Глобаллашув жараёни давомида Ўзбекистон туризмининг ривожланиши
Дунё туризмидаги ўсиш Ўзбекистон Республикаси туризмидаги ўсишга ҳам таъсир этди. Мустақилликнинг дастлабки йилларидан бошлабоқ, Ўзбекистон дунё туризм бозорига дадил қадамлар билан кириб бориб, жаҳон туризмидаги ўз ўрнини эгалламоқда.
Республикамизда хорижий туристларга асосан маданий-танишув турлари таклиф қилинмоқда. Уларнинг давомида тарихий, архитектура, диний обидалар ва зиёратгоҳлар билан таништирилади, маҳаллий аҳолининг турмуш тарзи ва маданияти кўрсатилади. Бундай турлар давомида асосан Самарқанд, Бухоро ва Хивадаги объектларга ташриф буюрилади. Республикамизда ҳаммаси бўлиб 30 га яқин турлар таклиф этиладики, уларнинг ичида Тошкент ва Фарғона водийсида амалга оширилувчи кўнгилочар, саргузашт, ов, дам олиш – даволаниш, тоғ-чанғи ва гольф спорти билан шуғулланиш турлари ҳам мавжуд.
Мамлакатимизда туризмни ривожлантиришда қўлга киритилган ютуқларга назар ташлайдиган бўлсак, аввало, ўлкамизга ташриф буюраётган хорижий меҳмонлар сонининг ошиб бораётганлигини инобатга олиш зарур бўлади.
3-жадвал
Ўзбекистонда хорижий меҳмонларга хизмат кўрсатиш (млн киши ҳисобида)
Кўрсаткичлар
|
1993
|
1994
|
1995
|
1996
|
1997
|
1998
|
1999
|
2000
|
2001
|
|
Do'stlaringiz bilan baham: |