Махсус таълим вазирлиги тошкент давлат иқтисодиёт университети
Ўзбекистон Миллий турмаҳсулотининг ўсишини таъминлаш
Download 1.12 Mb.
|
Туризм маркетинги МАЪРУЗАЛАР
1.4. Ўзбекистон Миллий турмаҳсулотининг ўсишини таъминлаш
Республикамизда халқаро туризм бозорини ривожлантириш, уни жаҳон андозалари талаби асосида шакллантириш ва шу орқали иқтисодиётни янада юксалтириш имкониятларига эга бўламиз. Халқаро туризм бозорида, кучли рақобат кураши шароитида кўзланган мақсадга эришиш учун энг аввало аниқ йўналиш, доимий равишда изланиш, фаолиятни жаҳон андозалари даражасида ташкил этиш талаб қилинади. Туризм инфратузилмасининг ажралмас қисми бўлган меҳмонхоналардаги хизмат баҳоси бозор талабининг юқори ёки пастлигига қараб фарқланиши мумкин. Бу тафовутнинг шартлари ва меъёрлари нарх-наво сиёсати орқали аниқланади ҳамда улар рақобатда енгиб чиқиш ва яхши даромад олишнинг асосий омиллари ҳисобланади. Туризм соҳасида етакчилик қилаётган давлатлардан бири бўлган Испания меҳмонхоналарида “сифат-баҳо” шиорига қаттиқ амал қилинади. Шунинг учун туризм хизматининг асосий мезони бўлган нарх сиёсати Ўзбекистонда ҳам айрим туристик ташкилотлари орқали эмас, балки давлат томонидан доимий равишда назорат қилиб борилиши лозим. Кўриладиган бундай чоралар сабабли бозор муносабатлари шароитида мамлакатнинг туризм бозори янада ривожланиб боради ва унинг халқаро нуфузи, обрўси ошади, валюта тушуми кўпаяди. 4-жадвал Ўзбекистон туризмининг иқтисодий кўрсаткичлари
Жадвал “Ўзбектуризм” миллий компаниясидан олинган маълумотлар асосда тузилди. Республикадаги мавжуд меҳмонхоналардаги нархлар баъзи сабабларга кўра жаҳондаги ўртача нархлардан юқори бўлиб, туристларнинг меҳмонхоналарга бўлган талабидан юқоридир. Ҳар бир турист шинам, ҳар томонлама яхши жихозланган жойни бир кечага 50-60 долларга сотиб олишни хоҳлайди. Биздаги баъзи меҳмонхоналарда эса бир кеча тунаш нархи 200‑350 долларга тўғри келмоқда. Бу каби муаммоларни бартараф этиш учун республикамизда сўнгги беш йил ичида меҳмонхоналарнинг замонавий турлари кенг кўламда қурила бошланди. Булар ичида “Интерконтинентал”, “Дедеман”, “Тошкент-Редиссон-САС”, “Марказий”, “Гранд Мир”, “Тошкент Палас”, “Ўзбекистон”, “Шодлик”, “Афросиёб”, “Бухоро” меҳмонхоналарини мисол қилишимиз мумкин. Бу меҳмонхоналар 4 ва 5 юлдузли бўлиб, халқаро даражага тўлиқ жавоб беради. Эндиги вазифа эса улардаги нархларни қайта кўриб чиқишдир. “Ўзбектуризм” Миллий Компаниясининг вужудга келиши ва бу ташкилотнинг 1993 йили Жаҳон туристик ташкилотига аъзо бўлиб кириши туризм тараққиёти соҳасида қўйилган улкан қадам бўлди. Республикада ҳалқаро туризмни янги босқичга кўтариш ва самара билан фаолият кўрсатишга мос келадиган янги шароит ва механизм вужудга келди. Ҳозир Ўзбекистонга ташриф буюраётган туристларнинг деярли ҳаммаси мазкур компаниянинг хизматларидан фойдаланмоқда. Download 1.12 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
ma'muriyatiga murojaat qiling