Махсус таълим вазирлиги тошкент давлат иқтисодиёт университети


Download 1.42 Mb.
Pdf ko'rish
bet42/74
Sana25.01.2023
Hajmi1.42 Mb.
#1122725
1   ...   38   39   40   41   42   43   44   45   ...   74
Bog'liq
kitob 005f8542b19e4fa

Кучли томонлар (ички) - лойиқлик; мос молиявий ресурслар
харидорлар орасидаги яхши обрўга эгалик; бозордаги тан олинган етакчилик; 
изланувчан 
стратег; 
кучли 
рақобат 
босимидан 
ҳимояланганлик; 
харажатлардаги етакчилик (тежамлилик афзаллиги); рақобатдаги устунлик; 
инновацион имкониятларниг мавжудлиги; юқори маркетинг қобилиятлари; 
ишлаб чиқаришнинг энг яхши имкониятлари; вақт давомида синалган 
менежмент тизимига эгалик. 
Кучсиз томонлар (ички) - бошқарувчилик истеъдодининг етишмаслиги; 
муаммони чуқур тушуна олмаслик; суст молиявий салоҳият; паст маркетинг 
имкониятлари; аниқ стратегияларнинг йўқлиги; бозордаги вазият 
тўғрисидаги саёз тасаввурлар; рақобат босими олдидаги бардошсизлик; ички 
ишлаб чиқариш муаммолари; изланишлар соҳасида ортда қолиш; маҳсулот 
ассортиментининг торлиги; обрўйнинг етишмаслиги; қониқарсиз ташкил 
этилган савдо тизими; зарурий ўзгаришларни молиялаштириш учун 
молиявий маблағларнинг етишмаслиги. 


110 
Имкониятлар (ташқи) - янги бозорларга ёки бозорнинг янги 
сегментларига чиқиш имконияти; ишлаб чиқаришнинг кенгайтирилиши; 
ассортиментнинг 
кенгайтирилиши; 
рақобатчилар 
аҳволларининг 
кучсизланиши; янги технологияларни қўлга киритиш; бозор сиғимининг 
(ҳажмининг) ўсиши; бозорлардаги тўсиқларнинг камайиши; ҳамроҳ ва 
тўлдирувчи товарларнинг ишлаб чиқарилиши; талабни рағбатлантириш 
имкониятлари. 
Хавфлар (ташқи) - янги рақобатчиларнинг пайдо бўлиши; ўринбосар 
товарлар сотувларининг ўсиши; бозордаги ўсишнинг пасайиши, тушкунлик; 
ҳукуматнинг ноқулай сиёсати; ишбилармонлик фаоллигининг пасайиши; 
харидорлар ва таъминотчилар томонидан бўлган босимнинг кучайиши; 
харидорлар эҳтиёжлари ва таъбларининг ўзгариши; хорижий валюталар 
курсининг номақбул томонга ўзгариши; номақбул демографик ўзгаришлар. 
Корхонанинг аниқланган ички кучли ва кучсиз томонлари ҳамда ташқи 
имконият ва хавфлари рўйхатини тузиб чиққандан кейин, аниқланган 
омиллар ўртасидаги ўзаро алоқадорлик ўрганилади. Бу корхонанинг 
маркетинг имкониятларини аниқлаш имконини беради. Маркетинг 
имкониятлари – маркетинг уринишларининг рақобатдаги устунликларни 
таъминлаб берувчи жозибадор йўналишларидир. Рақобат устунликлари бу 
корхона учун стратегик жиҳатдан муҳим бўлган, рақобат курашида ғалаба 
қозониш имконини берувчи моддий (асосий фондлар, пул маблағлари ва б.) 
ва номоддий (обрў, ходимлар малакаси ва б.) активлар ҳамда фаолият 
соҳаларидир. 
Ушбу маркетинг имкониятлари ҳаммага маълум бўлган SWOT (s – 
strength [кучлилик], w – weakness [кучсизлик], o – opportunities 
[имкониятлар], t – threats [таҳдидлар]) таҳлили орқали аниқланади. Бунда 
қуйидагича матрицадан фойдаланиш масалани ёритишни осонлаштиради (5-
чизма): 


111 
Имкониятлар: 
1. 
2. 
3. 
Хавфлар: 
1. 
2. 
3. 
Кучли томонлар: 
1. 
2. 
3. 
«КЛИ» майдончаси 
«КЛХ» майдончаси 
Кучсиз томонлар: 
1. 
2. 
3. 
«КСИ» майдончаси 
«КСХ» майдончаси 

Download 1.42 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   38   39   40   41   42   43   44   45   ...   74




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling