Талабаларнинг “Иқтисодий социология” фанини ўзлаштиришлари учун ўқитишнинг илғор ва замонавий усулларидан фойдаланиш, янги информацион-педагогик технологияларни татбиқ этиш муҳим аҳамиятга эга. Фанни ўзлаштиришда дарслик, ўқув ва услубий қўлланмалар, маъруза матнлари, тарқатма материаллар, электрон материаллар, виртуал стендлар ва макетлардан фойдаланилади. Маъруза, амалий дарсларида мос равишдаги илғор педагогик ва ахборот технологияларидан ҳамда ўқув-услубий мажмуалардан фойдаланилади.
АСОСИЙ ҚИСМ
Фан бўйича маъруза мавзулари ва уларнинг мазмуни
Иқтисодий социология фан сифатида
“Иқтисодий социология” фанининг мақсади, вазифалари ва предмети. Фаннинг бошқа фанлар билан алоқаси. Иқтисодий социология ва инсон омили. Иқтисодий социология фанининг таркиби. Иқтисодий социологиянинг категориялари. Социологик тадқиқотларнинг мазмуни. Иқтисодиётнинг ижтимоий жиҳатлари ва жамият. Иқтисодий ва ижтимоий ҳолатлар. Иқтисодий социология иқтисодиётнинг ижтимоий жиҳатларини ўрганувчи фан сифатида. Инсоннинг иқтисодиётда тутган ўрни.
Хўжалик фаолиятининг социал асослари
Ижтимоий ҳаёт ва ижтимоий-иқтисодий тузилма ҳақида тушунча. Хўжалик фаолияти. Хўжалик фаолиятида ҳаракатлар умумлашуви. Хўжалик фаолиятининг унсурлари. Хўжалик фаолияти ва тармоқлари. Иқтисодий-социологик ёндашувнинг ўзига хос жиҳатлари. Иқтисодий-социологик модел. Ҳаракатлар стратегияси ҳақида.
Бозор социологияси
Бозор тушунчаси. Бозор хўжалик шакли сифатида. Бозор-хўжалик интеграциясининг тарихий шакли сифатида. Бозор тармоқ сифатида. Бозор социал институт сифатида. Бозор маданият шакли сифатида. Якка тартибдаги фаолият ва жамоавий фаолиятнинг ўзига хос жиҳатлари.
Хўжалик мафкураси ва хўжалик маданияти
Мафкура тушунчаси ва мафкура даражалари. Консерватизм. Либерализм. Демократизм. Социализм. Мафкуравий гибридлар. Мафкуравий парадигмалар алмашинуви.
Do'stlaringiz bilan baham: |