Махсус таълим вазирлиги тошкент давлат техника университети


Фан бўйича талабаларнинг билимига, кўникма ва


Download 35,25 Kb.
bet2/7
Sana21.04.2023
Hajmi35,25 Kb.
#1372701
1   2   3   4   5   6   7
Bog'liq
фан дастури Экономическая социология

Фан бўйича талабаларнинг билимига, кўникма ва
малакасига қўйиладиган талаблар
“Иқтисодий социология” ўқув фанини ўзлаштириш жараёнида амалга ошириладиган масалалар доирасида бакалавр:
-социал-иқтисодий тизим ва меҳнат; ташкилотлар социологияси; аҳолининг иш билан бандлиги - ижтимоий-иқтисодий муносабатлар категорияси сифатида; Ижтимоий-меҳнат сафарбарлиги; Меҳнатни асослашнинг асосий назариясини билиши керак;
- меҳнатдан қониқиш ва ижтимоий қониқиш; меҳнатни рағбатлантириш ва иқтисодий меҳнат хулқ-атворини аниқлаш; ходимларнинг меҳнатга мослашувини Меҳнат фаолияти сабабларини аниқлаш усулларидан фойдаланиш кўникмаларига эга бўлиши керак;
- жамоатчилик фикри ва маҳалла социологияси Меҳнат жамоаларида ижтимоий меҳнат муносабатларини таҳлил қилиш механизмлари; Социологик тадқиқотлар ва уларни ўтказиш усулларини таҳлил қилиш малакаларига эга бўлиши керак.


Фаннинг ўқув режасидаги бошқа фанлар билан ўзаро боғлиқлиги ва услубий жиҳатдан узвийлиги
“Иқтисодий социология ” фани танлов фани ҳисобланиб, 7-семестрда ўқитилади. Бу дастурни амалда бажариш учун талабалар “Социология”, “Иқтисодиёт назарияси”, “Меҳнат иқтисодиёти” фанларидан етарлича маълумотга эга бўлишлари лозим.
“Иқтисодий социология” фани “Меҳнат социологияси”, “Меҳнат муҳофазаси” ва бошқа фанларни ўрганишда асос бўлиб хизмат қилади.


Фаннинг ишлаб чиқаришдаги ўрни


Ўзбекистон Республикасидаги ҳар бир корхона мамлакат бозор хўжалигининг асосий ўзаги ҳисобланади. Корхоналарнинг ижтимоий иқтисодий ривожланишида уларда мавжуд бўлган ресурслардан оқилона фойдаланишни таҳлил этиш муҳим аҳамият касб этади, шу жумладан хўжалик субъектларидаги меҳнат ресурсларидан ҳам самарали фойдаланиш, улардаги меҳнат муносабатлари тизимини такомиллаштиришга олиб келади. Аҳолининг меҳнат фаоллигини ошириш уларнинг даромадларини, иш ҳақи миқдорини ўсини таъминлайди.


Шунинг учун иқтисодий социологиясига алоҳида талаблар қўйилади. Ушбу фан асосий ихтисослик фани ҳисобланиб, ижтимоий меҳнат муносабатлари тизимининг ажралмас бўғинидир.



Download 35,25 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2025
ma'muriyatiga murojaat qiling