади сифатида намоён бўлади. Бундан мақсад, ҳудуднинг хулқида фирмани нима қониқтираётганлиги ва уни қайси йўналишда ўзгартириш кераклигини аниқлаш. Download 1.42 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling