Махсус таълим вазирлиги тошкент давлат иқтисодиёт университети
Download 1.42 Mb. Pdf ko'rish
|
kitob 005f8542b19e4fa
- Bu sahifa navigatsiya:
- 5.2. Ташқи муҳитдаги омилларнинг аҳамиятлилик даражасини аниқлаш
5-чизма. SWOT матрицаси
Матрицада 4 майдонча ҳосил бўлади: «КЛИ» (кучли томонлар ва имкониятлар); «КЛХ» (кучли томонлар ва хавфлар); «КСИ» (кучсиз томонлар ва имкониятлар); «КСХ» (кучсиз томонлар ва хавфлар). Корхонанинг кучли томонларига кирувчи омилларнинг ташқи муҳитдаги имкониятларга ва хавфларига кирувчи омиллар билан биргаликдаги комбинациялари; кучсиз томонларининг ташқи муҳитдаги имконият ва хавфли омиллари билан бўладиган комбинациялари тузиб чиқиладиган бу комбинациялар орасидан маркетинг имкониятларини аниқлашда инобатга олиниши лозим бўлганлари ажратиб олинади. Бозорда янги пайдо бўлган ҳамда имкониятлардан корхонанинг кучли томонларидан фойдаланиш орқали самара олиниши эҳтимоли бўлган вазиятлар «КЛИ» майдончасидан ўрин олишади. Корхонанинг кучсиз томонларини бартараф этиши мумкин бўлган имкониятлар матрицанинг «КСИ» майдончасидан ўрин олади. Корхонанинг кучли томонларидан фойдаланган ҳолда ташқи муҳитдаги хавфларни бартараф эта олиш вазиятлари «КЛХ» майдончасидан ўрин олади. Матрицанинг «КСХ» майдончасида корхонанинг кучсиз томонларининг ташқи муҳитдаги хавфларни бартараф этиш учун ожизлигини кўрсатадиган вазиятлар ўрин олади, бундай вазиятлар корхона учун энг асосий хатарни акс эттиради. SWOT матрицасидан фойдаланаётганда шуни инобатга олиш зарурки, ташқи муҳитдаги имкониятлар ва хатарлар тескарисига айланиб қолишлари 112 мумкин. Масалан, юзага келган имкониятдан корхона эмас, рақобатчи фойдаланадиган бўлса, бу омил эндиликда хавфли бўлиб ҳисоблана бошлайди. 5.2. Ташқи муҳитдаги омилларнинг аҳамиятлилик даражасини аниқлаш SWOT таҳлилида ташқи муҳитдаги имконият ва хатарларни инобатга олинишидан олдин уларнинг корхона учун аҳамиятлилик даражасини аниқлаш лозим бўлади. Ташқи муҳитда юза келадиган имкониятларни баҳолаш учун қуйидаги матрицадан фойдаланиш лозим бўлади (6-чизма): Имкониятларнинг корхонага қиладиган таъсирлари Имкониятлардан фойдалана олиш эҳтимоли Кучли Ўртача Кучсиз Юқори «ЮКЛ» майдончаси «ЮЎР» майдончаси «ЮКС» майдончаси Ўртача «ЎКЛ» майдончаси «ЎЎР» майдончаси «ЎКС» майдончаси Паст «ПКЛ» майдончаси «ПЎР» майдончаси «ПКС» майдончаси Download 1.42 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling