Махсус таълим вазирлиги тошкент давлат иқтисодиёт университети
Глобаллашув жараёни давомида Ўзбекистон туризмининг
Download 1.42 Mb. Pdf ko'rish
|
kitob 005f8542b19e4fa
- Bu sahifa navigatsiya:
- 3-жадвал Ўзбекистонда хорижий меҳмонларга хизмат кўрсатиш (млн киши ҳисобида) Кўрсаткичлар 1993 1994
1.3. Глобаллашув жараёни давомида Ўзбекистон туризмининг ривожланиши Дунё туризмидаги ўсиш Ўзбекистон Республикаси туризмидаги ўсишга ҳам таъсир этди. Мустақилликнинг дастлабки йилларидан бошлабоқ, Ўзбекистон дунё туризм бозорига дадил қадамлар билан кириб бориб, жаҳон туризмидаги ўз ўрнини эгалламоқда. Республикамизда хорижий туристларга асосан маданий-танишув турлари таклиф қилинмоқда. Уларнинг давомида тарихий, архитектура, диний обидалар ва зиёратгоҳлар билан таништирилади, маҳаллий аҳолининг турмуш тарзи ва маданияти кўрсатилади. Бундай турлар давомида асосан Самарқанд, Бухоро ва Хивадаги объектларга ташриф буюрилади. 24 Республикамизда ҳаммаси бўлиб 30 га яқин турлар таклиф этиладики, уларнинг ичида Тошкент ва Фарғона водийсида амалга оширилувчи кўнгилочар, саргузашт, ов, дам олиш – даволаниш, тоғ-чанғи ва гольф спорти билан шуғулланиш турлари ҳам мавжуд. Мамлакатимизда туризмни ривожлантиришда қўлга киритилган ютуқларга назар ташлайдиган бўлсак, аввало, ўлкамизга ташриф буюраётган хорижий меҳмонлар сонининг ошиб бораётганлигини инобатга олиш зарур бўлади. 3-жадвал Ўзбекистонда хорижий меҳмонларга хизмат кўрсатиш (млн киши ҳисобида) Кўрсаткичлар 1993 1994 1995 1996 1997 1998 1999 2000 2001 2002 2003 2004 2005 2006 “Ўзбектуризм” МК бўлинмалари томонидан хизмат кўрсатилган хорижий меҳмонлар, минг киши 9 2 ,3 6 0 ,9 9 2 ,0 1 7 3 ,8 2 5 2 ,9 2 7 2 ,0 2 7 4 ,0 2 7 8 ,0 2 3 1 ,0 1 9 6 ,7 230 ,4 2 6 2 ,8 241 ,9 2 7 3 ,2 Олдинги йилга нисбатан % хисобида - 6 6 ,0 1 5 1 ,1 1 8 8 ,9 1 4 5 ,5 1 0 7 ,5 1 0 0 ,7 1 0 1 ,4 8 3 ,1 8 5 ,1 1 7 1 ,3 1 1 4 ,0 9 0 ,4 1 1 2 ,9 Жадвал “Ўзбектуризм” миллий компаниясидан олинган маълумотлар асосида тузилди. Чет элдан келаётган меҳмонлар сонининг 2001 йилдаги камайиши қўшни мамлакатда амалга оширилган антитолиб ҳарбий ҳаракатлари таъсирининг натижаси бўлди. Бунда кўплаб хорижий туристик фирмалар куз-қиш ойлари учун Ўзбекистон меҳмонхоналаридаги жой бронларини зарурат бўлмаса-да, эҳтиёткорлик юзасидан бекор қилишди. Бу жойлар бронларининг миқдори 2000 йилга нисбатан анча кўп бўлганлиги, 2001 йилда туризм янада ўсиши мумкин эканлигидан далолат беради. 2002 йил кузига келиб, мамлакатимизга четдан келаётган хорижий туристларнинг сони яна оша бошлади. Таклиф этилаётган туристик маршрутларга эътибор берадиган бўлсак, чет эллик туристик ташкилотлар томонидан энг катта қизиқиш Тошкент – Самарқанд – Бухоро – Урганч – Тошкент экскурсия-танишув 25 маршрутига билдирилмоқда. Ушбу йўналиш Ўзбекистоннинг энг муҳим тарихий ёдгорликлари билан танишиш, миллий анъаналар ва удумларни кузатиш ҳамда қадимий шаҳарлар ҳаётига қўшилиш имкониятини беради. Кейинги йилларда Шаҳрисабз ва Термезга ҳам келувчи туристлар сони ҳам ортиб бормоқда. Туроператорларнинг фикрларича, Термез тарихий- археологик марказ сифатида шуҳрат топган. Халқаро бозорда Ўзбекистон ўз туристик маҳсулотини «Буюк Ипак Йўли» рекламаси орқали ҳам сотади. Бу лойиҳа бўйича энг кўп сотиладиган турлар қуйидагилар бўлишди: Тошкент – Самарқанд – Бухоро – Урганч - Тошкент; Тошкент – Самарқанд – Шаҳрисабз – Бухоро – Урганч -Тошкент. Download 1.42 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling