Махсус таълим вазирлиги тошкент давлат иқтисодиёт университети


Биз ишонамизки, факультет доирасида тайёрланган кадрлар келажакда туризм ва меҳмондорчилик соҳасининг ривожланишига ўз ҳиссаларини қўшишади


Download 1.12 Mb.
bet15/70
Sana05.05.2023
Hajmi1.12 Mb.
#1431645
1   ...   11   12   13   14   15   16   17   18   ...   70
Bog'liq
Туризм маркетинги МАЪРУЗАЛАР

Биз ишонамизки, факультет доирасида тайёрланган кадрлар келажакда туризм ва меҳмондорчилик соҳасининг ривожланишига ўз ҳиссаларини қўшишади.


Хулоса
Туристик бозорни қуйидагича таърифлаш мумкин: туристик маҳсулот истеъмолчилари ва сотувчиларининг йиғиндиси; туристик маҳсулот сотувчилари ва истеъмолчиларининг манфаатларини мослаштирувчи инструмент; туристик маҳсулот сотуви соҳаси; туристик маҳсулот истеъмолчилари ва сотувчилари ўртасидаги иқтисодий муносабатлар юзага келадиган соҳа. Тўлиқроқ тавсиф берадиган бўлсак, туристик бозор деганда, туристик маҳсулот сотувчилари ва харидорлари ўртасида иқтисодий муносабатлар юзага келадиган ва туристик маҳсулот сотилиши юз берадиган соҳа тушунилади. Туристик бозор деганда, туристик маҳсулот ишлаб чиқарувчилари ва сотувчилари манфаатларининг ўзаро мослаштирув инструменти тушунилиб, хўжалик юритувчи туристик субъект учун (туроператор, турагент) туристик бозор деганда ушбу субъект маҳсулотини харид этишдан манфаатдор бўлган ҳамда бугун ёки эртага уни харид этиш учун етарли пул маблағларига эга бўлган истеъмолчилар йиғиндиси англанади. Туристик бозор ўз вазифаларга, сиғимига, субъектларига, объектларига эга бўлади.
Жаҳон бўйича ва бирор алоҳида олинган мамлакат миқёсида туризмнинг ривожланиши бир қатор омиллар билан шартлаштирилади. Туризмнинг ривожланиш омиллари деганда объектив таъсир этувчи ҳамда таъсир этувчи турли қонунлар натижасида юзага келувчи туризмни ривожлантириш шароитлари тушунилади.
Туризмни ривожлантириш омилларини кўчмас ва динамик турларга ажратишади. Кўчмас омилларга табиий-географик ва тарихий-маданий омилларнинг йиғиндиси киритилади. Улар ўзгармас ва доимий аҳамиятга эга бўлишади. Инсон фақатгина уларга етишишни осонлаштирган ҳолда уларни туристик эҳтиёжларга мослаштира олади. Динамик омиллар иккинчи, янада йирикроҳ гуруҳга киритилади. Улар вақт ва макон бўйича ўзгариб турувчи аҳамият-баҳога эга бўлишади. Уларнинг қаторасига ижтимоий-иқтисодий, моддий-техник, сиёсий, маданий ва бошқа омиллар киришади.
Туризмнинг ривожланишига таъсир этиш тавсифига биноан барча омиллар уч гуруҳга бўлинади: экстенсив (миқдорий), интенсив (сифатий) ва чекловчи (салбий) ривожланиш омиллари.
Ҳозирги жамиятда туризмнинг ривожланишига ижтимоий-иқтисодий ва маданий омиллар асосий сабаб бўлиб хизмат қилади. Шуларнинг энг биринчиси иш вақтининг қисқариши бўлди. Жамият мобиллигининг ортиши, транспортнинг ривожланиб бориши, жойлар ва улардаги имкониятлар тўғрисидаги ахборотларни олишнинг осонлашуви туризмнинг ривожланишига туртки берувчи энг муҳим омиллардан бири бўлиб қолди.
Туризмнинг рекреация ва бизнесдаги самарасидан ташқари, унинг коммуникацион аҳамиятига ҳам эътибор бериш лозим: гуманитар, маданий-маърифий алоқаларни ўрнатиш, дўст-қариндошлар билан учрашиш, диний зиёратчилик ва этник туризмга қизиқиш ҳам ортиб бормоқда.
Таянч иборалар
туризм, турмаҳсулот, сотувлар соҳаси, турмаҳсулот сотувчилари, турмаҳсулот истеъмолчилари, туристик экспорт, импорт, турмаҳсулот, миллий туризм, халқаро ҳамкорлик, туристик зоналар, халқаро туризм, ички туризм, ташқи туризм, миллий туризм, тарихий обидалар, истеъмолчи, турмаҳсулот, турфирмалар, туристик корхона, меҳмондорчилик корхонаси, кадрлар, меҳнат тақсимоти, мавсум, кадрлар танқислиги, кадрлар қўнимсизлиги

Download 1.12 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   11   12   13   14   15   16   17   18   ...   70




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling