Махсус таълим вазирлиги тошкент давлат иқтисодиёт университети


Коммуникацион мажмуаларнинг унсурлари


Download 1.42 Mb.
Pdf ko'rish
bet47/74
Sana25.01.2023
Hajmi1.42 Mb.
#1122725
1   ...   43   44   45   46   47   48   49   50   ...   74
Bog'liq
kitob 005f8542b19e4fa

 
6.2. Коммуникацион мажмуаларнинг унсурлари 
Маркетинг коммуникациялари туристик ташкилот фаолиятида муҳим 
ўринга эга, чунки улар маркетинг мажмуасининг фаол қисмини ташкил 
этади. Коммуникацион мажмуа 4 асосий элементдан иборат: 

шахсий савдо; 

сотувларни қўллаб-қувватлаш; 


120 

тарғибот; 

реклама. 
Шахсий савдо деганда, фирма вакили бир неча сотиб олувчилар билан 
туристик маҳсулотни кўрсатиш ва савдони амалга ошириш учун бевосита 
алоқа ўрнаташи тушунилади. 
Туристик маҳсулотни сотиб олишга қаратилган оз муддатли ундовчи 
тадбирлар сотувларни қўллаб-қувватлашнинг моҳиятини ташкил этади. 
Тарғибот деганда, туристик ташкилот ва аҳоли билан ўзаро тушуниш 
ва яхши муносабатлар ўрнатиш ва қўллаб-қувватлашга қаратилган тадбирлар 
тушунилади. 
Реклама – туристик маҳсулотни намойиш қилиш, унга нисбатан 
талабни шакллантириш ва туристик ташкилот имиджини тузишга қаратилган 
ношахсий намойиш шакли ҳисобланади. 
Коммуникацион мажмуанинг ҳар бир унсурлари ўзига хос усул ва 
услубларга эга. Бироқ уларнинг ҳаммаси битта мақсадни, яъни маркетинг 
концепциясини амалга ошириш бўйича стратегик ва тактик масалаларнинг 
ечилишига кўмаклашишга ҳаракат қилади. Мажмуа унсурлари тўғри 
бириктирилганлиги ва фойдаланилганлиги туфайли бозорга кириб бориши 
таъминланади. Коммуникацион мажмуа унсурлари баъзан коммуникациялар 
канали деб ҳам аталади. Шуни ҳам алоҳида таъкидлаш керакки, агарда 
туристик фирма маркетинг мажмуасини ташкил қилувчи бошқа унсурларга 
эътибор бермаса, у ҳолда маркетингнинг коммуникацион масалалари 
самарали бажарилмаган ҳисобланади. Бундан ташқари, мажмуа унсурлари 
шундай синтетик усул ва услублар тузишда қатнашадиларки, бунда фирма 
ҳар хил кўргазма ва ярмаркаларда иштирок этади. 
Маркетинг коммуникациялари унсурлари бир-бири билан узвий 
боғлиқ, уларни маркетинг фаолиятидан ажратиб олиш анча қийин. Масалан, 
бирор-бир рекламани тарғиботдан ажратиш қийин. Шахсий савдо – бир 


121 
томондан сотувларнинг бир тури ҳисобланса, бошқа томондан мижозлар 
билан ўзаро муносабатлар ўрнатиш учун самарали усул ҳисобланади.
Шундай қилиб, маркетинг мажмуаси унсурлари ва бошқа ташкил 
этувчилар ўртасида аниқ бир чегара йўқ. Чунки туристик маҳсулотнинг 
сифати, нархи, ходимларнинг ўзаро муносабати, хизмат кўрсатиш даражаси – 
буларнинг ҳаммаси фирма ўз истеъмолчиларига юборадиган информацион ва 
эмоционал ишора ҳисобланади. Хулоса қилиш мумкинки, мажмуа унсурлари 
муҳим коммуникацион аҳамиятга эга. Мақсадли ҳудудлар билан ўзаро 
муносабатларни шакллантиришга қаратилган масалани ечишнинг ўзига хос 
воситалари ва усулларини бирлаштирувчи маркетинг – коммуникациялар 
мажмуаси ҳисобланади. Туристик ташкилот савдо ташкилотларидан фарқ 
қилиб, коммуникациялар мажмуасини ташкиллаштираётганда жиддий 
муаммога дуч келади. Яъни, улар таклиф қиладиган хизматлар буюм 
сифатида бўлмай, истеъмолчиларга кўринмайдиган ҳолда бўлади. Шунинг 
учун ҳам маҳсулотга таъриф берилаётганда уни қандай истеъмол қилиш 
жарёнига ҳам эътибор бериладиган бўлса, фойдага эришилади. 
Туристик фирма коммуникациялар мажмуасини режалаштириш ва 
амалга оширишда қуйидагилардан фойдаланади: 

коммуникацион стратегияни ишлаб чиқиш: коммуникацион стратегия 
туристик фирма қабул қилган умуммаркетинг стратегияси ва реализация, 
нарх ва маҳсулот соҳасидаги стратегияларига асосан ишлаб чиқилади. 
Коммуникацион стратегияни ишлаб чиқиш жараёни умумий ҳолда 
босқичларнинг 
давомийлигини 
кўрсатади: 
адресатни 
аниқлаш; 
коммуникация мақсадини ўрнатиш; коммуникацион мажмуа тузилишини 
танлаш; бюджетни ишлаб чиқиш; натижалар таҳлили; 

коммуникациялар комплексини ташкил этувчи ҳар бир унсур бўйича аниқ 
тадбирларни тайёрлаш ва ўтказиш. 


122 

Download 1.42 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   43   44   45   46   47   48   49   50   ...   74




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling