Махсус таълим вазирлиги тошкент давлат иқтисодиёт университети


Кейс-стадининг асосий мақсади


Download 0.99 Mb.
Pdf ko'rish
bet9/77
Sana02.02.2023
Hajmi0.99 Mb.
#1147846
1   ...   5   6   7   8   9   10   11   12   ...   77
Bog'liq
GSFdyxCuDLugEAhgtPFNrC7CSY3cy6CfFjNb3JPf

Кейс-стадининг асосий мақсади:
Маънавий баркамоллик - инсонларнинг чуқур ва замонавий билимга, кенг 
дунёқарашга, мустақил фикрлаш салоҳиятига эга бўлиши, унинг юксак 
маънавий камолот соҳиби бўлишининг асосий шарти эканлиги, маънавий 
ҳаётимизни издан чиқаришга қаратилган жиддий хатарлар борлигини кўрсатиб 
бериш ҳамда таҳлил қилиш, уларнинг олдини олиш бўйича чора – тадбирларни 
ишлаб чиқиш. 
Ўқув фаолиятидан кутиладиган натижалар:маънавий баркамол 
инсонларнинг миллат, мамлакат ва умуминсоният олдида турган улкан 
вазифаларини кўрсатиб бериш; маънавий баркамол инсонни тарбиялаш 
заруатининг ошиб бориш сабабларини санаб бериш; маънавий баркамол ва 
комил инсоннинг ақлий, ахлоқий, маънавий фазилатларини ёритиб бериш; 
муаммоли вазифаларни ечишда назарий билимларини қўллаш; муаммони 
аниқлаб, уни ҳал қилишда ечим топиш. 
Ушбу кейс-стадини муваффақиятли амалга ошириш учун олдиндан 
ўқувчилар қуйидаги билим ва кўникмаларга эга бўлмоқлари зарур:
Ўқувчи билиши керак: маънавият, маънавий баркамол инсон, комил инсон, 
дунёқараш, эгоцентризм, “оммавий маданият”, миллий мафкура, ғурур ва ор – 
номус, виждон, масъулият, бурч, худбинлик. 
Ўқувчи амалга ошириши керак: мавзуни мустақил ўрганади; муаммонинг 
моҳиятини аниқлаштиради; ғояларни илгари суради; маълумотларни танқидий 
нуқтаи назардан кўриб чиқиб, мустақил қарор қабул қилишни ўрганади; ўз 
нуқтаи назарига эга бўлиб, мантиқий хулоса чиқаради; ўқув маълумотлар билан 
мустақил ишлайди; маълумотларни таққослайди, таҳлил қилади ва
умумлаштиради; 
Ўқувчи эга бўлмоғи керак:коммуникатив кўникмаларга; тақдимот 
кўникмаларига; ҳамкорликдаги ишлар кўникмаларига; муаммоли ҳолатлар 
таҳлил қилиш кўникмаларига. 
Ахборот олиш манбалари рўйхати: 
1. 
Қуронов М. Эгоцентризм – ёввойилик фалсафаси. Халқ сўзи, 2006 йил 11 
октябрь. 
2. 
Михлиев Р. Оммавий маданият – маънавият кушандаси. Халқ сўзи, 2008 
йил 23 январь. 

Download 0.99 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   5   6   7   8   9   10   11   12   ...   77




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling